К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


-расм. Амир Темур давлатини бошқариш тузилмаси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

1.3-расм. Амир Темур давлатини бошқариш тузилмаси 
Давлатнинг марказий бошқарув органи олий ҳукмдор бошчилигидаги 
Даргоҳ бўлган. Олий ижроия ҳокимият Девон ҳисобланиб, уни Девонбеги 
(Бош вазир) бошқарган. Салтанатнинг тармоқ бошқаруви вазирлар 
томонидан олиб борилган. Амир Темур давлатида ихтисослашган тўрт вазир 
ва чегара (сарҳад) туманлари бўйича уч вазир тайинланган. 
Биринчиси – мамлакат ва аҳоли ишлари вазири бўлган солиқ ва 
ўлпонларни тўплаш, тақсимлаш, кирим-чиқимларни белгилаш ва ҳисоб-
Девон
Девонбеги
Мамлакат ва аҳоли 
ишлари вазири 
Қўшинлар вазири
Эгасиз қолган 
мулкларни 
бошқариш вазири
Чегара вазири
Чегара вазири
Чегара вазири


53 
китоб қилиш, мамлакатнинг ободонлигига масъул бўлган. Иккинчиси – 
қўшинлар вазири аскарлар маоши, хизмат эвазига бериладиган ер-сув ёки 
бошқа мулкни идора қилган. Учинчи вазир эгасиз қолган мулкларни 
бошқариш ва давлатга тушадиган закот ҳамда божларни сақлаш билан 
шуғулланган. Қолган учта вазир чегара туманларидаги молиявий 
масалаларни ҳал этган. Барча вазирлар Девонбегига бўйсунганлар. 
Давлатни бошқаришда иштирок этувчилар орасида иқтисодий 
масалалар билан шуғулланувчи эгасиз қолган мол-мулкларни тасурруф 
этиш вазири ва салтанатнинг кирим-чиқим ишларини бошқарувчи вазир, 
яъни ҳозирги молия ишлари вазири алоҳида ўрин эгаллаган.
“Тажрибали, ишбилармон ва билимдон вазир шундай бўладики, – 
дейилади “Темур тузуклари”да, – улар мамлакат ободончилигини, раият ва 
сипоҳнинг тинч-фаровонлигини, хазина бойлигини доимо кўзда тутадилар. 
Давлат, салтанатда фойда келтирадиган ишларини бажаришга тиришиб, 
ҳаракат қилади. Салтанатга зарар етказадиган хатарли ишларни бартараф 
қилишда молу жонини аямайдилар”
1

Давлат пул ресурсларининг марказлаштирилган жамғармаларини 
вужудга келтириш, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жамиятдаги иқтисодий 
муносабатларга бевосита таъсир кўрсатган. Салтанат хазинаси ва маҳаллий 
улус ҳамда туманлар ихтиёридаги маблағлар таркибига аниқлик 
киритилган, уларнинг марказий ҳокимият билан молиявий-иқтисодий 
муносабатлари такомиллаштирган. Пул-молия сиёсатида қўлланган чора-
тадбирлардан энг муҳими - барча ҳудудларда ягона пул муомаласи йўлга 
қўйилганлигидир. Бу бутун салтанатнинг сиёсий, иқтисодий жиҳатдан 
яхлит давлатлигининг асосий белгиси бўлди. 
Амир Темур давлатида тадбиркорлар юксак қадрланар эди. Шунинг 
учун буюк Соҳибқироннинг “Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, 
тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд 
кишидан яхшироқлир” дегани бугунги кунда ҳам ниҳоятда долзарб 
аҳамиятга эгадир. 
Амир Темур ва Темурийлар давлати иқтисодиётнинг ички ва ташқи 
савдосига таянар эди. Салтанатда савдо расталари ва бозорларни, йўлларни 
яхшилаш, янги карвонсаройлар барпо этиш борасида катта ишлар амалга 
оширилди. Амир Темур кўрсатмаси билан Самарқанд шаҳрининг жанубий-
ғарбида катта кўча қурилиб, унинг икки томонида икки қаватли, тим 
шаклида қурилган дўконлар, расталар қад кўтарди. Бозорлар, тимлар 
нафақат Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Шаҳрисабз каби шаҳарларда, балки 
Хуросон, Эрон ва бошқа ўлкаларда ҳам қурилган. 
Мазкур даврда бир кунлик карвон йўлида барча шароит ва 
қулайликлар муҳайё этилган – карвонсаройлар, отлар, ем-хашак, озиқ-овқат, 
1
Темур тузуклари / Сўзбоши муаллифи ва масъул муҳаррир М.Али, форсчадан тарж. 
А.Соғуний ва Х.Караматов. - Т.: “Шарқ”, 2005. - Б.92. 


54 
сардобалар бўлган, қароқчилар эса қаттиқ жазоланган. Карвонсаройларда 
отларни боқиб парваришловчи махсус отбоқарлар гуруҳи мавжуд бўлган. 
Улар ҳатто карвонлар билан иккинчи манзилгача ҳамроҳ сифатида борган 
ва ўша отлар билан бошқа йўловчиларни олиб орқага қайтган. 
Тарихий манбаларда ўша даврда йўлларга махсус устунлар 
қўйилганлиги ҳам қайд этилади. Устунлар карвон йўлларининг масофа 
ўлчови бўлиб, улар ҳар бир чақирим ерга ўрнатилган. 
Маҳаллий ҳокимият савдо карвонларининг хавфсиздигига жавобгар 
бўлган. Натижада карвонларнинг бир манзилдан иккинчи жойга бехатар 
етиб бориши таъминланган. Соҳибқирон карвон йўлларида кимда-ким зарар 
кўрса, бундай ҳуқуқбузарликларга жавобгарликни шу ҳудудларнинг ҳоким 
ва бошқа маъмурлари зиммасига юклаган. Зарарни амалдорлар ҳиссасидан 
ундириш қоидасининг жорий этилиши халқаро савдо йўлидаги ҳуқуқий 
кафолатлардан бири бўлган. 
Амир Темурнинг савдогарлар тўғрисида алоҳида ғамхўрлик қилгани 
“Темур тузуклари”да ҳам ўз ифодасини топган: “Яна шундай амр қилдимки, 
сармояси қўлидан кетиб қолган савдогарга ўз сармоясини қайтадан тиклаб 
олиши учун хазинадан етарли миқдорда олтин берилсин. Деҳқонлар ва 
раиятдан бирининг деҳқончилик қилишга қурби етмай қолган бўлса, унга 
экин-тикин учун зарур уруғ ва асбоб тайёрлаб берилсин”. Амир Темур 
“Темур тузуклари”да салтанатини мустаҳкамлайдиган тоифалар қаторига 
касбу ҳунар эгаларини ҳам қўшган: “...буларнинг ҳар тоифа ва синфидан 
бўлганларимни давлатхонамга олиб келиб, ўз ўрдамдан ўрин белгиладимки, 
сафарда ва турғунликда сипоҳимга керак яроқлар ва бошқа жиҳозларни 
ҳозирладилар”
1
. Буюк соҳибқирон чет эл юришларидан кейин Самарқандга 
150 мингдан зиёд ҳунармандларни олиб келиб, улар учун шаҳарларда ва 
айрим қишлоқларда ҳунармандлар маҳаллалари ташкил қилган. Натижада 
касб-ҳунар билан боғлиқ бўлган янги-янги гузарлар, бозор расталари – 
чорсулар қурилган. Хусусан, шаҳарларда заргарлар, мисгарлар, игнасозлар, 
совутсозлар, тоштарошловчилар, шиша пиширувчилар, кўнчилар, 
пичоқсозлар, 
эгарчилар 
ҳунармандчилик 
маҳаллалари 
бўлган. 
Ҳунармандчилик соҳасида тўқимачилик, кулолчилик, чилангарлик, 
темирчилик ва бинокорлик етакчи ўринни эгаллаган. Ип, мато, гилам 
тайёрлаш бўйича Урганч, Шош, шойи тайёрлашда – Марв, мис ва темирдан 
қурол-аслаҳалар, пичоқлар тайёрлашда – Фарғона, шойи матолар, шиша 
маҳсулотлар тайёрлашда Бухоро шуҳрат қозонган
2

Амир Темурнинг иқтисодий

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish