тарбия усуллари жуда кўп бўлиб, бугунга
келиб уларнинг ичидан
сараланиб ҳаётийлари сақланган. Сақланиб қолганларининг энг
умумий томонларини ҳисобга олган ҳолда,
уларни уч тоифага
ажратиш мумкин.
Биринчи тоифадаги усуллар “Анъанавий усуллар”
аталиб,
талаба-ёшларга билимларни “
етказиб бериш”
тамойилига
асосланадилар. Уларга: “айтиб бериш”, “кўрсатиб бериш”,
“намойиш”, “маъруза тақдимоти”, “савол-жавоб”, “тўрт поғонали
усул”лар ва бошқалар киради.
Иккинчи тоифадаги усуллар “Интерфаол усуллар”
деб
номланиб,
билим
олувчиларни
билим
эгаллашларида
“
фаолллаштириш”
тамойилига суянадилар. Уларга: “муаммоли
дарс”, “фикрий ҳужум”, “ақлий ҳужум”, “кичик гуруҳлар
билан
ишлаш”, “давра суҳбати”, “кластер усули”, “қора қути”, “бешинчиси
ортиқча”, “ишбоб ўйин”, “ролли ўйин”, “баҳс-мунозара”, “қарама-
қарши муносабат”, “заковатли зукко”, “зиг-заг”, “чарҳпалак”,
“зинама-зина” ва бошқа кўпдан-кўп усуллар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: