Ўқув машғулотида таълим технологияси модели мавзу: Менингитларнинг ва менингоэнцефалитларнинг эрта ва қиёсий


Иккиламчи йирингли менингитлар (менингоэнцефалитлар)



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/21
Sana31.03.2022
Hajmi0,49 Mb.
#520578
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
Менингиал синдром

Иккиламчи йирингли менингитлар (менингоэнцефалитлар). 
Томоқ, бурун, қулоқ касалликларидаги бактерияли асоратлар. Бу менингитлар 
кўпинча отит, синусит, гайморит ва ҳ.к. касалликларда кузатилиши мумкин. Бунда 
бактериал инфекция мня пардасига контакт йўли билан ёки томирлар сегментлари орқали 
ўтади. Отоген менингитлар кўпинча ўрта қулоқнинг сурункали, камроқ ҳолларда ўткир 
яллиғланишида учраши мумкин. Лабиринтоген ва тимпаноген менингитлар фарқланади. 
Биринчи ҳолатда яллиғланиш жараёни ўрта қулоқдан ички қулоққа ўтади ва у ердан эшитув 
йўли орқали субарахноидал бўшлиққа ўтади. Жараёнга лабиринтнинг қўшилиши 
эшитишнинг ва калорик реакцияларнинг йўқолиши билан намоён бўлади ва алоҳида 
эътиборни талаб қилади, чунки бу ҳолат менингит ривожланишининг даракчисидир. 
Инфекциянинг тимпаноген тарқалиши (кўприксимон суяк орқали ўтиши) “tegmen 
tympani”га томирлар ўтадиган тешикдан ичкарига кириши орқали амалга ошади. 
Инфекциянинг тарқалишида ўрта қулоқдаги жароҳатлар, бурундаги панжарасимон 
суяклардаги жароҳатлар ҳам аҳамиятга эга. 
Менингитнинг клиник кечиши турлича бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда, асосан ёш 
болаларда ўткир отит ёки синуситда менингизм пайдо бўлади, агар қулоқ ёки бурун 
бўшлиқларидаги йиринг тозаланса тезда йўқолади. 
Ўрта қулоқнинг ўткир йирингли яллиғланишида бўладиган менингитлар кескин 
бошланиб кучли бош оғриши, юқори тана ҳарорати – 39-40°С, изтиробли қусиш 
кузатилади. Беморлар тезда ҳушдан кетиши мумкин. Менингиал белгилар яққол намоён 
бўлади. Айрим ҳолларда менингит бошланишининг биринчи соатларидаёқ кўриш нервида 
димланиш дисклари пайдо бўлади. Орқа мия суюқлиги лойқа, цитоз (2000-7000)х10
6
/л. ва 
ундан юқори (нейтрофиллар ҳисобига), оқсиллар миқдори кўтарилган (0,3-5 г/л). 
Периферик қонда нейтрофил лейкоцитоз, ЭЧТортиши кўрилади. Касаллик оғир кечганда, 
адекват даволанмаса ва жарроҳлик ёрдами кўрсатилмаса касаллик 24-48 соат ичида ўлим 
билан якунланиши мумкин. 
Сурункали отит ва синусит қўзиши жараёнида келиб чиқадиган менингитда бош 
оғриши кўпинча мия пардасининг яллиғланишидан олдинроқ пайдо бўлади. Тана ҳарорати 
кўпинча субфебрил, қусиш кузатилади. Менингиал белгилар ҳар доим ҳам бир хил 
даражада бўлавермайди, чунки отоген йирингли менингитда биринчи ўринда мия асосидаги 
мия пардаси ва орқа чуқурча пардаси яллиғланади. Бунда энса мушаклари таранглиги 
Керниг ва Брудзинский белгиларига нисбатан эртароқ ва кучлироқ ривожланган бўлади. 
Айрим ҳолларда (чегараланган субарахноидал йирингли ўчоқлар пайдо бўлганда ва улар 
ўралиб қолганда, яллиғланиш жараёни миянинг шишиб турган қисмига ўтганда) ўчоқли 
белгилар кузатилади. Орқа мия суюқлиги ва периферик қондаги ўзгаришлар худди бошқа 
йирингли менингитлардагидек бўлади. 
Кўпинча менингитлар отоген йўл билан юқадиган бошқа касалликлар асоратлари 
билан биргаликда келади. Сурункали отитларда сўрғичсимон ўсимтадаги оғриқ ва шиш 
бўлиши, тана ҳароратининг кўтарилнши ва бошнинг соғлом томонга бурилишининг 


13 
қийинлашуви кўндаланг синуслар тромбозига шубҳа уйғотади. Бемор мажбурий ҳолатда: 
боши соғлом томонга қийшайган бўлади, бош оғриши, қусиш, менингиал синдром, баъзан 
нистагм кузатилади. Айрим ҳолларда кўндаланг синуслардаги тромбоз бўйинтириқ 
венагача боради, ва бунда перифлебитлар ҳисобига бўйинтириқ тешик ичида IX, X, XI жуфт 
бош мия нервлари шикастланади. Пальпацияда бўйинтуриқ вена бўйлаб тўқималарда оғриқ, 
бўйин лимфа тугунларида шиш ва оғриқ кузатилади. 
Айрим ҳолларда ғалвирсимон тананинг отоген тромбози ҳам менингиал синдромлар 
билан бир қаторда экзофтальм белгилари, қовоқ ва кўз атрофида шиш, пешонада вена 
томирлариниг шиши, кўз мушакларининг фалажи, кўрув нервининг биринчи тармоғи 
иннервация қиладиган соҳада кучли оғриқ бўлиши, ткўрув нерви неврити каби белгилар 
билан кечади. 
Бош мия латерал (Сильвиев) тўғончаси катта венаси тромбозида қарама-қарши 
томондаги аъзоларнинг гемиплегияси кузатилади. Мия абцесси пайдо бўлиб, мияча ёки мия 
пешона қисми зарарланишининг ўчоқли белгилари кузатилади. 
Отоген ва синусоген менингитларнинг этиологияси стрептококклар, пневмококклар, 
стафилококклар, эшерихиялар ва бошқалар бўлиши мумкин. Ташҳис қўйишда ликворни 
бактериологик текшириш усули (иложи борича антиботикотерапиядан олдин) муҳим 
аҳамиятга эга. 

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish