К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

Эркин Воҳидов
 (1936-2016) — буюк шоир, драматург, 
давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистан халқ шоири, 
Ўзбекистон Қаҳрамони. 


51 
иқтисодий ғоялари мактабининг аҳамияти беқиёсдир. Чунки меҳнат, 
меҳнат тақсимоти, ишчи кучи, иш ҳақи, рағбатлантириш, унумдорлик, 
жамоа меҳнатини бошқариш ва шу каби категорияларнинг илк 
таърифлари, изоҳлари айнан Шарқ тафаккури намояндалари томонидан 
илмий-иқтисодий асослаб берилган ҳамда муомалага киритилган. Мазкур 
ғоя ва қарашлар ҳозирги иқтисодий адабиётларда истеъмолда бўлган 
атама ҳамда тушунчаларнинг пайдо бўлишида илмий асос вазифасини 
ўтаган. 
Бундан ташқари, халқ оғзаки ижодининг барча жанрларида, 
жумладан, шеърлар, мақоллар, маталлар, топишмоқлар, ўлан ва 
бошқаларда меҳнат, меҳнаткаш ва унга муносабат масалалари жуда 
оқилона акс этган. 
1.4.
 
Т
ЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА 
 
МЕҲНАТ ВА ИШБИЛАРМОНЛИККА 
ҚАРАШЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ 
 
XIV–XV аср юртимиз тарихида мўғуллар ҳукмронлиги ва феодал тарқоқлик 
тугатилиши минтақада 
Амир Темур
бошчилигида марказлашган, кучли 
давлат ташкил топганлиги билан аҳамиятлидир. Амир Темур сиёсат 
майдонига кириб келган пайтда, Мовароуннаҳр мўғуллар истибдоди остида 
бўлиб, Чингизхон ва Ботухон босиб ўтган шаҳар ва қишлоқлар вайронага 
айланган, сув иншоотлари бузиб ташланган ёки ишга яроқсиз ҳолга 
келтирилган эди.
Буюк ҳукмдорнинг салтанатни мустаҳкамлаш стратегиясида 
иқтисодий-молиявий масалалар муҳим ўрин тутган. Ушбу иқтисодий-
ижтимоий тамойиллар қуйидагилардан иборат бўлган: 
1.
Амир Темур иқтисодиётни ҳар қандай салтанат пойдевори, деб 
тушунган. «Давлату салтанат – деб таъкидланади “Темур тузуклар”да, – уч 
Амир Темур
 (1336-1405) – Ҳиндистон ва Хитойдан 
Қора денгизга қадар, Сирдарё ва Орол денгизидан 
Форс қўлтиғигача чўзилган буюк марказлашган 
салтанатга асос солган улуғ давлат арбоби
машҳур саркарда, илм-фан ва маданият ҳомийси. 


52 
нарса билан – мулк, хазина ва лашкар билан тирикдир”. Яъни давлатнинг 
равнақ топиши учун, аввало, иқтисодий имкониятларга эга бўлиш зарур. 
2.
Амир Темурнинг қарашларига кўра, ҳар бир мамлакат ўз иқтисодий 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда иш кўриши керак. 
3.
Амир Темур асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлган ер эгалигига 
катта эътибор берган ва ҳар бир ҳудудини идора қилишда давлат, вақф, 
хусусий ер эгалиги тартибларини сақлаб қолган, бунда ер майдонининг 
миқдори, эгалик ҳуқуқи, давлат манфаати кўзда тутилган. 
4.
Амир Темур меҳнатнинг яратувчанлик фаолиятини ижтимоий 
қадрият, деб баҳолаган. 
5.
Амир Темур иқтисодий тамойиллари тизимида аҳолини ижтимоий 
ҳимоялаш учун молия масалаларига алоҳида эътибор берган. У молияни 
давлатнинг иқтисодий таянчи, деб ҳисобланган. 
Амир Темур мамлакатни сиёсий идора этишнинг ўзига хос усулини 
– ўз тасарруфидаги ва забт этилган мамлакат ерларни улусларга бўлиб 
бошқаришни ўша пайт учун мукаммал давлат хизматини йўлга қўйиш 
орқали жорий этган ва амалга оширган (1.3-расм).

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish