Дуоси мустажоб бола
(Ибратли ҳикоя)
ир куни мўминлар амири Умар ибн Хаттоб Мадина
кўчаларининг бирида чопқиллаб юрган ёш болани
кўриб қолди. Шу онда болага қараб:
– Эй бола! Ҳақимизга бир дуо қилгин, Аллоҳ таоло бизга
раҳм қилсин, – деди. Шунда саҳобалар:
– Эй мўминлар амири, Аллоҳ таоло раҳм қилсин, деб шу бо-
ладан дуо сўраяпсизми? Ахир сиз жаннат башорат қилинган
ўн кишидан бирисиз-ку! – дея ажабланишди. Шунда Ҳазрати
Умар:
– Ҳа, мен ундан ҳақимизга дуо қил, деб сўраяпман, чунки
у ҳали балоғат ёшига етиб улгурмаган. Ҳали унинг амаллар
китобида гуноҳ амали йўқ. Шунинг учун унинг дуоси қабул
бўлади. Аммо биз мукаллаф ёшдамиз, бизнинг устимиздан
қалам юргизилган, – деб жавоб берди.
Луқмони Ҳакимнинг ўғлига насиҳатлари (1)
уқмони ҳақим ўз фарзандига насиҳат қилиб шундай
деди: “Эй ўғлим, уч нарсадан бирини эҳтиёт қил. Ав-
вал нариги дунё учун динингни эҳтиёт қил. Иккинчиси, сало-
матлик учун ҳикматни (табобатни) эҳтиёт қил. Учинчиси, таъ-
магир бўлмаслик учун пулни эҳтиёт қил. Эй ўғлим, нодонлар
билан дўст тутинма, хасисдан бирон нарса сўрама. Илм ўрган,
кимда илм бўлмаса, ҳурмат-иззатга етишмайди. Кимда му-
лойимлик бўлмаса, у илмдан баҳра ололмайди. Кимда саховат
бўлмаса, ҳеч ким унга дўст бўлмайди. Кимнинг дўсти бўлмаса,
мол-давлати бўлмайди.
Эй ўғлим, сабрни ва ўз нафсинг билан курашишни ўзингга
шиор қил, ҳаром нарсалардан тийилиб, топганингга қаноат
қил. Бировнинг ризқ-рўзига кўз олайтирма, шунда ўзингни
қийнашдан қутуласан! Таомдан оч, ҳикматдан тўқ бўл. Одам-
ларнинг фаҳмига яраша сўзла. Иложи борича сукутни их-
– 13 –
тиёр қил, шунда одамларнинг ёмонлигидан омон бўласан.
Аҳмоқларга қарши сукутдан кўмак қидир. Одамлар сенда йўқ
хислатни бор, деб сени мақтасалар, бунга керилмаки, одамлар
гап-сўзи билан қуруқ бош косаси дурга айланмайди. Ўзингдан
кучлилар билан низолашма, ўзингдан заифларни ерга урма.
Бадгумонликка қалбингдан жой бермаки, у бирон-бир дўст
билан самимий яшашингга йўл бермайди.
Эй ўғлим, сўзламоқчи бўлсанг, фақат ҳикмат ва насиҳат-
лардан сўзла, айтганларингга аввал ўзинг амал қил, ўз касбинг
ва мартабангга яраша сўзла, одамларни ғазаб пайтида сина,
дўстларингни эса бошингга кулфат ва мусибат тушганда сина,
доим мақбул ишларни амалга оширишга урин, агар гапирмоқчи
бўлсанг, далил ва ҳужжат билан гапир. Ёшликни ғанимат бил,
доно кишилар билан ҳамсуҳбат бўл. Дўстларингни ҳурмат
қил, одамларга очиқ юзлилик билан боқ.
Эй ўғлим, ота-онангни доимо ҳурмат қилиб, хизматлари-
да бўл, устоз ва муаллимларингга жону дилингдан эҳтиром
кўрсат, барча ишларда ўртача йўл тут, киримга қараб чиқим
қил, сахий бўл, меҳмонни эъзозла, унга тилингни эҳтиёт қил,
душманлардан бир лаҳза ҳам ғофил қолма, бирон сўзни айтиш-
дан олдин унинг жавобини беришни ўйла, бахил ва такаббур
кишилардан узоқ юр, қаноатни ҳақиқий бойлик деб ҳисобла.
Эй ўғлим, илм талабида бўл, қайсар ва ўжар бўлма, ўз айт-
ганингда туриб олма, ўзгалар сўзини ҳам эътиборга ол, муро-
са йўлини танла, ҳамиша одамлар ичида бўл, улардан ажрама,
кексаларни ҳурмат қил, барчани эҳтиром билан тилга олгин,
кимнинг тузини тотган бўлсанг, унинг ҳақини адо қилишни
унутма.
Эй ўғлим, уст-бошингни тоза тут, ким билан гаплашсанг,
унинг ўзига яраша гапни гапир, тунда кишилар билан суҳбат
қурсанг, сўзни юмшоқ ва оҳиста гапир, сўзлаётган вақтингда
бир кишига қараб гапираверма, ҳаммага назар сол, кам ейиш ва
кам ухлаш яхши кўрган амалинг бўлсин! Ўзингга нимани раво
кўрсанг, уни ўзгаларга ҳам раво кўр. Ўзинг яхши ўқимаган ва
билмаган ҳолда бировга ақл ўргатма ва устозлик қилма.
– 14 –
Эй ўғлим, сир сақлай олмайдиган кишиларга сирингни айт-
ма, ҳамма ҳам яхшилик қилади, деб ўйлама, бирон кишининг ба-
хил эканини билсанг, ундан яхшилик чиқади, деб ўйлама, биров-
нинг иши тушиб олдингга келса, уни ноумид қилиб қайтарма,
ўзингдан катталар билан ҳазиллашма, уйда бор нарсаларингни
душман кўзидан яширин тут, ўз ака-укаларингни ҳурмат қил.
Эй ўғлим, бир кўришда синамай туриб, бировни дўст тутма,
синалмаган одамга ишонма, ўз қадрини билмайдиган киши-
лардан яхшилик умид қилма, офтоб чиққунча ухлама, ҳадеб ку-
лаверма, бадном (номи ёки хулқи ёмон) кишиларга суҳбатдош
бўлма, кексалар ва улуғ кишилар олдига ўтиб, улардан олдин
юрма, одамлар ўзаро гаплашаётган пайтда уларнинг сўзини
бўлиб, гап солма, меҳмоннинг олдида бировга ғазабингни соч-
ма, бошингни эса қуйи солмасдан ўтир...”
Do'stlaringiz bilan baham: |