Рақамли иқтисодиёт Дилором тожибоева. Рақамли иқтисодиёт ва унинг таълим тизимига талаблари 3 Маркетинг


-чизма. Пахта тозалаш корхонасининг ўсиш стратегиясини амалга ошириш учун иқтисодий



Download 13,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/123
Sana25.03.2022
Hajmi13,76 Mb.
#508465
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   123
Bog'liq
7 biznes expert (2)

1-чизма. Пахта тозалаш корхонасининг ўсиш стратегиясини амалга ошириш учун иқтисодий 
механизмнинг таянч таркибий қисмлари муносабатлари. 
Манба: 
муаллиф ишланмаси.


83
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
НИГО²
бошқаларни) амалиётда намоён бўлишини таъминлайди ва 
уларнинг эришилганлик даражасини назорат қилади. Ушбу 
механизмнинг самарали узлуксиз ишлашини таъминлаш 
ва ўсиш стратегиясини амалга ошириш муаммосини ҳал 
қилишнинг энг яхши усули бу борада янги стратегик аҳа-
миятга эга бўлган иқтисодий қўшилган қиймат (ЕVА) кўр-
саткичидир.
Тадқиқот давомида ўсиш стратегиясини амалга оши-
ришнинг иқтисодий механизми тузилиши шаклланти-
рилди. Механизмнинг таъсири объектга – пахта тозалаш 
корхонасининг ўсиш омилларига, таъсир усуллари эса бо-
шқарув воситалари – механизмнинг таркибий қисмларига 
йўналтирилади.
Иқтисодий механизмнинг ҳаракати менежерлар (ёки 
қарор қабул қилувчи шахс) томонидан бошқарувга таъсир 
кўрсатади. Улар, ўз навбатида, бу жараёнда ахборот оқимла-
ри асосида ҳисобот шаклидаги маълумотлардан фойдала-
ниб, муайян мезонлар бўйича – асосий таянч кўрсаткичла-
рининг мақсадли қийматлари – уларнинг мотивациясини 
аниқлайдиган ўсиш драйверлари (KPI)га таянади. Стра-
тегик бюджетлаштириш тўрт стратегик истиқболлари бў-
йича шакллантирилган баланслаштирилган кўрсаткичлар 
тизими доирасида муайян KPIнинг аниқ қийматлари ва 
тактик ҳамда кундалик бошқарув даражаларига, монито-
рингни олиб бориш, тафовутларни таҳлил қилиш ва ўсиш 
стратегия сини амалга ошириш жараёнига зарур ўзгариш-
лар қилишга имконият яратади. Бу жараён стратегик мақ-
садларга эришилгунга қадар такрорланиб туради.
Тақдим этилган иқтисодий механизм корхонанинг ин-
вестицион салоҳиятини шакллантириш ва ундан фойдала-
ниш даражасини ошириш ҳамда пахта тозалаш корхонаси-
нинг самарали иқтисодий ўсишини таъминлаш имконини 
тақдим этади.
Биз томондан қийматларни максималлаштиришга асо-
сланган менежментга амалий ёндашувларни ишлаб чиқиш 
мақсадида пахта тозалаш корхонасининг бошқарув тизими-
да ўсиш стратегиясини амалга оширишнинг иқтисодий ме-
ханизмини амалга оширишнинг услубий қоидалари ишлаб 
чиқилди. Юқорида қайд этилган вазифаларнинг ҳар бир 
блок тузилиши тартиблаштирилиши, муаммони аниқлаш, 
уни ҳал қилиш йўллари (“йўл харитаси”, яъни ҳозирги кун-
дан бошлаб чора-тадбирларни амалга ошириш йўли билан 
келажакни кўришгача) ва натижалар аниқланган бўлиши 
лозим. Бундай ёндашув билан ташкилотнинг самарали ри-
вожланиши, биринчи навбатда, мунтазам мониторингни 
амалга ошириш, натижаларни баҳолаш, эришилган нати-
жаларни таҳлил қилиш ва стратегияни ўзгартириш орқали 
амалга оширилади.
Тадқиқот жараёнида пахтачилик маҳсулотлари бозо-
рининг муайян улушини таъминлаш учун зарур бўлган 
савдо ҳажмини ошириш стратегик мақсадига эришиш учун 
пахта тозалаш корхонаси учта соҳада концентрик ўсиш 
маркетинг стратегиясини амалга ошириши лозимлиги
аниқланди:
а) бозор мавқеини мустаҳкамлаш (бир хил маҳсулот би-
лан бир хил бозор): пахта тозалаш корхонасининг мавжуд 
бозордаги рақобатбардошлигини ошириш, янги мижоз-
ларни қидириш ва жалб қилиш;
б) бозорни ривожлантириш (шу маҳсулот учун янги 
бозор): республикамиз ва хорижда маҳсулотни сотиш гео-
графиясини кенгайтириш;
в) маҳсулот ишлаб чиқиш (шу бозорда янги маҳсулот): 
диверсификация сиёсатини амалга ошириш орқали яқин 
вақт оралиғида нотўқима мато ишлаб чиқаришни йўлга 
қўйиш ва кичик тикувчилик цехини ташкил этиш.
Кўп вариантли ҳисоб-китоблар натижаларига асос-
ланиб, пахта тозалаш корхонасининг иқтисодий ўсишини 
молиялаштиришнинг ўз ички манбаларидан (қайта инве-
стицияланган соф фойда ва амортизация), шунингдек, ўз ва 
қарз маблағларини жалб қилиш ва “эришиш мумкин бўлган” 
иқтисодий ўсиш моделини танлаш мақсадга мувофиқдир.
Тадқиқот доирасида пахта тозалаш корхоналари ри-
вожи ўсиш маркетинг стратегиясини амалга оширишнинг 
якуний босқичда ички ходимларни ўқитиш тадбирлари 
амалга оширилди. Пахта тозалаш корхонаси ходимлари 
ўртасида стратегик фикрлашни шакллантириш мақсадида, 
корхонанинг барча бошқарув даражаларидаги менежер-
лари ва асосий ходимлари учун пахта тозалаш корхонаси 
фаолиятида ўсиш стратегиясини амалга оширишнинг 
иқтисодий механизмини жорий этиш бўйича семинар-тре-
нинг ташкил этилди. Бу эса корхона бошқарув тизимида 
ўсиш стратегиясини амалга оширишнинг кўриб чиқилган 
иқтисодий механизмини амалга ошириш самарадорлигини 
ошириш имконини берди.

Download 13,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish