К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


МЕҲНАТИ ВА ФАОЛИЯТИГА БЎЛГАН



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

 
МЕҲНАТИ ВА ФАОЛИЯТИГА БЎЛГАН 
ҚАРАШЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ 
 
Ижтимоий-меҳнат муносабатларининг шаклланиши милоддан аввалги 
даврларга бориб тақалади. Хусусан, милоддан аввалги V-IV асрлардаёқ 
қадимий юнон файласуфи 
Платоннинг 
“Сиёсат ёки давлат” асарида 
меҳнат тақсимоти масаласига катта эътибор қаратилиб, бунинг табиий ҳол 
эканлиги асосланади. 
Платон фикрига кўра, деҳқончилик асосий хўжалик фаолияти 
ҳисобланади, шу билан бирга у ҳунармандчилик ҳам фойдали машғулот 
эканлигини кўрсатган. Файласуф тасаввуридаги идеал давлатда эркин 
кишилар уч табақага бўлинади: 
1)
файласуфлар – улар давлатни бошқаришга ихтисослашганлар, 
чунки бу тоифадаги одамлар дунёни идрок этишга ва одамларни 
бошқаришга қодир ҳисобланади; 
2)
аскарлар – уларнинг вазифаси халқни ҳимоя қилишдир; 
1
Достойный труд: доклад Генерального директора МОТ Хуан Сомавия на 87-
Международной конференции труда в июне 1999 года. - Женева, 1999. – С.V. 


32 
3)
деҳқонлар, ҳунармандлар ва савдогарлар. Бу тоифа одамларнинг 
вазифаси бутун жамият учун зарур бўлган неъматлар яратиш мақсадида 
моддий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдир. Платон бундай кишилар 
хусусий мулк асосида меҳнат фаолиятидан манфаатдор бўлишлари 
кераклигини уқтирган. 
Қадимги Турон, кейин Мовароуннаҳр номлари билан юритилган 
ўлкамизда ҳам милоддан аввалги 5–3 минг йилликлардаёқ ўтроқ турмуш 
тарзи қарор топиши билан деҳқончилик ва чорвачилик вужудга келган, 
жундан ип йигириб, мато тўқиш ихтиро қилинган. Кейинчалик меҳнат 
қуролларининг турлари кўпайган, ҳунармандчилик, айниқса тўқимачилик 
ва кулолчилик ривожлана бошлаган. Милоддан аввалги 1000–йиллар 
ўрталарида 
ҳунармандчилик 
деҳқончиликдан 
ажралиб 
чиққан. 
Ҳунарманчилик савдо–сотиқ билан бирга дастлабки шаҳарлар ҳаётининг 
иқтисодий асосини ташкил этган. 
Ўша даврларнинг ўлкага хос иқтисодий–ижтимоий муносабатларига 
қуйидагилар хос бўлган: 

деҳқончиликда 
кетмондан 
фойдаланишга 
ўтилиши 
ва 
чорвачиликнинг нисбатан ривожланиши;

ирригация 
тармоқларининг 
кенгайиши 
ва 
суғорма 
деҳқончиликнинг такомиллашиши;

металлга ишлов бериш ва тўқимачилик касбларининг пайдо 
бўлиши;

кулолчиликда хумдонлардан фойдаланишга ўтилиши; 

ибтидоий қишлоқларда уй қурилишида хом ғиштдан фойдаланишга 
ўтилиши, ўтроқ жамоаларнинг кўпайиши;

рангдор сопол буюмлар ва лойдан ясалган ҳайкалчаларнинг 
тарқалиши. 
Ўлкамизнинг ниҳоятда муҳим тарихий-илмий манбаси ҳисобланган 
“Авесто”да устозлар ёшларни ўз дини, халқи, юртига меҳр уларни ҳалол 
меҳнат эвазига ризқу-рўз топиб яшашга ўргатиши лозимлиги уқтирилади. 
Ўз навбатида ёшлар билимларни чуқур эгаллашга қуйидагича даъват 
этилади. 
Платон (милоддан аввалги 428 ёки 427 – 348 ёки
347) – қадимий юнон файласуфи, Суқротнинг шогирди, 
Аристотелнинг устози. 
Асосий асари: 
Платон. Сиёсат ёки Давлат.


33 
У куннинг ибтидоси ва интиҳосида, туннинг аввали ва охирида 
билим олмоғи, тафаккур ва донишга лимо-лим бўлмоғи, ниҳоят дониш 
йўлида шундай манзилотга етмоғи керакки, илоҳлар шаънига ҳамду 
санолар айтсин, уларни эзгу каломлар билан ардоқласин. Ва шу йўсинда ўз 
билимини зиёда қилсин. У куннинг ўртаси ва туннинг ўртасида жуда 
роҳатланиб, сирли оғушларда маст бўлганча ором олмоғи, шундан сўнг 
илм ортидан шу қадар жаҳду-жаҳд этмоғи керакки, ўтмиш донишмандлар 
қолдирган ҳар нарсани жону дилдан ўрганиб олсин. 
Умуман, зардуштийлик таълимоти йигит ва қизларни ёшликдан 
меҳнатсеварлик ва касб-ҳунар эгаллаш малакаси ҳамда кўникмасини 
шакллантиришга, фаол яратувчанлик меҳнати билан шуғулланишга ҳам 
даъват этган. “Авесто”да таъкидланишича, ҳаётда фаровон турмуш 
кечириш учун меҳнат қилишга лаёқати бўлган ҳар бир одам бирон касб-
ҳунар билан, хусусан, чорвачилик, деҳқончилик, ҳунармандчилик билан 
шуғулланиши, икки қўллаб ерга ишлов бериб, ҳосил ундириши, чорвани 
парваришлаши, бирон дастгоҳни юргизиб, халқ ва ўз эҳтиёжи учун бирон 
маҳсул ясаб кун кечириши, ризқу рўзини ҳалоллик билан топиши керак.
Бу шундан далолат берадики, аждодларимиз касб-ҳунарнинг барча 
турларини ривожлантиришга алоҳида аҳамият бериш билан бирга, касб-
ҳунар таълимини меҳнат амалиёти билан боғлаган ҳолда олиб борганлар. 
Оқсоқоллар йиғинларида ҳунармандчилик, деҳқончилигу боғдорчилик, 
чорвачилик ва табиблик билан шуғулланувчи қавмларнинг йигитларини 
муттасил жамоа кўригидан ўтказиб туриш тадбирлари қўлланган. 
Оташкадалар – ибодатхоналар қошидаги устахоналар, вақф ерлари, 
дармонгоҳ – сиҳатгоҳлар, дорихоналар ҳунармандчилик, боғдорчилик, 
чорвачилик, табиблик касбини танлаган ёшлар билан амалий машғулотлар 
ўтказиладиган масканлар вазифасини ўтаган. 
Зардуштийлик динида, ахлоқан саховатли бўлиши учун инсоннинг 
биринчи галда меҳнат қилиши, ўз қўли кучи билан ноз-неъмат яратиши 
зарурлиги уқтирилади. Аксинча, ишёқмаслик – жами иллат ва 
нуқсонларнинг макони, деб баҳоланади. Яъни, меҳнат инсоннинг 
фазилатларини ва маънавий хулқ-атворини баҳолаш мезони бўлиб хизмат 
қилган.
Қадимги ҳинд достони «Маҳабхарата»да тасвирланишича, подшо 
Юдихаштхира бошчилигида руҳларга атаб қурбонлик байрамлари 
ўтказилган. Бу байрамларда иштирок этиш учун турли мамлакатлардан, шу 
жумладан Турон заминидан элчилар келган. Туронлик элчилар топширган 
совға-саломлар ичида жун, пахта, ипакдан тўқилган матолар кўп бўлган. 
Шунингдек, улар бу матолардан тикилган кийимлар, темир учли найзалар, 
ойболталар, теша ва бошқа буюмлар олиб келишган. 
Ўзбек халқининг меҳнатсеварлиги, касб-ҳунар эгаллашнинг 
аҳамияти мақолларда чуқур ифодасини топган: 


34 
Ақл кўпга етказар, ҳунар – кўкка. 
Бир йигитга қирқ ҳунар оз. 
Зеҳн қўйса, онг қўнар, ҳунар ортса, иш унар. 
Илмсизга ишонч йўқ, ҳунарсизга қувонч йўқ. 
Текин бойлик ахтаргунча, ўзингга боп ҳунар топ.
Қунт билан ўрган ҳунар, ҳунардан ризқинг унар. 
Ҳунар ошатар, меҳнат яшнатар. 
Ислом динининг муқаддас китоби – “Қуръон”да аввал ўтган 
халқларнинг ободончилик йўлида олиб борган ишларининг аҳамияти 
ҳақида “Рум” сурасида шундай дейилган: “Ер юзида юриб, ўзларидан 
аввал ўтганларнинг оқибати нима бўлганига назар солмайдиларми. 
Ўтганлар булардан кўра қувватлироқ эдилар, ер юзида асар қолдирган 
эдилар, булардан кўра ер юзини кўпроқ обод қилган эдилар” (9-оят). 
Ҳадисларда ҳам илм эгаллаш, ҳунар ўрганишнинг аҳамияти баён 
қилинган: “Ҳаттоки бир соат илм ўрганиш кечаси билан ибодат қилиб 
чиққандан афзалдир” (536-ҳадис); “Илму ҳунарни Хитойдан бўлса ҳам 
бориб ўрганинглар” (126-ҳадис). 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish