Ўқув машғулотида таълим технологияси модели мавзу: Менингитларнинг ва менингоэнцефалитларнинг эрта ва қиёсий


Бруцеллёзли менингит ва менингоэнцефалитлар



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/21
Sana31.03.2022
Hajmi0,49 Mb.
#520578
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
Менингиал синдром

Бруцеллёзли менингит ва менингоэнцефалитлар.
Касаллик бруцеллёзнинг 
септикометастатик ва сурункали шаклларида 1-5% ҳолларда учрайди. Ўзига хос белги 
бўлиб бош мия пардалари ва тўқимасидаги зарарланишга мос клиник белгилар ҳисобланиб 
касаллик узоқ муддат ва кучсизроқ кечади. Менингитнинг асосий белгиларидан кучсиз бош 
оғриши, кўнгил айниш, айрим ҳолларда қусиш, субфебрил тана ҳарорати кузатилади. 
Кейинчалик бош оғриши кучаяди, қусиш тез-тез кузатилади. Энса мушакларининг 
таранглашуви, Брудзинский, Керниг белгиларининг ижобий бўлиши, рефлексларнинг 
пасайиши пайдо бўлади. Беморнинг эс-ҳушида ўзгаришлар бўлмайди, кайфияти йўқ, апатия 
ва уйқучан ҳолатда бўлади. Орқа мия суюқлиги кучсиз босим билан чиқади. Ликвор тиниқ, 
цитоз 40-100х10
6
/л, лимфоцитлар ҳисобига, оқсиллар миқдори ўзгармайди ёки бир оз 
юқорироқ. 
Миянинг II ва VIII жуфт нерв толаларининг зарарланиши кўриш ва эшитиш 
қобилиятининг пасайишига олиб келади. Миянинг пўстлоқ ости қисмининг 
зарарланишидан диэнцефал белғилар келиб чиқади, касаллик оғир кечганда менингомиелит 
белгилари пайдо бўлиб турғун фалажларга олиб келади. Бруцеллёзли арахноидитлар оғир 
кечади. Касалликнинг сурункали ва узоқ давом этиши невроз ва психоз ҳолатларини 
келтириб чиқаради, периферик нервларнинг зарарланишидан моно- ва полиневритлар, 
радикулитлар пайдо бўлади. 
Касалликни таққослашда эпидемиологик анамнез (ҳайвонлар билан яқин мулоқот, 
озиқ-овқат маҳсулотлари), бруцеллёзга хос клиник белгилар (микрополиаденит, 
гепатолиенал белгилар, таянч-ҳаракат фаолияти зарарланиши, жинсий безлар 
зарарланиши)га асосланади ва ташҳис қўйилади. Ташҳисни аниқлаш мақсадида махсус 
серологик реакциялар (Райт, Хеддельсон, РСК, РТГА) ва Бюрне аллергик синамаси 
қўйилади. 
Бирламчи сероз менингитлар (менингоэнцефалитлар). 
Бирламчи сероз менингит (менингоэнцефалит)ларга лимфоцитар хориоменингит, 
токсоплазмозли менингоэнцефалит, канали ва япон энцефалитлари, сил (туберкулёз) 
менингити киради. 

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish