Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/210
Sana20.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#503119
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   210
Одоб олтиндан қиммат
нсон табиати бойлик, пул ва олтинни жуда яхши кўради. 
Чунки бойлик кўп нарсани ҳал этади, бой-бадавлат 
одам кўп нарсани осонгина қўлга киритади. Шу боис айрим 
болалар бой одамга ҳавас билан қарайди, бой бўлишни орзу 
қилади. Ҳаётда камчилик кўрмай, орзу-истакларига осонгина 
эришиш ҳақида ширин хаёллар суради. Тўғри, бой-бадавлат 
киши яхши яшаб, нимани истаса, шунга осонгина эришаётга-
нини кўрамиз. Кўпчилик наздида шу нарса катта бахт. Аммо 
катта ва улкан бойликка эга бўла туриб, бахтли бўла олмаган 
ёки ўзини бахтсиз ҳис этадиган бойлар қанча. Улар камбағал 
ва фақир кишиларга қараганда кўпроқ изтироб чекиб яшайди. 
Ҳақиқатда бахтли бўлиш учун дастлаб иймон, илм, яхши амал 
ва одоб сув ва ҳаводек зарур. Буни кўпчилик болалар яхши бил-
майди, билса ҳам бу тўғрида чуқур ўйлаб кўрмайди. Қандай 
бўлмасин, бой бўлиш керак, деб катта хатога йўл қўяди. Бахтли 
бўлиш учун одоб бўлиши керак, деб айтдик. Бу бизнинг гапимиз 
эмас, балки асрлар давомида тажрибада синалиб, донишманд бо-
боларимиз томонидан айтилган. Одобнинг катта фойдаси шуки, 
қаерда одоб бўлса, ўша жойда тартиб ва интизом бўлиши аниқ. 
Тартиб ва интизом ҳар бир ишни ўз вақтида ва пухта бажариш-
ни талаб этади. Бунга амал қилган бола доимо мақтовга лойиқ. 
Нега биз бошқа юрт одамларидан орқада қолганмиз, нега турли 
компютер ва бошқа асбоб-ускуналар ҳамда ўйинчоқ турларини 
улардан сотиб оламиз, деб ўйласак, бунга улар ёшлигидан илм 
ва одобни юксак даражада эгаллагани сабабдир. Илмли ва одоб-
ли бўлишнинг фойдаси жуда катта. Одамлар ҳам одобли болани 
ёқтириб, унинг ота-онасига раҳмат айтишади ва илоё, бахтли 
бўлгин, асло кам бўлмагин, дея ҳақига хайрли дуолар қилишади. 
Аллоҳ интизомли бола учун номаи аъмолига алоҳида савоблар 


– 8 –
ёздиради, ризқини кўпайтириб, умрига умр қўшади. Одоб ана 
шундай ажойиб фазилатдир. Шунинг учун доно халқимиз “одоб 
олтиндан қиммат”, деб бежиз айтмаган. Буни тўғри тушуниб 
олган бола асло адашмайди, ҳаётда қоқилмайди ва ота-онаси-
га кўпдан-кўп раҳмат келтиради. Мана бу ривоят адаб бойлик-
дан афзал эканини тушунишда ёрдам беради: Асмаий деган зот 
шундай ҳикоя қилади: Мен билан суҳбатлашиб турадиган араб 
болаларидан бири фасоҳати ва малоҳати билан лол қолдирди. 
Мен синамоқчи бўлиб, юз минг дирҳам эвазига аҳмоқ бўлишни 
хоҳлайсанми”, дедим унга. У саволимга йўқ, деб жавоб берди. 
Нима учун деб сўрадим. “Аҳмоқлигим туфайли бир жиноят 
қилишим ва бор-будимдан айрилиб, кейин шу аҳмоқлигим яна 
ўзимда қолишидан қўрқаман”, деди. Қарангки, ёш бола ўз ақлига 
суяниб бойлик ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини англаб етди.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish