87
Мамлакатимиз
иқтисодчи
олимларидан
Р.А.Убайдуллаева,
Қ.Х.Абдураҳмонов, Н.Қ.Зокирова, Б.Х.Умурзаков, Н.Х.Раҳимова
ва
В.А.Имомов
ларнинг ҳисоблашича:
“Меҳнат бозори
– ишга қобилиятли
аҳолининг фаол (иш билан банд ва меҳнатга муҳтож аҳоли) қисмлари ва иш
берувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи, “меҳнат
қобилияти”ни сотиш-сотиб олишни амалга оширувчи ҳамда ишчи кучига
талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатларни бевосита барқарорлаштирувчи кўп
омилли, мураккаб ижтимоий-иқтисодий жараёнлар тизимидир” деб
қарайдилар.
Аҳолининг иш билан бандлиги соҳаси таркибига, меҳнат бозоридан
ташқари, аҳолининг ўзини-ўзи иш
билан таъминлаши, уларнинг уй
хўжаликлари таркибидаги фаолиятлари, кадрларни тайёрлаш ва ишга
жойлаштириш мақсадли дастурлари ҳам киради. Яъни иш билан бандлик
соҳаси “меҳнат бозори” тушунчасидан кенгроқдир. Меҳнат бозорини
тартибга солиш иш билан бандликнинг бир қисми ҳисобланади.
Маҳаллий
иқтисодчи
олимлардан
Д.Н.Раҳимова,
Г.Қ.Абдураҳмонова, Ш.Р.Холмўминов
лар иш билан бандлик ва меҳнат
бозорини макроиқтисодиёт билан боғлиқ ҳолда тадқиқ этиш зарурлигини
уқтиради. Иш билан бандлик ва меҳнат бозори умумий макроиқтисодий
тизимнинг бир-бири билан боғлиқ элементларидир.
Шунинг учун иш
билан бандлик ва меҳнат бозорининг ҳозирги даврдаги муаммоларини
ўрганиш мазкур концепцияга асосланиши керак деб хисоблайди.
Шундай қилиб, иш билан бандлик макро, шунингдек,
микродаражадаги (бевосита
корхоналарда, ишлаб чиқариш соҳаси ва
бозорда) ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг турли шаклларини ўзида
мужассамлаштирган ижтимоий умумиқтисодий категориядир. Шу
маънода биз иш билан бандликка оид назарияларни умумлаштирган ҳолда
иш билан бандликни жисмоний шахсларнинг қонунга зид бўлмаган,
уларнинг шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ,
уларга иш ҳақи ёки меҳнат даромади келтирадиган фаолияти, шунингдек,
бунда меҳнат бозорида иш кучига талаб ва таклифнинг миқдор ҳамда
сифат жиҳатдан мутаносиблиги даражасини акс эттирувчи ижтимоий-
иқтисодий муносабатларнинг пайдо бўлиши деган тарзда ифодалаймиз.
Меҳнат бозорини тартибга солиш асосий концепцияларининг
таҳлили иқтисодий назарияда меҳнат бозорини тартибга солиш
масалалари кўриб чиқишда энг асосийси – давлатнинг меҳнат бозорида рўй
бераётган жараёнларга аралашуви даражаси ҳамда меҳнат бозорини
тартибга солиш усуллари ва тадбирларини аниқлашдан иборат,
деган
хулоса чиқариш имконини беради. Амалда меҳнат бозорини тартибга
солиш механизми мустақил иқтисодий категория сифатида тадқиқ
этилмаган, фақат иқтисодиётни тартибга солиш механизми доирасида
кўриб чиқилган.
88
Меҳнат бозорини тартибга солиш механизмларини шакллантириш
зарурати иқтисодий ҳаётдаги
тафовутлар, турли мамлакатлардаги
ижтимоий қатламлар манфаатлари, вақт тафовутлари, иқтисодий
тизимларнинг (улар доирасида меҳнат бозорини тартибга солишнинг у ёки
бу усулларидан фойдаланилади) ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқдир
1
.
Иш билан бандлик сиёсатини такомиллаштиришда ҳар бир
мамлакатнинг меҳнат бозорида мавжуд бўлган беҳисоб
шарт-шароитлар
ҳисобга олиниши зарур. Бунда меҳнат бозорини шунчаки: очиқ ёки ёпиқ,
расмий ёки норасмий, айрим касб-ҳунар гуруҳлари меҳнат бозори ва
ҳоказолар бўйича тасниф қилишнинг ўзи етарли эмас. Халқаро Меҳнат
Ташкилоти мутахассисларининг фикрича, у ёки бу меҳнат бозорида фаол
сиёсат олиб бориш бўйича
Do'stlaringiz bilan baham: