Буюк давлат арбоби, соҳибқирон Амир Темур (1336-1405)



Download 18,02 Kb.
Sana20.06.2022
Hajmi18,02 Kb.
#685538
Bog'liq
Амир Темур


Буюк давлат арбоби, соҳибқирон
Амир Темур (1336-1405)
Амир Темур - ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси - 1336 йил 7 апрелда Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳри яқинидаги Хожа Илғор қишлоғи (ҳозирги Яккабоғ тумани)да туғилди. Унинг тўлиқ исми Амир Темур ибн Амир Тарағой ибн Амир Барқул.
Амир Темурнинг онаси Такина хотун бухоролик. Отаси амир Тарағой эса барлос уруғининг оқсоқолларидан ҳамда Чиғатой улусининг эътиборли бекларидан ҳисобланган. Унинг аждодлари Кеш вилоятида ҳокимлик қилишган. Шу боис Амир Темурнинг отаси Амир Тарағой ҳам йилда бир маротаба Или дарёси бўйида хон томонидан чақириладиган эл-юрт бекларининг қурултойига таклиф этилар ва у бундай йиғинларда муттасил қатнашар эди. Шу билан бирга у Шарафуддин Али Яздийнинг таъкидлашига кўра, "уламо ва сулаҳо ва муттақийларга мушфиқ ва меҳрибон эрди ва буларнинг мажлисига борур эрди...". Тарағойбек пири Шамсиддин Кулолни айниқса чуқур эҳтиром қилган. Кейинчалик шайх Кулол Амир Темурнинг ҳам пири бўлган. Тарағойбек 1360 йилда вафот этган.
Амир Темурнинг ёшлиги Кешда ўтди. Етти ёшга тўлгач, отаси уни ўқишга берди. Темур ёшлик чоғлариданоқ махсус мураббийлар назорати остида чавандозлик, овчилик, камондан нишонга ўқ узиш, бошқа турли машқ ва ҳарбий ўйинлар билан машғул бўлган. Шу аснода Темур тулпорларни саралаб ажрата оладиган моҳир чавандоз ва довюрак баҳодир бўлиб вояга етган. У табиатан оғир, босиқ, теран фикрли ва идрокли ҳамда ниҳоятда зийрак, кишилардаги қобилият, фазилат, айниқса, самимиятни тезда фаҳмлаб оладиган инсон бўлган. Шу туфайли ўспиринлик чоғларидаёқ атрофига тенгқурлари орасидан садоқатли дўстларни жалб қила олган. Унинг атрофига болаликдаги дўстлари ва мактабдошлари (Аббос баҳодур, Жаҳоншоҳбек, Қимори иноқ, Сулаймоншоҳбек, Идику Темур, Сайфуддинбек, Ҳиндушоҳ, Қарқара ва б.) тўпланишиб, биргаликда машқ қилар, мусобақаларда иштирок этишар, аста-секин навкар бўлишиб, ҳарбий бўлинма сифатида шакллана борган. Кейинчалик улар Амир Темур қўшинида лашкарбошилик даражасигача кўтарилганлар.
Амир Темур ўзининг илк ҳарбий фаолиятини қўл остидаги навкарлари билан айрим вилоят амирларига хизмат қилишдан бошлаган; уларнинг ўзаро курашларида қатнашиб, жасорат кўрсатган, жангларда чиниққан, ҳарбий маҳоратини оширган. Донғи бутун Қашқадарё воҳасига ёйилган. Амир Темурнинг ақлу заковати, шижоати ва шуҳрати уни Мовароуннаҳрнинг нуфузли амирларидан амир Хизр Ясовурий ва амир Қазағон билан яқинлаштирди. Хондамирнинг ёзишича, отаси Амир Тарағой Амир Темурни аввал 1355 йилда амир Жоку барлоснинг қизи Нурмушк оғога, сўнгра ўша йили Қазағоннинг набираси ва амир ҳусайннинг синглиси Ўлжой Туркон оғога уйлантиради. Кейинги никоҳ туфайли Амир Темур билан Балх ҳокими амир Ҳусайн ўртасида иттифоқ юзага келиб, улар биргаликда мўғулларга қарши курашадилар.
XIV асрнинг иккинчи ярми XV аср Ватанимиз тарихида воқеаларга ниҳоятда бой тарихий ижтимоий сабоқ даври ҳисобланади, чунки бу даврда мўғуллар ҳукмронлиги ва феодал тарқоқлик тугатилиб, босқинчиларнинг вайронагарчиликлари ва бир ярим асрлик зулмлари оқибатида иқтисодий, маданий-маърифий турғунлик ҳолатига тушиб қолган мамлакатимиз ўз мустақиллигини қайта тиклашга киришди. Бу минтақада Амир Темур (1336-1405 йиллар) бошчилигида ягона туғ остида марказлашган, кучли ва мустақил давлат ташкил топди. Марказий Осиё халқлари ҳаётида юз берган бу тарихий жараёнда шубҳасиз Соҳибқирон Амир Темурнинг хизматлари буюкдир.
Бу ақлли ва билимли инсон ўз давлатининг куч-қудратини ошириш ва мустаҳкамлаш учун биринчи навбатда ҳарбий ва энг муҳим иқтисодий ислоҳотлар ўтказди. Бу ислоҳотлар заминида аввалги давр донишмандларининг ақл-идроки, ғоялари мужассам эди, айниқса, тараққиёт учун ягона давлат, ўзаро тотувлик, ишбилармонларга қулай мулкий ва ҳуқуқий шароит яратишга, айниқса савдо-сотиқни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди.
Амир Темур, аввало, Мовароуннаҳрда оғир ва ечилиши мушкул ҳаёт-мамот масаласи бўлган, 150 йил давомида аждодларимизнинг тинкасини қуритган мўғуллар зулмига барҳам берди. У Мовароуннаҳрни ягона давлатга бирлаштириш билан чегараланмади, давлатнинг сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва маънавий асосларини шакллантириб ва мустаҳкамлаб, буюк салтанат даражасига кўтарди. 27 давлатни бирлаштирган Амир Темур салтанатига маҳобати, маънавий ва илмий кашфиётларининг бойлиги, барқарорлиги ва қудрати борасида ўша даврнинг бирорта давлати тенглашолмайди. Бу тарихий ҳақиқатдир.
Амир Темур ўрта асрлар даврига хос ўз удумлари доирасида фаолият юритган бўлса ҳам, инсон манфаатларини кучайтиришга интилиб, ирқи, миллати, дини ва келиб чиқишидан қатъи назар инсонларнинг бир бутун ҳудудда яшаши мумкинлиги тўғрисидаги "ягона макон" ғоясининг илк ташаббускорига айланди. Президентимиз Ислом Каримов ҳақли равишда таъкидлаганидек, "Унинг ҳаракатлари туфайли Осиё ва Европа давлатлари тарихда биринчи марта ягона жуғрофий - сиёсий маконда эканлигини ҳис этди".
Амир Темурнинг толерантлик (диний бағрикенглик) сиёсати алоҳида тадқиқотни талаб этади. У илк маротаба ана шу ғояга асос солган ҳукмдорлардандир. Унинг насроний қиролларга йўллаган мактубларида "Сиз савдогарларингизни биз томонларга юборсангиз, токи биз уларни қизғин, барча иззатларни ўрнига қўйиб кутиб олайлик. Бизнинг савдогарларимиз Сиз томонларга борсалар ва уларга ҳам шундай иззат-икромлар кўрсатсалар. Майли, улар ҳеч қандай хавф-хатарсиз, тўсиқсиз йўл юрсинлар. Дунёни савдогарлар фаровон қиладилар, деган нақлни инкор этиш бефойда" - дея кўп бора таъкидлаган.
Диний низолар кучайгач, эллар шу сабабдан ўзаро ёвлашган, айниқса, Ғарб ва Шарқ бир-бирини яқиндан билмаган, диний адоватлар замирида урушлар чиққан ўша даврларда ҳар икки қитъааро дўстона муносабат ўрнатилиши амри маҳол эди. Амир Темур биринчи марта Ғарб ва Шарқ ўртасидаги муносабатларни шартномалар орқали мустаҳкамлашни ғарб қиролликларига таклиф этган ва бу муаммони расмий тарафдан ҳал этишга интилган. Амир Темурнинг бу ҳатти-ҳаракатларини тарихшунос олимлар бугунги кунда "Қўл чўзиш сиёсати" деб атамоқдалар.
Амир Темурнинг тарихдаги бу эзгу амалларини Европа халқлари ҳам тан олади. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Франциянинг ўша даврдаги Президенти Жак Ширак тарафидан Амир Темурнинг Шарль VI га йўллаган номалари нусхаси юртимиз Президентига топширилди ва ҳозирги пайтда Темурийлар тарихи давлат музейида сақланмоқда.
Амир Темур бунёдкорлик соҳасида ҳам катта ўзгаришлар қилиб, жаҳон меъморчилигини бемисл даражада бойитди. У салтанат мафкураси, ғояси ва маҳобатини ўз бунёдкорлик ишларида намоён эта олди. Амир Темур Самарқанд атрофида ўз даврида дунёнинг сиёсий марказлари бўлган Шероз, Султония, Бағдод, Ироқ, Дамашқ, Миср каби 12 та шаҳар номи билан қишлоқлар барпо этиб, салтанат пойтахтининг уларга нисбатан тутган мавқеига алоҳида урғу берган. Шунингдек, соҳибқирон Самарқанд шаҳри атрофида ўнлаб боғлар яратган, бу боғларда гўзал иморатлар, фавворалар ва бошқа иншоотлар қурдирган. Дунёнинг энг чекка жойларидан турфа хил ва гўзал ўсимликлар, жониворлар келтирилган. Нафақат Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари, балки, Темур салтанатининг барча бурчакларида ҳам кенг бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Салтанатда масжид, мадраса, маъмурий иморатлар, кўча, боғ-роғлар, янги қишлоқ ва шаҳарлар, ҳаммом, бозор, тим, кўприк, шифохона, канал, ариқ ва бошқа иншоотлар қурилишига катта эътибор қаратилди. Муаррих Шарафиддин Али Яздий Кавказ атрофида Бойлақон шаҳри қурилиши ҳақида шундай ёзиб қолдирган: "Ҳазрат Соҳибқироннинг Бойлақонни таъмир этмак доъийаси муборак хотиридан ўтди. Ул шаҳар муддати мадидким вайрон бўлуб, не бир иморати ва не бир жонивору ҳашорати бор эрди. Ул сарзаминида махсус ёрлиқ била хуш раво муҳандислар ва кордон меъморлар шаҳар тарихиға машғул бўлдиларким, анинг ҳандақи ва тўрт бозори ва бисёр эвлари ва ҳаммому карвонсаройи ва майдонию боғи ва ғайруҳуни асос этиб андоза қилдилар. Ва таноб тортиб шаҳзодалару беклар ани тақсимладилар. Черик тамоми жадди бирла ишга машғул бўлдилар. Ул иморатларнинг барчаси пишиқ ғиштдан бир ой муддатда тамом этилди..."
Айтишларича, бу шаҳарнинг фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи Наҳри Барлос каналининг Амир Темур тарафидан қаздирилиши ўз даврида катта шов-шувга сабаб бўлган. Бу каналга ҳатто кемалар қатнови йўлга қўйилган.
Амир Темур томонидан қурилган иморатларни юз йиллардан кейин кўрган ва бундан қаттиқ ҳайратга тушган можор олими Х. Вамбери унинг бу фаолиятига шундай баҳо берган: "Самарқанднинг шавкатли давридан қолган меъморий асарларни ҳозирги заиф ҳоли билан қиёсланса, бугунги муҳташам биноларнинг тавсиялари муболағали туюлмайди. Султон Худобанда тарафидан Султонияда юз йил илгари қурилган масжиднинг гўзаллиги Темур тарафидан бунёд этилган ҳозирги Самарқанднинг харобалари устида қад кўтарган "Масжиди шоҳ"нинг гўзал маҳобати билан тенглаша олмас.
Меъморчиликнинг шундай услубида кейинроқ қурилган бинолар, масалан, Исфахондаги Майдоншоҳдаги Масжиди Кабир, Қум ва Машҳаддаги турбалар Темур ҳиммати билан бунёд этилган иморатга нисбатан такрорийдир".
Соҳибқирон Амир Темур тарқоқ қавмларни бирлаштириш, уларни ягона, кучли ва аҳил миллатга айлантиришни ўзига мақсад қилиб қўйганди. Бу мақсад йўлида кучини ҳам, вақтини ҳам аямади. У ўзбек тилини биринчи марта расмий муомалага олиб кирди. Фармонлар, ёрлиқлар ва хатлар араб ва форс тиллари қатори ўзбек тилида ҳам ёзила бошлади.
Президентимиз Ислом Каримов Парижда Амир Темур таваллудининг 660 йиллик байрамига бағишланган тантаналарда сўзлаган нутқида унинг тарихдаги, айниқса, дипломатия тарихидаги оламшумул фаолиятига шундай баҳо берган:
"Бу ерда XV асрдаёқ Амир Темурга ёдгорлик ўрнатилиб, унга "Европанинг ҳалоскори" деган рамзий маъноли сўзлар ёзиб қўйилган.
Айни Амир Темур босқинчи тўдаларнинг Европа ичкарисига қилаётган ҳаракатига чек қўйганини, бошқа тажовузкорлик юришларини узоқ муддатга тўхтатиб қўйганини ҳозир инкор қилиб бўлмайди".
Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларнинг марказий майдонларида Амир Темурга ҳайкал ўрнатилди, Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида Темурийлар даври музейи барпо этилди, "Амир Темур" ордени таъсис этилди ва Халқаро Амир Темур жамғармаси ташкил қилинди.


https://abt.uz/ru/university/andijon-davlat-universiteti?lang=uz
Download 18,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish