Ўқув машғулотида таълим технологияси модели мавзу: Менингитларнинг ва менингоэнцефалитларнинг эрта ва қиёсий



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/21
Sana31.03.2022
Hajmi0,49 Mb.
#520578
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Менингиал синдром

Аденовирусли серозли менингитлар
кам кузатилади. Беморларда ринофарингит
конъюнктивит, лимфоаденопатия белгилари мавжуд бўлганда аденовирус табиатли 
менингитларга шубҳа қилиш мумкин. Ўзига хос клиник шаклларида (фаринго-
конъюнктивал иситма, пардали конъюнктивит, кератоконъюнктивит) ва эпидемия вақтида 
ташҳис қўйиш осон. 
Нерв тизимининг зарарланиши касаллик авж олган даврда бўладн. Менингиал ва 
менингоэцефалит белгилари кузатилганда беморлар аҳволи оғирлашади, аммо умумий мия 
ва мия пардаси яллиғланиши белгилари кучсизроқ бўлади. Энса мушакларининг таранглиги 
нисбатан кучсиз, Керниг ва Брудзинский белгилари кучсиз, айрим ҳолларда умуман 
бўлмаслиги мумкин. Орқа мия суюқлиги босими бироз юқорироқ, плеоцитоз нисбатан 
ортган (100-200х10
6
/л), лимфоцитлар кўпроқ (90-95%), оқсил, қанд ва хлоридлар миқдори 
ўзгармаган. Ёш болаларда нерв тизимининг зарарланиши менингополиневрит ва 
полиомиелитга ўхшаш клиник белгилар билан кечиши мумкин. Касаллик кўпинча соғайиш 
билан якунланади. Ташҳисни эрта лаборатор тасдиқлаш учун орқа мия суюқлигида ва 
бурун шиллиқ қаватлари ҳужайраларида иммунофлюоресценция реакцияси ёрдамида 
махсус антигенлар аниқланади. Ретроспектив текширувда қўш зардобда аденовирус 
антигенлари билан комплемент боғлаш реакциясидан фойдаланилади. Ташҳис қўйишда 
антителолар титри 4 баробар ортиши керак. 
Сувчечакли менингит ва менингоэнцефалит.
Бу сувчечакда камроқ учрайдиган 
асоратлардан бири саналади. Касалликнинг типик шакли (иситма, полиморф везикулёз 
тошма, энантема) оғир кечишида касалликнинг авж олиш даврида менингиал белгилар 
пайдо бўлади. Тана ҳарорати янада юқорироқ (39-40°С) кўтарилади, кучли бош оғриши, 
кўнгил айниш, қусиш, умумий таъсирчанлик (гиперестезия), энса мушакларининг 
таранглашуви, Керниг белгиси ижобий бўлади. Орқа мия суюқлиги босими юқори, цитоз 
асосан лимфоцитлар ҳисобига, 200x10
6
/л. Сувчечакли менингитда натижа яхшилик билан 
тугайди. Энцефалитларда эса асоратлар бўлиши мумкин. Сувчечакли менингитларга 
ташҳис қўйиш кўпинча қийинчилик туғдирмайди. Зарурат бўлганда везикуладан ва орқа 
мия суюқлигидан флюоресценция усули ёрдамида вирусларни аниқлаш мумкин. Ёруғлик 
микроскопи ёрдамида ҳужайраларда махсус танача (Араган таначаси) кўзга ташланади
комплемент бириктирувчи реакция усули махсус антигенлар ёрдамида қўйилади. 

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish