К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

Абу Али ибн Сино 
(980-1037) таълимотида иқтисодий 
ғоялар ҳам ўзига хос ўрин эгаллаган бўлиб, унда меҳнат масалалари бўйича 
бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган муҳим қарашлар илгари 
сурилган. Олим инсон омилига алоҳида эътибор қаратар экан, унинг 
соғлиқ кўрсаткичларини биринчи ўринга қўяди. Биз буни маълум маънода 
«меҳнатга 
лаёқатлилик 
ва 
унинг 
даражалари» 
тушунчасига 
тенглаштиришимиз мумкин. 
Мутафаккир 
“Рисолат ат-тайр” (“Қуш”), “Хайй ибн Яқзон”, 
(“Уйғоқ ўғли тирик”), “Донишнома”
каби асарларида ўзининг педагогик 
ва психологик қарашларини ифодалайди. Масалан, у “Ҳайй ибн Яқзон” 
асарида ёшларни билим ўрганишга чақиради: “... бир-бирингиздан билим 
ўрганиб, камол топишингиз учун дил пардасини очиб ташланглар”. 
Шунингдек, аллома шахс феъл-атворини табиатини чуқурроқ тушуниш 
учун фаросат илмининг, яъни илмий мантиқни билишга даъват қилади. 
Чунки илмий-мантиқ шахс дидини ўстиради, фикр доирасини 
кенгайтиради. У бу ҳақда шундай дейди: “Фаросат илми фойдаси нақд 
илмлардандир. Бу илмни билиб олсанг, у сенга кишиларнинг пинҳоний 
феъл-атворини билдиради. Фаросат илмидан баҳраманд бўлсанг, жуда 
ўткир бўлиб кетасан”. 


42 
Абу Али ибн Сино кишиларни жамиятда тутган ўрни ва бажарадиган 
вазифаларига кўра уч гуруҳга ажратади: 
1) давлат идораларида хизмат қилувчи ва жамиятни бошқариш 
ишлари билан шуғулланувчилар; 
2) бевосита хом ашё, зарур маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан 
машғул бўлганлар; 
3) давлатни қўриқлаш, уни турли ташқи ҳужумлардан сақловчи 
ҳарбийлар (жангчилар). 
Бу гуруҳлар бугунги кунда ҳам ходимлар меҳнатини бошқаришда 
дастурий амал сифатида кенг кенг фойдаланилмоқда. 
Аллома кишиларнинг бундай табақаланишини маъқуллаб, “Рисолаи 
тадбири манзил” асарида шундай деб ёзади: “Ақлли кишилар биладики, агар 
ҳамма кишилар ҳукмдор ва подшоҳ бўлганларида эди, уларнинг ҳаммаси 
йўқолиб кетарди; агар ҳамма меҳнат қилувчиларга айланиб қолиб, уларнинг 
орасида ҳукмдор ва султонлар бўлмаса, улар ҳам яшаб қололмас эдилар ва 
ҳалок бўлардилар, шунингдек, уларнинг барчаси моддий таъминланганлиги 
жиҳатидан тенг ва бир хил бўлганларида эди, баъзи кишилар бошқалар учун 
ишламаганда эди, ўзаро ёрдам ва бир-бирига мукофот бериш тўхтар эди. 
Агарда ҳамма камбағал ва ночор бўлганда эди, бу камбағаллик йўқчиликдан 
улар ҳам ҳалок бўлган бўлардилар”. Демак, “одамларнинг мулкий 
тенгсизлиги, вазифасининг бир хил эмаслиги, ўзаро фарқлари, инсон 
ижтимоий фаолиятининг асосий сабабчисидир”. 
Абу Али ибн Синонинг таъкидлашича, меҳнатсиз ҳаёт кечириш 
оқибатида жамиятга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар етказилади. Шу боис 
ҳам у уқтирадики: Биз амалдорлар, ўзига тинч оила фарзандларининг 
озмунчасини учратмадикки, улар ота бойлиги, давлатига мағрур бўлиб, 
бир касб-корни ўзлаштиришга киришган бўлсин ва шу йўсинда ўз 
маънавий такомилига эришган бўлсин. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish