14.8.
М
ЕҲНАТНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ
Меҳнатни рағбатлантириш
– меҳнат фаолиятида белгилаб қўйилган иш
натижалари ва сифатидан юқорироқ кўрсаткичларга эришганлик учун
ходимнинг муҳим ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган
механизмларини яратишдир.
Ходимнинг меҳнат муносабатларига киришиши ўзи унинг меҳнат
шартномасида белгилаб қўйилган хизмат вазифаларини ўз вақтида ва
сифатли бажарганлиги учун рағбатлантиришни назарда тутади.
Кенг маънодаги меҳнатни рағбатлантириш ходимнинг қонуний
меҳнат фаолияти учун оладиган барча турдаги тўловлар ва мукофотлардир.
Тор маънодаги меҳнатни рағбатлантириш деганда эса ёлланма
ходимлар меҳнати сарфи учун тўловлардир. Шу маънода меҳнатни
рағбатлантириш
макродаражада
–
давлат
бюджети
ҳисобидан
молиялаштириладиган давлат функцияларини бажариш, ижтимоий
хизматлар кўрсатиш; микродаражада – мулкчилик турли шаклидаги
корхона, ташкилот, муассасалар персонали меҳнатига ҳақ тўлашдир.
Меҳнатни рағбатлантиришнинг икки – ташқи ва ички турлари
фарқланади.
Ташқи рағбатлантириш
иш берувчи томонидан ходим меҳнати
самарадорлигини ошириш учун таъсир кўрсатишнинг барча шаклларини
қамраб олади. Улар:
а) кўрсатиш шакли бўйича – моддий ёки номоддий (совғалар бериш,
миннатдорлик билдириш);
453
б) ўлчов бирлиги бўйича – пул (иш ҳақи) ёки натура (корхона
маҳсулоти) шаклида;
в) ходим томонидан олиниши бўйича – бевосита (иш ҳақи) ва
билвосита (ижтимоий тўловлар, имтиёзлар, совғалар);
г) тўлаш муддатлари бўйича – жорий (иш ҳақи), бир йўла (йиллик,
муҳим топшириқларни бажарганлик учун устама ва қўшимча тўловлар),
даврий (мукофотлар);
д) таъсир муддати бўйича – қисқа муддатли (бир маротаба
мукофотлар), узоқ муддатли (акциялар, опционлар);
е) тўлов шартлари бўйича – мажбурий (иш ҳақи, меҳнат таътили,
касаллик варақаси тўловлари, пенсия ва ҳоказолар): мажбурий бўлмаган
(қўшимча имтиёзлар);
ж) ташкилий-маъмурий шаклига кўра – Ўзбекистон Республикасининг
Меҳнат кодекси, жамоа келишувлари ва шартномалари бўйича;
з) ёндашув даражаси бўйича – иш берувчи нуқтаи назаридан, ёлланма
ходим нуқтаи назаридан;
и) молиялаш манбалари бўйича – давлат ёки корпоратив (хўжалик
юритувчи субъект) бўлиши мумкин (14.9–расм).
Меҳнатни ички рағбатлантириш – меҳнат моҳияти ва бажарилаётган
иш аҳамиятидан қониқиш ҳосил қилиш иш берувчига боғлиқ бўлмасдан
ёлланма ходим шахси хусусиятларидан келиб чиқади. Хўжалик юритувчи
субъект ёлланма ходим учун қулай шарт-шароитларни яратиб бериб,
меҳнатни ички рағбатлантиришга билвосита таъсир кўрсатиши мумкин.
Бундай таъсир кўрсатиш шаклларига:
а) персонални қарор қабул қилишга жалб этиш;
б) персонал зиммасига катта масъулият юклаш;
в) меҳнат фаолиятида эркинлик ва ваколатлар бериш;
г) хизмат вазифаси(карьера)да ўсиш имкониятини яратиш;
д) меҳнат фаолияти ҳилма-ҳил бўлишини таъминлаш киради.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари хўжалик юритиш
субъектларига персонал меҳнат мотивациясини кучайтириш ҳисобига
ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда катта ваколатлар беради.
“Корхоналар тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасида: “Меҳнатга ҳақ
тўлашнинг шакллари, тизимлари ва миқдорини, шунингдек ходимлар
даромадларининг бошқа турларини корхона мустақил белгилайди”
1
, деб
кўрсатилган.
Ходимларни рағбатлантиришнинг моддий ва маънавий усулларидан
оқилона фойдаланиш талаб қилинади. Ўз хусусиятлари бўйича
рағбатлантиришнинг ушбу икки усули ҳам самаралидир. Лекин уларнинг
таъсир кучи, таъсир кўрсатиш жойи, вақти ва субъектига боғлиқ бўлади.
1
“Корхоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни // http://
www.Lex.uz
454
Бунда иқтисодиётнинг ривожланганлик даражаси, ходимнинг ижтимоий
мақоми, моддий аҳволи, жинси ва ёши ҳам аҳамиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |