Абу Наср Форобий
(873–950) Сирдарё қирғоғидаги
Фороб – Ўтрор деган жойда туғилган. Бошланғич
маълумотини она юртида олган, сўнг Шош, Бухоро,
Самарқандда ўқиган, ўз маълумотини ошириш учун
Бағдодга келган, Дамашқда яшаган ва шу ерда вафот
этган.
Форобий ўрта аср даври табиий-илмий ва ижтимоий билимларининг
қарийб барча соҳаларида 160 дан ортиқ асар яратган
.
38
“Бахт-саодатга эришув йўлида нимаики (аҳлоқ, касб-ҳунар кабилар)
ёрдам берса, уни сақламоқ ва мустаҳкамламоқ, нимаики зарарли бўлса, уни
фойдали нарсага айлантиришга ҳаракат қилмоқ зарур”.
“Маданий жамият ёки маданий шаҳар (ёки мамлакат) шундай
бўладики, шу мамлакатнинг аҳолисидан бўлган ҳар бир одам касб-ҳунарда
озод, ҳамма баб-баравар бўлади, кишилар ўртасида фарқ бўлмайди, ҳар ким
ўзи истаган ёки танлаган касб-ҳунар билан шуғулланади”.
Шу билан бир қаторда
«Фозил одамлар шаҳри»
асарида моддий
бойликлар яратишда меҳнатнинг ва меҳнат қуролларининг (ишлаб
чиқариш воситаларининг) ўрнини аниқлаб берди. Бунда, айниқса, ҳамиша
ўз аҳамиятига эга бўлган меҳнат тақсимоти масалалари бўйича фикр
юритар экан, унинг қандай амалга оширилиши тўғрисида тавсиялар беради.
Асарда олим «Раҳбар қандай бўлиши керак?» деган саволни ўртага қўйиб,
бошлиққа фазилат ва хислатларни санар экан, уларнинг ҳар бирини илмий,
ижтимоий, иқтисодий ва фалсафий нуқтаи назардан асослаб беради. Энг
асосийси, келтирилган фазилатлар ва уларнинг изоҳлари бугунги кунда ҳам
ўз қийматини йўқотмай долзарблигини сақлаб қолган. «Фозил одамлар
шаҳри» асарида Форобий фозил киши таърифини келтирар экан, унга
етишиш шартларини ҳам айтиб ўтади. Ушбу фикрлар замонавий ҳаётда биз
таъкидлаётган
«инсоннинг
капиталлашуви»,
«шахснинг
потенциаллашуви», «комил инсон» ёки «баркамол авлод тарбияси» каби
тушунчаларнинг мантиқий асоси демакдир.
Хоразмдаги “Маъмун академияси”нинг аъзоси бўлган машҳур олим,
маърифатпарвар шоир Абу Бакр Муҳаммад Хоразмий алгебра фанига асос
солган, илмий маълумот ва рисолаларни баён этишнинг аниқ қоидаларини
ишлаб чиққан, айни пайтда астрономия, география ва иқлим назарияси
бўйича кўплаб илмий асарлар муаллифидир. Алломанинг дунё илм-фани
ривожидаги хизматлари умумэътироф этилган бўлиб, Шарқ олимлари
орасида унинг номи ва асарлари “алгоритм” ва “алгебра” каби замонавий
илмий атамаларда абадийлаштирилган.
Абу Бакр Муҳаммад Хоразмийнинг барча асарларида жамият
манфаати йўлида меҳнат қилиш ундан даромад олиш зарурлиги, аҳолининг
деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ва бошқа соҳаларда меҳнат
самарадорлигини ошириш учун фанни ривожлантиришнинг аҳамияти ўз
ифодасини топган. Хоразмий ёшларни навқиронлик даврининг ҳар
дақиқасининг қадрига етишга, ҳалол меҳнат қилиб фаровонликка, бахт-
саодатга эришишга чақирган: “Замон ўтиши сўзга (эшитишга) кар, маломат
ўқларининг отилишига сабрли: дарахтларни қирқиб ташлайди, шохларни
синдиради, ёшликни ўғирлайди, орзу-умидларни ва баданни балоларга
гирифтор қилади, борларни бўлиб ўтганларга қўшади. Муваффақият
келтирган меҳнат қандай яхши, меваси йиғиб олинган шавкат (қандай
яхши). Меҳнат бу бир сел, агар сел тўхтаб қолса, сингиб кетади”.
39
Буюк қомусий олим
Do'stlaringiz bilan baham: |