450
Германияда истеъмол саватчаси мамлакатнинг Федерал статистика
идораси томонидан ишлаб чиқилади. 2018 йилда у 750
турдаги товар ва
хизматларни қамраб олган. Федерал статистика идораси мутахассислари
мамлакат аҳолисининг истеъмол эхтиёжлари ўзгаришига қараб ушбу
саватчага киритиладиган товарлар ва хизматларни муттасил янгилаб боради.
Бунда мамлакатда Европа Иттифоқида ўрнатилган
стандартлар хисобга
олинади. Масалан, “истеъмол саватчаси”га фарзандни болалар боғчасида
тарбиялаш, беморларни парвариш қилиш, кекса ёлғиз шахслар ва
ногиронларни давлат қарамоғига
олиш учун харажатлар, ҳатто озиқ-овқат
маҳсулотларини хонадонларга етказиб бериш нархи ҳам киради.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида ҳам “истеъмол
саватчаси”ни белгилаш тажрибаси мавжуд. Россия Федерациясида 2012
йилда янги таҳрирдаги «Россия Федерацияси бўйича “истеъмол саватчаси”
тўғрисида»ги қонун қабул қилинган. Ушбу ҳужжатда аҳоли жон бошига
йилига энг кам озиқ овқат маҳсулотларининг турлари ва миқдорлари
аҳолининг уч тоифаси: меҳнатга лаёқатли шахслар, пенсионерлар ва болалар
учун белгилаб қўйилган (14.9-жадвал).
Россияда “истеъмол саватчаси” ҳар 5 йилда қайта кўриб чиқилади.
“Истеъмол саватчаси”да озиқ-овқат маҳсулотлари унинг ярмини - 50% ни,
ноозиқ-овқат товарлари – 25% ни, хизматлар ҳам 25% ни ташкил этади.
Қозоғистонда ҳам “истеъмол саватчаси” тушунчаси қўлланилади. У
озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг
илмий асосланган физиологик
нормалари бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Ноозиқ-овқат товарлари ва
хизматларга харажатларнинг қатъий белгиланган улуши энг кам “истеъмол
саватчаси”
қийматининг
45%
миқдорида
белгиланади.
Яъни,
қозоғистонликларнинг “истеъмол саватчаси”даги озиқ-овқат маҳсулотлари
улуши 55% ни ташкил этади
1
.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол
тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш
йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида халқимизнинг
муносиб
ҳаёт кечириши учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича “истеъмол
саватчаси”га оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш назарда
тутилган
2
.
1
МДҲ мамлакатларидаги истеъмол саватчаси ва тирикчилик
учун зарур энг кам
миқдор // https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/istemol_savatchasi_va_tirikchilik_
uchun_zarur_eng_kam_miqdor_tuzish_chogida_nimalar_hisobga_olinadi
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги “2017-2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва
технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга
оширишга оид Давлат дастури
тўғрисида”ги фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018
й., 06/18/5308/0610-сон