К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

Абдулла Орипов
нинг ўзи: “Мен бир нарсага аминманки, табиат 
кишига қанчалик истеъдод бермасин, агар уни муттасил ўқиш-ўрганиш 
билан, қисқаси, илм ва меҳнат билан мустаҳкамлаб бормаса, бирор 
натижага эришиши мушкулдир” деган. Шу билан оддий меҳнат 
кишисининг фазилатларини фавқулодда маҳорат билан очиб берган.
 
 
 
Абдулла Орипов ижодида меҳнатнинг қадри беқиёс даражада 
улуғлаштирилиб, у инсон мукаммалигининг, меҳру мурувватининг 
мантиқий самараси даражасига кўтарилади. Шоирнинг “Самовий меҳмон, 
беш донишманд ва фаррош кампир қиссаси»да самодан бир жонзот ерга 
тушади. Беш донишманд унинг сир-синоатини аниқламоқчи, синамоқчи 
бўлиб, бор билимларини ишга солади. Аммо ҳеч нарсани эплай 
олишмайди. Фаррош, яъни, ер супуриб юрган кампир ҳалиги жонзотнинг 
Абдулла Орипов
 (1941-2016) – буюк шоир, таржимон, 
давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони, 
Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Республикаси 
мадҳиясининг муаллифи.
 


50 
бошини силаса у жавоб қилади, кўзларида нур пайдо бўлади. Меҳр – 
кесакдан гул ундиради. Меҳр-мурувват худди сув, ҳаво, нур кабидир. 
Фаррош кампир ана шу кўзи юмуқ самовий меҳмоннинг тиканакдек 
тикка ўсган сочини силаб, унга ичгани сув ҳам тутқазиб, мўъжиза пайдо 
қилади. Кампирнинг оналик меҳри Ер юзида ҳали учрамаган бу 
мавжудотнинг атиги биттагина кўзига ҳам ёш келтиради. Шоир бу билан 
инсоний меҳр тошбағирларнинг метиндек қотган дийдасини эритишга 
қодирлигини уқтиради, бу орқали меҳр курраи заминимиздагина эмас, 
балки бутун коинотда ҳам ниҳояда зарур эканига урғу беради. 
Улуғ ўзбек шоири 
Эркин Воҳидов
ҳам меҳнат кишисини юксак 
қадрлаган, “Она тупроқ” шеърида деҳқоннинг тўккан терини мўътабар 
қутлуғ қонга қиёс қилган: 
Нега инсон ерни қутлуғ дер, тупроқни ҳам санар муқаддас? 
Йўқ, мўътабар эмас асли ер, тупроқ ўзи табаррук эмас. 
Дастлаб ўша ер узра одам, тўкканида ҳалол манглай тер, 
Гавҳар унди она тупроқдан, қутлуғ бўлди муаззам бу ер. 
Ўз муборак тупроғин инсон, ёт назардан асраб ҳар нафас, 
Уни қучиб фидо этди жон, қони билан қилди муқаддас. 
Йўқ, мўътабар эмас асли ер, қутлуғ эмас тупроқ ҳеч қачон. 
Муборакдир инсон тўккан тер, мўътабардир қутлуғ тоза қон. 
Эркин Воҳидов шеърлари, достонлари, пьесалари билан бир қаторда 
ўз публицистикасида ҳам мамлакатда бозор иқтисодиёти тамойилларига 
изчил амал қилиш, соғлом рақобатни ривожлантириш зарурлигини тарғиб 
қилган. У матбуотга берган интервьюларидан бирида иқтисодиёт 
жиловини қўлидан тутиб турган ва занжир халқалари каби бир-бирига 
уланиб кетган ҳамда мавжуд тизим барқарорлигидан бениҳоят манфаатдор 
бўлган катта бир қудрат – монополистлар бор. Бу қудрат ўрнини ўз 
ихтиёри билан бошқа бир қудратга, яъни эркин рақобат иқтисодиётига 
бўшатиб бермайди” деб таъкидлаган. 
Шарқ таълимотини, шу жумладан, юқорида номлари зикр этилган 
буюк алломаларнинг фаолиятини ўрганиш шундан далолат берадики, 
илмий ва ҳаётий муомалада меҳнатга оид муносабатларнинг, тушунча 
ҳамда қарашларнинг пайдо бўлиши ва тараққий этишида Шарқ 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish