Рақамли иқтисодиёт Дилором тожибоева. Рақамли иқтисодиёт ва унинг таълим тизимига талаблари 3 Маркетинг



Download 13,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/123
Sana25.03.2022
Hajmi13,76 Mb.
#508465
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   123
Bog'liq
7 biznes expert (2)

Калит сўзлар: 
маркетинг, маркетинг бошқаруви, самарадорлик, баҳолаш.
Тўқимачилик корхоналари маркетинг фао­
лияти натижадорлигини баҳолаш натижасида 
ушбу фаолиятни яхшилаш натижасида корхона 
пировард мақсадларига эришишидаги фойдала­
нилмаётган имкониятларни излаб топиш мум­
кин бўлади. Шуни таъкидлаш лозимки, марке­
тинг фаолияти натижадорлигининг ошишида 
тўқимачилик корхонасидаги мавжуд бошқарув 
тизимида маркетинг бошқарувининг самарали 
ташкил этилганлиги, ушбу фаолиятнинг танлан­
ган стратегик мақсадларни амалга оширишга 
мослиги, ташкилий тузилманинг такомиллаш­
ганлиги, ушбу ташкилий тузилмада маркетинг 
хизматининг мавқеи масаласи кабилар муҳим 
роль эгаллайди.
Корхоналарда маркетинг бошқаруви сама­
радорлигини баҳолашда олимлар томонидан 
бир қанча йўналишда тадқиқотлар олиб борил­
ган [1,2]. Хусусан, тўқимачилик корхоналарида 
маркетинг бошқаруви масаласи Н. Турсунов 
томонидан амалга оширилган. Муаллиф ҳамда 
Б.А. Соловьев томонидан ишлаб чиқилган ва 
В. Похомов ҳамда И. Пономаренко томонидан 
такомиллаштирилган услубга кўра тўқимачилик 
корхоналари маркетинг фаолиятини бошқа­
риш самарадорлиги баҳоланган. Шунингдек, 
А. Тиллаходжаев томонидан ҳам тўқимачилик 
корхоналари рақобатбардошлигини ошириш 
масаласини ўрганиш жараёнида тўқимачилик 
корхоналарида маркетинг бошқаруви ҳолати 
ўрганилган.
Маркетинг самарадорлиги омилларини 
тавсифлашга энг комплексли ёндашув Б.А. 
Соловьев томонидан таклиф этилган корхона­
лар маркетингини бошқариш тизими концепци­
ясида мавжуд [3]. 
Ушбу концепцияга мувофиқ маркетинг бош­
қаруви самарадорлигини маркетинг бошқаруви 
учта даражаси (кўрсаткичи) самарадорлиги си­
фатида кўриб чиқиш зарур:


85
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
САМАРАДОРЛИК
(1)
Бизнингча, Б.А. Соловьев маркетинг бошқа­
руви тизимининг таркибий тузилмасини етарли 
даражада тўлиқ тавсифлаб, шу билан бир пайт­
да уни узил­кесил таркиблаштирмаган ва унинг 
самарадорлигини баҳолаш услубиятини таклиф 
этмаган. Саноат корхонаси маркетинг бошқару­
ви тизими самарадорлигини баҳолаш услубия­
ти В. Похабов ва И. Пономаренко томонидан 
юқорида баён қилинган таркиб асосида ишлаб 
чиқилган. Шу боисдан, биз томондан тўқима­
чилик корхоналарида маркетингни бошқариш 
самарадорлигини баҳолаш учун ишлаб чиқилган 
маркетинг натижадорлиги интеграл кўрсатки­
чини ушбу услуб таркибига киритишни лозим 
топдик. У ҳолда тўқимачилик корхоналарида 
маркетингни бошқариш самарадорлиги қуйида­
ги тўрт даража (кўрсаткич)ли самарадор сифа­
тида баҳоланади (1­жадвал).
(2)
Тадқиқот ишида маркетинг бошқаруви са­
марадорлигини ўрганишнинг омилли усули 
Ўзбекистон тўқимачилик саноати қатор кор­
хоналарида маркетинг бошқаруви даражасини 
баҳолашга асос қилиб олинган. Бунда таҳлил 
маркетинг бошқаруви тизимининг ҳар бир тар­
кибий қисми бўйича амалга оширилган (2­жад­
вал).
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхона­
ларида товарларни бошқаришни турли хизмат­
лар, хусусан: инвестициялар бўлими ва ташқи 
алоқалар бўлими, сотув ҳамда экспорт бўлими, 
молиявий режалаштириш бўлими ва маркетинг 
хизматлари амалга оширади. Ушбу бўлимлар 
ходимлари мунтазам асосда чиқарилаётган маҳ­
сулот экспорти, унинг сифат кўрсаткичлари­
ни яхшилаш, ассортимент ва номенклатурани 
кенгайтириш имкониятларини таҳлил қилади. 
Ушбу корхоналарда маркетинг бошқаруви са­
марадорлигини баҳолаш экспертлар сўрови асо­
сида амалга оширилда ва натижалар 3­жадвалда 
келтирилган. 
Маркетинг бошқаруви тизимини баҳолаш 
тўртта тўқимачилик корхоналари – “Fargona ipak 
silk” МЧЖ, “Nurli tong silk” МЧЖ, “Yodgorlik” 
ХК, “Fer. Silk texnoteks” МЧЖда ўтказилди.
“Yodgorlik” ХК ва “Fer. Silk texnoteks” МЧЖ 
тўқимачилик корхоналари шу билан фарқла­
надики, маркетинг тадқиқотлари асосида улар 
маркетинг муҳитининг амалда барча омилла­
рини, систематик равишда ўрганадилар. Мос 
равишда, бу корхоналарнинг товар, нарх, сотув 
ва коммуникация сиёсати бозор талаблари, ха­
ридорлар талаблари асосида шаклланади.
Шу сабабли, тўқимачилик корхоналарида 
функцияни бошқариш самарадорлиги максимал 
бўлади. “Fargona ipak silk” МЧЖ ва “Nurli tong 
silk” МЧЖ корхоналари маркетинг тадқиқотла­
ри тизимини баҳолаш ўртача кўрсаткичига эга, 
чунки, улар маркетинг таҳлилининг барча соҳа­
ларини қамраб олмайди ва тизимли характер­
га эга эмас. Амалда янги ва самаралироқ сотув 
каналларини излаб топиш тизими мавжуд эмас. 
Нарх шакллантириш усулини танлаш бозор та­
лабига боғлиқ, бироқ бунда рақобатчилар олди­
даги устунлик ва камчиликлар ҳисобга олинмай­
ди. 
Амалда янги ва самаралироқ сотув каналла­
рини излаб топиш тизими мавжуд эмас. Нарх 
шакллантириш усулини танлаш бозор талабига 
боғлиқ, бироқ бунда рақобатчилар олдидаги на 
устунлик ва на камчиликлар ҳисобга олинмайди. 
Принципиал равишда коммуникация сиёсати 
маркетинг йўналишига эга.
Бизнингча, мазкур услубият бир қатор маса­
лаларни ҳал этишга имкон беради: биринчидан
тўқимачилик корхонасини бошқариш жараёни­
нинг маркетинг таркибий қисмини ўрганиш; 

Download 13,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish