К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

Хитой тафаккури
ҳам 
алоҳида ўринга эга. Чунки Хитой давлатчилигининг асоси ҳисобланган 
Конфуций
таълимотида (эр.ав. VI-III асрлар) инсон ва меҳнат 
муносабатларига ҳам урғу берилган. Унда таъкидланишича, бойликнинг 
асоси меҳнатдир. Бу ғояни, ўз навбатида, «маҳсулот ишлаб чиқариш ёки 
моддий қиймат яратишда меҳнат омилининг устуворлиги» тушунчасининг 
илмий-тарихий асоси (илдизи) сифатида тушуниш мумкин. Шунингдек, 
конфуцийликда меҳнат тақсимоти борасида сўз юритилар экан, унга кўра, 
киши бир вақтнинг ўзида кўп касбнинг эгаси бўла олмайди, дея 
уқтирилади. 
Қадимги Ҳиндистонда иқтисодий ғояларнинг вужудга келиши асосан 
«Ману қонунлари»
ва 
«Артхашастра»
(эр.ав. IV-III асрлар) каби 
ёдгорликлар билан боғлиқ. «Ману қонунлари»да ижтимоий меҳнат 
тақсимоти, бошқарув ва бўйсуниш масалаларига эътибор берилган бўлса, 
«Артхашастра»да эса «қиймат» тушунчаси ўз ифодасини топади. Унда 
таъкидланишича, буюмнинг қиймати уни яратишга кетган иш кунлари 
билан белгиланади. Яъни, инсон меҳнати унинг натижасига қараб 
рағбатлантирилиши керак. Бундан ташқари, мазкур асарда ҳукуматнинг 
иқтисодий ишларга аралашуви қўллаб- қувватланиб, давлат мамлакатнинг 
ишлаб чиқариш кучлари- ривожлантириши керак, деган ғоя илгари 
сурилади Демак, Қадимги Ўрта Осиё, Хитой ва Ҳиндистонда меҳнатга оид 
муносабат ва тушунчаларнинг илк кўринишлари (тарифлари) шаклланган 
ҳамда муомалага қаритилган бўлиб, кейинчалик вақт ўтиши ва даврлар 
алмашинуви билан бу борадаги илмий-амалий қарашлар мукаммаллашиб, 
ривож топиб борди.


36 
Ўрта Ер денгизи минтақаси ҳудуд ва мамлакатларини боғлаб келган 
Буюк Ипак йўли фақат савдо-сотиқни ривожлантиришга хизмат қилибгина 
қолмасдан қитъалар ва давлатлар ўртасида ахборот алмашувини 
таъминлашга хизмат қилди, илм-фанни равнақ топтиришда муҳим восита 
вазифасини бажарди. Буюк Ипак йўли орқали Европага, Европадан эса 
Осиёга Шарқ ва Ғарб оламидаги улуғ аллома ва мутафаккирлар фаолияти 
тўғрисидаги маълумотлар етказилди. IX-XI асрларда Хивада ташкил 
этилган Маъмун академиясида, XV асрда Самарқандда шаклланган Мирзо 
Улуғбекнинг илмий мактабида самарали фаолият олиб борган олимлар 
илм-фаннинг бошқа соҳалари каби ижтимоий-меҳнат муносабатларига 
ҳам қимматли янгиликлар қўшганлар.
Бунда, айниқса, Ислом таълимотининг пайдо бўлиши ва тараққий 
этиши ўзига хос аҳамият касб этди. Ислом динида инсон омили юқори 
даражага қўйилиб, унинг кадр-қиммати хусусида алоҳида қарашлар илгари 
сурилади. 
Унга кўра, инсон – Аллоҳ яратган барча мавжудотлари ичида энг 
олийси. Ислом таълимотининг бош қомуси бўлмиш 
Қуръони Каримда
ҳаётнинг барча жабҳалари ўрин олган бўлиб, тегишли йўл-йўриқ, 
кўрсатма, тартиб ва қоидалар ўз аксини топган. Мазкур йўл-йўриқларда 
иқтисодий масалаларга, шу жумладан, меҳнатга оид муносабатларга ҳам 
алоҳида урғу берилган. Ислом ақидасида бойлик орттиришнинг асоси 
меҳнатдир ва у ҳалол бўлмоғи лозим, дея таъкидланади. Шунингдек, унда 
инсон турли касбларни эгаллаши, фойдали меҳнат фаолияти (деҳқончилик, 
чорвачилик, ҳунармандчилик ва савдогарлик) билан шуғулланиши 
зарурлиги қайд этилган. Бугунги иқтисодий таълимотда ушбу 
тушунчаларни бевосита иқтисодиёт тармоқлари ва фаолият соҳалари 
бўйича иш билан бандликнинг тақсимланиши сифатида қараш мумкин. 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 
таъкидлаганидек, 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish