4.1
Вазиятли масалалар
Вазиятли масалалар.
1-масала. Бемор 43 ёшда, касалликнинг 7-куни шифохонага келди. Касаллик
умумий ҳолсизлик, қаттиқ чарчаш, иштаҳасининг пасайиши билан аста-секин бошланган.
Касалликнинг 3-куни бош оғриши, уйқусизлик пайдо бўлган. Кечқурунлари кучли терлаш
безовта қилган. Касалликнинг 7-куни тана ҳарорати 38,7°С, бир марта қусган.
Беморнинг келгандаги умумий аҳволи ўртача оғирликда, дармонсиз, адинамик.
Териси рангпар, нам. Периферик лимфа тугунлари майда, оғриқсиз. Акроцианоз. Нафас
олиши 1 дақиқада 28 марта. Ўпкада перкутор товуш қисқармаган, аускультацияда дағал
нафас, хириллашлар эшитилмайди. Юрак тонлари бўғик, АҚБ 100/60 мм.см.уст., пульс 1
дақиқада 69 марта. Тили қуруқ, оқ караш билан қопланган. Қорни юмшоқ, жигар ва талоқ
катталашмаган. Менингиал белгилар кучсиз ривожланган. Анизокория – чап қорачиқ ўнга
нисбатан каттароқ.
Орқа мия суюқлиги босим остида чиққан, тиниқ, рангсиз. 24 соатдан кейин суқлик
устида юмшоқ парда вужудга келган, цитоз 250 мм
3
, лимфоцитлар – 68%, лейкоцитлар –
32%, Панди реакцияси – ++++, қанд – 1520 ммоль/л, оқсил – 96 ммоль/л, хлоридлар – 1,0
ммоль/л.
1.
Сининиг тахминий ташхисингиз?
2.
Қандай клиник белгилар ва лаборатор текширув натижалари менингококкли
менингитни сил менингитидан фарқлашга ёрдам беради?
Жавоблар.
№
Жавоблар
21
1.
Сил менингити.
2.
Менингококкли менингит учун хос белгилар: ўткир бошланиши, кучли бош
оғриши, кўнгил айнимасдан қусиш, гиперестезия, психомотор қўзғалувчанликнинг
тормозланишга ўтиши билан, талваса синдроми, юқори иситма, менингиал
синдромнинг ривожланиши билан. Йирингли ликвор ва гиперлейкоцитоз.
Сил менингитида – бошланиши аста-секин. Ҳарорат аста-секин кўтарилиши ва
менингиал синдромни аста-секин ривожланиши, бу синдромнинг кучли бош
оғриши, такрорий қусишлар билан кузатилиши хос. Анамнезида: сил касаллиги
билан оғриган ёки сил бемори билан мулоқотда бўлган. Қонда гиперлейкоцитоз
йўқ. Орқа мия суюқлиги босим остида чиқади, тиниқ. Орқа мия суюқлигида
юмшоқ фибрин парда ҳосил бўлади.
2-масала. Бемор Д., 20 ёшда, касалликнинг 3-куни бош оғриши, кўп марта қусиш,
уйқусизлик, юқори ҳарорат каби шикоятлар билан келди. Бемор 3 кундан бери касал.
Беморда тумов кузатилган, ҳарорати меъёрида бўлган. Касалликнинг 2-куни соат 17.00 да
кучли бош оғриши, қалтираш, тана ҳарорати 39,9°С кўтарилиши кузатилган, касаллик
бошланишидан бир неча соат ўтиб такрорий қусиш кузатилган, кейинги куни қусиш ҳар
20-30 дақиқада такрорланган, бош оғриши кучайган.
Беморнинг келгандаги аҳволи оғир, тана ҳарорати 38,7°С, ҳуши ўзида, саволларга
қийинчилик билан жавоб бермоқда. Юзи рангпар. Кўкрак қафасининг терисида, қорин ва
оёқ-қўллар терисида циаонотик рангли полиморф тошмалар бор, тошма марказида некроз
майдонлари бор. Пульс дақиқасига 92 марта, юмшоқ, ритмик. АҚБ 90/60 мм.см уст. Юрак
тонлари бўғиқлашган. Ўпкасида везикуляр нафас. Қорни юмшоқ, оғриқсиз. Энса
мушакларининг ригидлиги йўқ. Брудзинский ва Керниг симптомлари манфий.
1.
Сизнинг тахминий ташҳисингиз?
2.
Даволаш режасини тузинг?
№
Жавоблар
1.
Менингококкли инфекция, менингококцемия.
2.
Этиотроп даво – интенсив пенициллинтерапия – 200000-300000 ТБ/кг, 5-8 кун
давомида; левомицетин сукцинат 1 кунлик миқдори 50-100 мг/кг;
сульфомонометоксин.
Патогенетик терапия – токсикозга қарши кураш: эритмаларни томир ичига
дегидратация билан биргаликда (диуретикларни қўллаган ҳолада – маннитол,
лазикс, диакарб, урегит, фонурит) юбориш. Стероид воситалар. Талвасага қарши
терапия. Симптоматик терапия.
3-масала. Бемор 22 ёшда, талаба, олдин ҳеч қандай касаллик билан касалланмаган.
Касаллик 04.03да енгил назофарингит белгилари билан бошланган. 1 суткадан сўнг
аҳволи оғирлашган: совуқ қотиб қалтираш билан ҳарорат кўтарилиши, бош оғриши
кучайган, бўғимларида оғриқлар пайдо бўлган. Беморни терапия бўлимига ревматизм
ташҳиси билан ётқизилган.
Келганда териси рангпар, тошмалар йўқ. Қўл бармоқларида, чап тирсак бўғимида
шиш, қисман гипермия ва кучли оғриқ кузатилмоқда. Тахикардия, юрак тонлари аниқ.
АҚБ 110/60 мм.см.уст. Умумий қон анализида: Нв – 85 г/л, лейкоцитлар – 13000/л, т/я –
16%, с/я – 73%, эозинофиллар – 1%, базофиллар – 1%, лимфоцитлар – 8%, моноцитлар –
1%, ЭЧТ – 30 мм/с.
Ревматизмга қарши даволаш бошланган (пенициллин 200 000 ТБ, ҳар 6 соатда,
преднизалон). 1 суткадан сўнг бўғимларда оғриқ қисман камайган, лекин қусиш
қўшилган, менингиал смиптомлар аниқланган. 1 кундан кейин эс-ҳуши чалкаш,
менингиал симптомлар кучайган. Орқа мия суюқлиги текширилганда суюқлик йирингли,
юқори нейтрофилли цитоз кузатилмоқда. Экма ва суртмада диплококклар аниқланган.
1.
Сизнинг тахминий ташҳисингиз?
22
2.
Қайси касалликлар билан таққослаш керак?
№
Жавоблар
1.
Менингококкли инфекция, менингит.
2.
Ревматизм, коллагеноз, серозли менингит.
Do'stlaringiz bilan baham: |