К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

Алишер Навоий
ўзининг шоҳона асарлари орқали 
жаҳон адабиётига беқиёс ҳисса қўшиши билан бир қаторда меҳнатнинг 
ижтимоий моҳиятини улуғлаган. У ўзининг “Маҳбуб ул-қулуб” асарида 
шундай деган: 
Халқ аро яхшироқ, дединг, кимдур?
Эшитиб, айла шубҳа, рафъ андин, 
Яхшироқ бил ани улус ароким,
етса кўпроқ улуска нафъ андин. 
 
 
 
Алишер Навоий “Бадоеъ ул-бидоя” девони дебочасида инсоннинг 
бунёдкорлик даҳоси, тафаккур заковати ва фидойи табиати, мўъжизакор 
имкониятларининг улуғлайди, ундан фойдаланмасликнинг оқибатларидан 
огоҳлантиради, “Ахир сен, илоҳий қудратнинг энг азиз ва мукаррам, улуғ 
ва қудратли, энг гўзал ва беназир эҳсонисан – инсон деган номинг бор, то 
тирик экансан, инсонлик номига муносиб ғайрат ва ҳиммат кўрсат!” деб 
ҳайқиради: 
Алишер Навоий
(1441-1501) – буюк ўзбек шоири, 
улуғ олим ва мутафаккир, давлат арбоби. У 10-12 
ёшидан шеър ёзишни бошлаган, ўзбек тилида 
яратган 4 қисмдан иборат (чор девон) “Хазойин ул-
маоний” шеърларининг, 5 достондан иборат 
“Хамса” шоҳ достони ва бошқа кўплаб адабий ва 
илмий асарларнинг муаллифидир. У Ҳусайн Бойқаро 
саройида Бош вазир бўлган. 


46 
Pанж кўрмай киши топарму фароғ,
кўнгли ўртанмайин ёнарму чароғ? 
Тухум ерга кириб – чечак бўлди,
қурт жондан кечиб – ипак бўлди. 
Лола тухумича ғайратинг йўқму,
пилла қуртича ҳимматинг йўқму? 
 
Буюк шоир ҳунар эгаларининг маҳоратли қўлларини “олтин олувчи 
хазина”га тенглаштиради: 
Косиб, ганжи кафи зар олғинжи эрур,
икки қўли мизони дирамсанжи эрур. 
 
Айни пайтда Алишер Навоий меҳнат қилиб топилган бир танга пул 
бировнинг текинга берган хазинасидан яхшилигини ҳам уқтиради. 
Бир диорам олмоқ,чекибон дастранж,
яхшироқ андинки, биров берса ганж. 
Ушбу фикр ўз меҳнати билан топилган икки чақа шоҳ берган бутун 
хазинадан яхшироқ эканлиги тўғрисидаги сатрларида ҳам жаранглайди. 
Икки қаро пул, чекибон дастранж,
яхшироқ андинки, шаҳ инъоми ганж. 
 
Алишер Навоий “Маҳбуб ул-қулуб” асарида деҳқонларга 
жамиятнинг асосий моддий бойликларини яратувчи куч, деб қараган. 
Ушбу асарда тақсимот муаммосига, уни меҳнатга яраша адолатли ташкил 
этишга биринчи даражали эътибор берилган. Шоир ясовул меҳнати 
мисолида шундай дейди: “Агар у хизматига яраша ҳақ олиш хаёлида бўлса, 
бу ота мероси ва она сути каби ҳалолдир”. 
Ушбу фалсафий фикрда икки иқтисодий ғоя илгари сурилган: 
биринчидан, ҳар бир ходим аввал бошданоқ ҳалол меҳнат қилишни 
меҳнат ҳақини оқлайдиган даражада тер тўкишни ўйлаб ишлаши керак; 
иккинчидан, иш берувчи ходим меҳнати миқдори ва сифатига яраша 
ҳақ берсагина, у она сути каби ҳалол бўлади. 
Буюк мутафаккир иқтисодиётдаги қиймат тушунчасига ҳам ўз 
муносабатини билдирган. Унинг фикрича, қийматнинг миқдор моҳияти 
ижтимоий меҳнат ифодасини топишини кўрсатган. Бунинг учун у чинни 
буюмлар ишлаб чиқаришни мисол қилиб келтиради: “Чинни идиш сопол 
идишдан кўра қимматлидир, шунинг учун уни кўпроқ қадрлайдилар ва 
эҳтиётлайдилар. Чунки чинни буюмда кўпроқ ижтимоий-зарурий иш 
вақти, меҳнат мужассамлашган”. Бу қоида бизнинг давримизда ҳам ўз 
аҳамиятини йўқотгани йўқ. 
Меҳнатга оид муносабатлар давлат арбоби 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish