К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

Абу Райҳон Беруний 
(973-1048) яратган 
асарларида «инсон» ва «меҳнат омили» тушунчаларини ҳам кўп учратиш 
мумкин. Бунда хам моддий бойликнинг асоси самарали ишлаш эканлиги 
тўғрисидаги ғояларга эътибор қаратилган. Шунингдек, унинг 
таъкидлашича, киши моддий, баъзан маънавий эҳтиёжларини ҳам меҳнат 
орқали қондириши мумкин. У жамиятнинг асосини барча неъматлар учун 
бўлган ҳаракатда, ишлашда деб билади. Олимнинг иқтисодий 
таълимотидаги энг муҳим ғоялардан бири шуки, инсоннинг қадр-
қиммати аждодлари ким бўлганлиги билан эмас, балки унинг меҳнати, 
ақлий ва жисмоний салоҳияти билан белгиланади. Берунийнинг фикрича, 
билимларни эгалламоқ ва ҳунар ўрганмоқ учун изланиш, тер тўкиш 
зарур, бу эса доим давом этадиган ва тадрижий такомиллашиб борадиган 
жараёндир. Шу нуқтаи назардан ҳозирги иқтисодиёт фанидаги «инсон 
омили ва меҳнат потенциалининг шаклланиши» тушунчасига маъно-
мазмун жиҳатдан жуда яқиндир. 
Улуғ мутафаккирнинг Берунийнинг 
«Ҳиндистон»
номли машҳур 
йирик асари – 
«Таҳқиқ мо ли-л-Ҳинд мин маъқуда мақбула фи-л-ақл ав 
марзула»
(«Ҳиндларнинг ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларини 
аниқлаш китоби») Ғарб ва Шарқ олимлари, шу жумладан, ҳозирги замон 
ҳинд олимлари томонидан юксак баҳоланган. Академик В.Р.Розен 
«Ҳиндистон»га «Шарқ ва Ғарбнинг қадимги ва Ўрта асрдаги бутун илмий 
адабиёти орасида бунга тенг келадиган асар йўқ», деб баҳо берган. Чунки бу 
асар энциклопедик асар бўлиб, унда барча муаммолар бир қаторда 
иқтисодий муаммолар хам ўрин олган эди. 
Беруний инсон саодатга ва камолотга ҳалол меҳнат қилиш ва касб-
ҳунар ўрганиш орқали эришади, деб кўрсатган. Буюк аллома барча 
неъматлар инсон меҳнати билан яратилишини ва одамнинг қадр-қиммати 
унинг авлод-аждодининг кимлиги билан эмас, балки ўзининг ҳалол 
Абу Бакр Муҳаммад Хоразмий
(935-993) қаламига 
мансуб 20 дан ортиқ асарларнинг фақат 10 таси 
бизгача етиб келган. Булар “Ал-жабр вал-муқобала 
ҳисоби ҳақида қисқача китоб” – алгебраик асар, “Ҳинд 
ҳисоби ҳақида китоб” ёки “Қўшиш ва айириш ҳақида 
китоб” – арифметик асар, “Китоб суратул - арз” –
географияга оид асар, “Зиж”, “Астурлоб
билан ишлаш ҳақида китоб”, “Астурлоб ясаш ҳақида китоб”, 
“Астурлоб ёрдамида азимутни аниқлаш ҳақида”, “Китоб ар- 
руҳома”, “Китоб ат-тарих”, “Яҳудийларнинг тақвими ва 
байрамларини аниқлаш ҳақида рисола” ва бошқалар. 


40 
меҳнати орқали баҳоланишини алоҳида уқтирган. Бу эса оила барча 
аъзоларининг ўз кучи ва қобилиятига қараб ижтимоий-фойдали 
меҳнатнинг, касб-ҳунарнинг бирор тури билан шуғулланишини талаб 
этади. Бирор киши ҳам бекорчи бўлмаслиги шарт. Зеро, бекорчилик 
жамиятга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар келтиради. 
Беруний ўз фарзандларини жисмоний меҳнатга, касб-ҳунарга 
ўргатмайдиган оилаларни танқид қилган: 
Ким учса саъий – жаҳд қилмай шуҳратга,
карам либосига кўзи бўлса оч, 
Ғафлат соясида шод бўлур, аммо,
шараф кийимисиз қолар яланғоч. 
Буюк алломанинг фикрича, меҳнатсиз вақтинчалик кўркам 
либосларга эга бўлиш мумкиндир. Бироқ меҳнат ва касб-ҳунар билан 
инсон ҳеч қачон ғафлатда қолмайди, балки шон-шараф ва шавкатли одам 
бўлиб улғаяди. “Одамнинг энг биринчи, зарурий эҳтиёжи – меҳнатдир. 
Инсоннинг асосий бурчи ва вазифаси – меҳнат қилишдир, чунки “исталган 
нарсага меҳнат сарфлаш орқали эришилади”. 
Шунингдек, мутафаккир меҳнат ва касб-ҳунар ёшлар томонидан 
эркин, яъни ихтиёрий равишда, қобилиятига яраша танланиши 
зарурлигини таъкидлаган. Берунийнинг таълим беришича, эркин ижодий 
меҳнат ва зўр қизиқиш орқали танланган касб-ҳунар фойдали бўлиш билан 
бирга, касбни такомиллаштиради, ҳунар соҳибини улуғлайди. Мажбурий 
меҳнат ва ихлоссиз эгалланган касб-ҳунар эса самарасиз бўлади. Бу сўзлар 
бугун ҳам ўз қимматини йўқотмаган. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish