К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

Юсуф Хос Хожиб 
қарашларида ҳамда 
ғояларида меҳнат муносабатларига алоҳида урғу берилган. Алломанинг 
«Қутадғу билиг» 
(«Саодатга элтувчи билим») асари Шарқ фалсафий 
тафаккурида алоҳида аҳамиятга эга. Унда таъкидланишича, эзгу орзуларга 
фақатгина тоат-ибодат билан эришиб бўлмайди, бунинг учун талай эзгу 
ишлар қилиш ва фойдали фаолият кўрсатиш керак. Ушбу ғояда 
меҳнатнинг (иш билан бандликнинг) инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни 
кўрсатилиб, унинг аҳамияти юқори баҳоланган. Мутафаккир ўз 
қарашларида билим олиш ва касб-ҳунар эгаллаш заруратини алоҳида 


44 
эътироф этар экан, асарнинг «Бир йигитга қирқ ҳунар оз» деб номланган 
бобида бу борада ўз нуқтаи назарини илгари сурган. Унинг ёзишича, 
одамзод наслининг улуғлиги билимдон, у ақл-идрок туфайли не-не 
тугунларни ечишга қодир. Юсуф Хос Хожибнинг бу қарашлари бугунги 
кундаги «инсон салоҳияти» ва «меҳнат потенциали» тушунчаларига Ислом 
дунёсида машҳур “Нақшбандия тариқати”нинг асосчиси, Бухоро шаҳри 
яқинидаги Ҳинду қишлоғида таваллуд топган буюк юртдошимиз, 
Хожа 
Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд
(1318-1389) ўз тариқатнинг ақидаси – 
«Дил ба ёру, даст ба кор», яъни «Доимо кўнглинг Аллоҳда, қўлинг эса 
ишда бўлсин», деган ғояни илгари сурган ва ўзи ана шунга амал қилган. 
Асли исми Муҳаммад бўлган аллома ёшлигида отаси устозлигида 
кимхобга нақш солиш билан шуғулланган. Аллоҳга муҳаббатни қалбларга 
нақшлагани боис Нақшбанд номини олган. Баҳоуддин эса диннинг нури 
деган маънони англатади. 
Улуғ мутасаввуф умри бўйи деҳқончилик билан кун кечирган, 
томорқасида буғдой ва мош экиб, топган-тутганларини – етим-есирларга, 
бева-бечораларга инъом этган. Бу билан у ўз даврида аҳолини кам 
таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоялаш билан шуғулланган. Бугунги 
кунда эса унинг фаолияти меҳнат муносабатларининг асосий 
масалаларидан биридир. Умуман, “Нақшбандия тариқати” бошқалар 
меҳнати билан кун кечиришни, текинхўрликни, ижтимоий зулм-
истибдодни қатьиян қоралайди. Нақшбандийлар одамларни деҳқончилик, 
ҳунармандчилик, қурувчилик, савдо-сотиқ каби барча фойдали юмушлар 
билан шуғулланишга даъват этиб келганлар. Бу таълимот Марказий Осиё, 
Ўрта ва Яқин Шарқ халқларининг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий 
ҳаётида жуда катта ўрин эгаллаган. 
Шарқ иктисодий тафаккури тараққиётидаги яна бир буюк файласуф 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish