Ўқув машғулотида таълим технологияси модели мавзу: Менингитларнинг ва менингоэнцефалитларнинг эрта ва қиёсий


Гриппоз менингитлар (менингоэнцефалитлар)



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/21
Sana31.03.2022
Hajmi0,49 Mb.
#520578
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Менингиал синдром

Гриппоз менингитлар (менингоэнцефалитлар).
Грипп эпидемияси вақтида нерв 
тизимининг зарарланиш белгилари ўртача 0,3-6,5% ни ташкил қилади. Эпидемия вақтида 
гриппга ташҳис қўйиш қийинчилик туғдирмайди. Ташҳис қўйишда юқори нафас 
йўлларининг шамоллаш белгилари, кучлиривожланган трахеит аломатларининг аҳамияти 
катта, айрим ҳолларда ринит белгилари бўлмаслиги мумкин (гриппнинг акатарал шакли).
Гриппнинг ўртача оғирликда ва оғир кечган турларида ҳар доим интоксикация 
белгилари кучли ифодаланган бўлади: иситма, ҳолсизлик, бош оғриши, миалгия, кўз 
олмаларидаги оғриқлар кузатилади. Биринчи икки кунликда мия пардаси шишиши 
ҳисобига менингизм белгилари ижобий бўлиши мумкин. Бундай беморларда кўнгил айниш, 
қайт қилиш, (уйқучанлик ёки уйқусизлик кўринишида уйқунинг бузилиши, менингиал 
белгилар, ортостатик ҳушдан кетиш ҳолатлари, оғиз автоматизми рефлекслари, баъзан 
руҳий безовталик, клоник-тоник тиришишлар, эс-ҳушнинг бузилиши кузатилади. Бу 
кўрсатиб ўтилган клиник белгиларнинг кучлилигига қарамасдан, беморда люмбал пункция 
ва дегидратацион муолажалар қилинганда аҳволи бир оз яхшиланиб бу белгилар 
тез кунда йўқолади. Умумий қон анализи текшириб кўрилганда лейкопения, нейтропения, 
эозинопения, моноцитоз кузатилади, ЭЧТ ўзгармайди. 
Грипоз менингит ва менингоэнцефалитнинг симптомлари касалликнинг 4-6 кунлари 
юзага келади, турғун бўлиб, кўпинча даволаш чора-тадбирлари ўтказилса ҳам клиник 
белгилар кучайиб бориши билан характерланади. Бунда мия пардаларига ва яқинроқ 
жойлашган бош мия тўқималарига қон қуйилишлар кузатилади. Орқа мия суюқлиги 
босими юқори, цитоз нисбатан кўпроқ – 11-200х10
6
/л, оқсил миқдори – 0,99-3,3 г/л гача 
кўтарилади. Цитоз мия пардаларидаги яллиғланиш жараёнига эмас, эритроцитларнинг орқа 
мия суюқлигига ажралиб чиқишига боғлиқ. Оғир геморрагик менингоэнцефалитларда 
ликвор қонли ёки ксантохром рангда бўлади. Касалликка хос белги бўлиб кучсиз менингиал 
белгилар фонида бош мияда бўладиган (церебрал) ўзгаришларнинг тарқалган клиник 
белгилар аломати билан кечиши ҳисобланади. Мия тўқимасига қон қуйилганда
геморрагиялар миянинг қайси бўлимида бўлишига қараб ўчоқли ўзгаришлар 
кузатилади. 



Грипп эпидемияси вақтида касаллик типик кечганда ташҳис қўйиш қийинчилик 
туғдирмайди, бироқ ташҳисни асослаш учун вирусологик текшириш ўтказиш зарур бўлади: 
буни иммунофлюоресцент усул ёрдамида тезда амалга оширилади. Серологик текширувлар 
(РСК, РТГА қўш зардоблар билан) ретроспектив ҳолатда амалга оширилади. 

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish