Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/210
Sana20.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#503119
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   210
Фойдали маслаҳат
1. Бешикдан то қабргача илм ва тарбия олишга имкони етса 
ҳам, лекин болаликдан шунга кўникма ҳосил қилдириш фойдали 
ва муҳимдир.
2. Болани тарбия қилиш уни жисмонан, фик-
ран ва хулқан камолга етказиб, саодатга эри-
шишга ёрдам беришдан иборат.
3. Бефойда сўзни кўп гапирма ва фойдали 
сўзни кўп эшитишдан қайтма.
4. Кам гапир, оз егин ва кам ухла.
Одобли ва одобсиз бола
елинглар, одобли ва одобсиз бола қандай бўлиши ҳақида 
суҳбатлашайлик. Одобли бола уйқудан эрта туриб, 
дарҳол юз-қўлини ювади. Ҳатто бадантарбия машқларини ба-
жариб, баданини чиниқтиради. Бадани ва кийимлари доим тоза 
ва озода бўлишига эътибор беради. У кўп китоб ўқиш бароба-
рида дарсларини ўз вақтида бажариб қўйишни яхши кўради. 
Ота-онаси ва устозларидан эшитган насиҳат ва ўгитлардан 


– 9 –
асло бўйин товламайди. Одобли бола ҳар доим аъло баҳоларга 
ўқийди. Агар яхши ва хушмуомала кишини кўрса, дарҳол ун-
дан ибрат олиб, унга амал қилишга интилади. Бундай болани 
тарбияли ёки хулқи чиройли экан, деб мақталади. Одобли бола 
иложи борича одамларга яхшилик қилиш ҳақида ўйлайди. 
Кичик ёшидан бошлаб кўчада ёки бирон жойда қарияларни 
кўрганда салом бериб, қўлида юки бўлса, уни кўтариб уйигача 
элтиб беради. Қўни-қўшнилар томига тош отиб ўйнамайди, 
мушук ва шунга ўхшаш жонзотларга озор бермайди.
Аммо болалар ичида одобсизлари ҳам учраб туради. Бун-
дай бола эрта ўринга ётиб, уйқудан кеч уйғонади. Уйқудан 
турганида юз-қўлини чала ювади, бадантарбия машқларини 
бажаришни ёқтирмайди. Усти-боши кир-чир ва ифлос бўлиб 
юради. У қўлига китоб ушламайди ва дарсларини тайёр-
лашга ҳафсала қилмайди. Ота-онаси бир ишни буюрса, уни 
лаббай деб, бажармайди, балки эринчоқлик қилиб, орқага 
суради. Устозлари берган уй вазифаларини қилмагани 
учун мактабга борганда гап эшитиб, синфдошлари олди-
да мулзам бўлади, ёмон баҳога ўқийди, яхши одоб ва хулқ 
ҳақидаги насиҳатларга қулоқ солмайди. Одобсиз болани ҳеч 
ким ёқтирмайди. Чунки у ақлини кам ишлатади-да. Шу боис 
одамлар уни хулқи ёмон бола экан ёки ота-онаси яхши тар-
бия бермабди, деб айтишади. Тарбиясиз бола қандай салом-
лашишни ҳам билмайди. Одобсиз бўлгани учун унинг атро-
фида дўстлари кам. Тарбия ва одоби йўқлиги учун болалар 
ундан узоқроқ юришга ҳаракат қилади, чунки у дилозорлик 
қилиб, кўпчилик кўнглини қолдиради. Шу боис биронта бола
у билан дўстлашишни истамайди. Демак, одобсиз бола бир 
ўзи яккаланиб, дўстларидан ажраб қолади.
Хўш, одобсиз бола қандай қилиб яхши бўлади, деб савол бе-
рарсан. Бунинг учун ҳар қандай одобсиз болага ҳам яхши тарбия 
берилса, у ўз айбини тушуниб, ундан воз кечиш ҳақида ўйлайди. 
Яхши болалар одобсиз болага чиройли насиҳат қилиб, уни тўғри 
йўлга бошлайди. Айниқса, кўчага чиққанда компютерхонада 
ҳар хил бўлмағур компютер ўйинларига берилиб вақтини зое 


– 10 –
кеткизаётгани ва ёмон болага айланиб бораётганини билдира-
ди. Одобсиз боланинг одобли болага айланиши осон эмас. Агар 
у ақлини тўғри ишлата олса, аста-секин яхши болалар сафига 
қўшилиб олади. Бунинг фойдасини ёши улғайгандан кейин би-
лади. Фақат у яхши ва одобли бола бўлишга ҳаракат қилиши ке-
рак. Бир донишманд: «Ўғлинг етти ёшгача райҳонингдир, яна 
етти ёш қўшилгунча дастёринг ва яна етти ёш қўшилганда вази-
ринг ва кейин эса у дўстинг ёки душманингдир», дебди. Шун-
дан биламизки, итоатли ва одобли фарзанд ҳар доим ота-она 
ёнида бўлиб, уларнинг кўзини қувонтиради ва ишларида кўмак 
беради. Итоатсиз ва одобсиз бола эса ота-она гапини олмасли-
ги ва айтганига юрмаслиги билан худди ота-онаси ундан жудо 
бўлгандек таассурот қолдирар экан.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish