Болалар луғати
Одоб
– яхши хулқ, тарбия ва хушмуомалалик.
Ахлоқ
– инсон табиати, муомала, хатти-
ҳаракати ва одоби.
Тарбия
– таълим, ахлоқ-одобни ўргатиш, ин-
сонни вояга етказиш ва улғайтириш.
Эслаб қолинг:
“Одоб ҳар бир инсон амал қилиш керак бўлган
ҳаёт қонунидир. Инсон айнан одоби билан тилсиз ва ақлсиз
ҳайвонлардан ажралиб туради”.
Фойдали насиҳатлар
1. “ Ҳар кимда одоб бўлса, унда илм ҳам бўлиши
қандай яхши. Чунки одоб ақл билан чамбарчас
боғлиқ. Агар ақл устига одоб ҳам қўшилса, нур
устига нурдир. Улуғлик ақл ва одобдан юзага ке-
лади. Ақлнинг қадри одоб, бойлик қадри саховат
ва куч-қувват қадри баҳодирлик туфайли оша-
ди” (“Фавоқиҳул-жуласо”).
2. Яҳё ибн Муоз шундай деди: “Қалб кўкракдаги қозонга
ўхшайди. Шу қозонда қайнаган нарсани сузиб оладиган чўмич
– 11 –
тилдир. Кимлигини билмоқчи бўлсанг, унинг сўзига эътибор бер.
Чунки тил сенга қалбдаги ширин, нордон, хуштаъм ва аччиқ нар-
саларни кўрсатади”.
3. Одоб хулқни чиройли қилиш, сўз ва ҳаракатни тузатишдир.
4. Гўзал сифат ва чиройли хулқ билан безанмаган кишини чи-
ройли кийимлар ҳеч қачон кўркам қилолмайди.
Қайси бири яхшироқ?
(Ибратли ҳикоя)
озордан сават кўтариб қайтаётган уч аёл дам олиш учун
йўл четидаги ўриндиққа ўтиришди. Бир-бири билан ўз
ўғиллари ҳақида гаплаша бошлади. Биринчи аёл шундай деди:
“Ўғлим жуда ҳам чаққон бола. Ҳатто бир неча дақиқа оёғини ос-
монга қилиб, қўлида тик юра олади”. Иккинчи аёл ҳам ўғлини
мақтаб қолди: “Ўғлимнинг булбулдек овози бор, эшитган одам
эриб кетади”. Учинчи аёл ўғли тўғрисида лом-мим демади, икки
аёлнинг гапларига жимгина қулоқ солиб ўтирди. Икки аёл сен
нега гапирмайсан, деб ундан сўрашганида тортинибгина шун-
дай деди: “Менинг ўғлимда айтарли бирорта алоҳида фазилат
йўқ. Аллоҳ берган бир бола-да”.
Бир қария нарироқда аёллар нима деб гаплашаётгани-
га қулоқ солиб турган эди. Аёллар йўлга тушиб, юк кўтариб
оғриётган бел ва қўлларини ишқалаб силай бошлашди. Шу
пайт уч бола олдиларига чопиб келишди. Булар уч аёлнинг
ўғиллари эди. Биринчи аёлнинг ўғли оёқларини осмонга
кўтариб қўли билан ерда тик юришни амалда кўрсатди. Ик-
кинчи аёлнинг ўғли харсанг тош устига чиқиб, онаси яхши
кўрган қўшиқни хушовозда куйлай бошлади. Аёллар ҳурсанд
бўлишиб, уни олқишлаб чапак чалишди. Учинчи аёлнинг ўғли
эса онаси олдига келиб: “Ойижон, саватни менга беринг, уни
мен кўтариб борай”, дедию уни кўтариб йўлга тушди. Аёллар
кузатиб турган қариядан қайси биримизнинг ўғлимиз яхши
экан, деб сўрашди. Қария: “Онасига ёрдам беришга шошил-
ган ўғилни яхши бола деса бўлади”, деб жавоб берди.
– 12 –
Do'stlaringiz bilan baham: |