Ўқув машғулотида таълим технологияси модели мавзу: Менингитларнинг ва менингоэнцефалитларнинг эрта ва қиёсий


Бирламчи йирингли менингитлар (менингоэнцефалитлар)



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/21
Sana31.03.2022
Hajmi0,49 Mb.
#520578
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
Менингиал синдром

Бирламчи йирингли менингитлар (менингоэнцефалитлар). 
Йирингли менингитлар бирламчи ва иккиламчи бўлиб уларни бактериялар, 
замбуруғлар содда жонзотлар келтириб чиқаради. 
Бирламчи йирингли менингитларга
мустақил касаллик кўринишида ривожланган менингит (менингоэнцефалитлар) киради. 
Иккиламчи йирингли менингитлар
бошқа аъзо ва тизимлардаги юқумли йирингли-
яллиғланиш жараёнининг асоратлари ҳисобланади. 
Касалликнинг учраши ва оғирлиги бўйича менингококклар, пневмококклар ва 
Пфейффер таёқчалари келтириб чиқарадиган бирламчи менингитлар етакчилик қилади. 
Менингококкли 
менингит 
(менингоэнцефалит).
Йирингли 
менингоэнцефалитларнинг 80-90% ни ташкил этали. Касалликка мавсумийлик хос бўлиб 
кўпроқ қиш ва баҳор ойларпда учрайди, асосан ёш болалар ва ўрта ёшлилар касалланади. 
Касалланишнинг ўсиши жамоа шаклланиб, 1-2 ой ўтгандан кейин кузатилади. 
Инфекциянинг кириш дарвозаси бурун-халқум; қўзғатувчининг организмда асосий 
тарқалиш йўли – гематоген. 
Деярли 50% беморларда минингит белгилари назофарингит аломатлари кузатилган 
беморларда касалликнинг 1-5 кунларидан бошлаб кузатилади, бунда тана ҳарорати 
меъёрида ёки субфебрил бўлади. Менингит одатда ўткир бошланади, тана ҳарорати 38-40°С 


11 
га кўтарилиб қалтираш кузатилади. Умумий ҳолсизлик, кўз олмасида оғриқ (айниқса 
ҳаракатлантирганда), бош оғриши (пешона-чакка, баъзан энса соҳасида) безовта қилади. 
Бош оғриши тезда кучайиб бутун бош чаноғига тарқалади, изтиробли бўлади. Иштаҳа 
йўқолади, кўнгил айниш, беморга енгиллик бермайдиган такрорий қусишлар, чанқаш 
безовта қилади. Беморларда юқори таъсирчанлик (гиперестезия), ҳар хил товушларга 
(гиперакузия), ёруғликка (ёруғликдан қўрқиш) сезгирлик ошиб кетади. Дармонсизлик, 
карахтлик, уйқунинг бузилиши (кечаси уйқусизлик, кундузги уйқучанлик) кузатилади. 
Касалликнинг дастлабки соатларида қорин, периостал ва пай рефлексларининг 
кучайиши, кейинчалик сусайиши ва уларнинг маромсизлиги (анизорефлексия) кузатилади. 
Касалликнинг 10-12-соатларидан кейин энса мушакларининг таранглиги, Керниг ва 
Брудзинский белгилари пайдо бўлади. Касалликнинг биринчи суткаси охирида бемор 
мажбурий ҳолатда – оёқлар тизза ва чаноқ-сон бўғимларида букилган ва қоринга тортилган, 
бош орқага ташланган ҳолда ётишга мажбур бўлади. Бош мия жуфт (кўпинча VII, III, IV ва 
VI, камроқ IX, X, VIII ва II жуфт) нервларининг шикастланиши белгилари кузатилиши 
мумкин. Касалликнинг биринчи суткаси охирлари иккинчи суткаси бошларида ёш 
болаларда бош мия шиши белгилари кучаяди: сопороз ҳолат билан алмашиниб турадиган 
психомотор талвасалар хуружи пайдо бўлиб, кейин кома кузатилади. 
Энцефалит белгилари 1-1,5% беморларда кузатилади. Мия зарарланишининг 
умумий белгиларига нисбатан энцефалит белгилари кучсизроқ бўлиб интоксикация ва бош 
мия шиши белгилари қайтгач яққол намоён бўлади. Кўпинча пирамидал етишмовчилик 
кўринишидаги ўчоқли бош мия зарарланиш белгилари кузатилади: марказий типдаги 
мимика мушаклари парези, пай ва периостал рефлекслар анизорефлексияси, спастик геми- 
ва парапарезлар, баъзан фалажликлар (гипер- ёки гипестезия билан), координацион 
бузилишлар. Мия тўқимасининг ўчоқли зарарланиш белгилари ҳам бош мия жуфт 
нервларининг зарарланишидаги каби белгилар билан кечади. Бош мия пўстлоқ қисми 
зарарланиш белгилари: руҳиятдаги ўзгаришлар, қисман ёки тўлиқ амнезия, кўриш ва 
эшитиш галлюцинациялари эйфория ёки аксинча, депрессия учраб туриши мумкин. 
Касалликка кеч ташҳис қўйилса ва нотўғри даволанса эпендиматит ёки вентрикулит 
ривожланиши мумкин. 
Менингококкли менингоэнцефалитнинг ёшларда учрайдиган энг кўп ва хавфли 
асоратларидан бири бош мия шиши (6,5% ҳолларда) ва баъзан унга инфекцион-токсик 
карахтликнинг қўшилишидир. Кекса ёшдагиларда бош мия шиши кечроқ – касалликнинг 4-
5-кунлари аста-секин кучайиб борувчи церебрал гипертензия ва инфекцион-токсик 
энцефалопатия белгилари билан ривожланади. Ёш болаларда менингококкемия белгилари 
ва кучайиб борувчи интоксикация кучли бўлади. Чақалоқларда менингиал белгилар суст 
бўлиб, ташҳис қўйишда бош чаноқ суяги катта лиқилдоғининг таранглашуви ва шишиб 
туриши, “осилиб туриш” (Лессаж) белгиси ижобий бўлиши катта аҳамиятга эга. 
Тромбогеморрагик синдром ва инфекцион-токсик карахтлик касаллик бошлангандан 10-20 
соат ўтиб ривожланиши мумкин. Буйрак усти безига қон қуйилиши (Уотерхауз-
Фридериксен синдроми), юракдаги ўзгаришлар (эндокардит, перикардит, миокардит) ва 
бошқа аъзо, тўқималарга қон қуйилиши кузатилади. Кучсизроқ болаларда субдурал 
яллиғланиш бўлиши мумкин. 
Люмбал пункция ва орқа мия суюқлигини текшириш натижалари ҳар доим ҳам 
ташҳис қўйишга асос бўла олмайди. Касалликнинг биринчи соатларида фақат орқа мия 
суюқлиги босими ортади (25%) ёки сероз менингит белгилари (75%) кузатилади. Шунинг 
учун бемор аҳволи оғирлашса яна 6-8 соатдан кейин қайтадан люмбал пункция қилинади. 
Орқа мия суюқлигидаги йирингли ўзгаришлар касаллик бошлангач, 10-12 соатдан кейин 
аниқланади, босими 500-600 мм.сув устунида (4,9-5,8 кПа). Ликвор лойқа, цитоз (1000-
1500)х10
6
/л ва ундан кўпроқ, асосан нейтрофиллар ҳисобига (90-100%), оқсиллар миқдори 
1-3 г/л.гача ошган, оғир ҳолларда 10-15 г/л.гача ортади. Периферик қонда нейтрофилли 
лейкоцитоз, лейкоформула чапга силжийди, иккинчи кундан бошлаб ЭЧТ ортади. 


12 
Менингококкли менингитга клиник ташҳис қўйишда (ёш болаларда 70-90%, 
катталарда 
30-45% 
ҳолларда) 
инфекция 
тарқалишининг 
биринчи 
соатларида 
ривожланадиган менингококкцемия билан қўшилиб келиши муҳим аҳамиятга эга. Ҳал 
қилувчи омил бўлиб бактериологик текширув натижалари ҳисобланади. Бактериологик 
текширувда ликвор чўкмасидан олинган суртма Грамм усулида бўялганда 70-80% ҳолларда 
ловия шаклида жуфт бўлиб бир-бирига қараган ҳолда жойлашган грамманфий бўялган 
диплококклар ҳужайра ичида ва ташқарисида жойлашган бўлади. Менингококкларни 
топишда орқа мия суюқлигидан экма, қондан экма (менингококкцемияда) ва халқумнинг 
орқа деворидаги шиллиқдан экма ва сўртма олинади. Экма олиш ва экиш этиотроп даволаш 
бошлашдан олдин ва дарҳол амалга оширилиши керак, чунки менингококклар ташқи 
муҳитга чидамсиз бўлади. Орқа мия суюқлигини термостатда 37°С да 12 соатгача сақлаш 
мумкин, лабораторияга элтишда совуқдан сақлаш керак. Ретроспектив ташҳис учун 
серологик реакциялар қўлланилади. 

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish