Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/210
Sana20.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#503119
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   210
Одобли бўлиш йўллари
добли боланинг белгиси шуки, у барвақт, катталар би-
лан баробар уйғонади. Улардан илгари ҳам турмайди, 
кейин ҳам қолмайди. Ҳамма уйқудан уйғонганида ҳам ўрнидан 
қўзғалмай ухлаб ётган болани дангаса деб чақирадилар.
Одобли бола уйқудан туриб, кийимларини кийиб юз-
қўлини ювади, ота-онасига салом бериб, улардан ҳол-аҳвол 
сўрайди. Ёмон болалар эса уйқудан туриб, юзларини ювмас-
дан овқатланишга ўтиради, ота-оналарининг ҳолидан хабар 
олмайди.
Одобсиз боланинг яна бир белгиси шуки, у уйқудан тури-
ши билан юз-қўлини ювмасдан кўчага ўйнашга чиқиб кета-


– 16 –
ди, чой вақти ўтиб бўлгач, ҳаммадан ортда қолиб бир ўзи но-
нушта қилади. У чой ичиб бўлгунича мактабга бориш вақти 
ўтиб кетади. Дарсга кеч қолиб ўқитувчиларидан дакки эши-
тади, дарсларни яхши ўзлаштиролмайди. Чунки эрталаб йўл 
қўйилган биргина хато мана шундай натижага олиб келади. 
Шу сабаб барвақт туриб, ҳамма ишларни ўз вақтида бажариш 
керак.
Одобли бола ўрнидан туриб, чой вақти бўлгунича ўтган 
кундаги сабоқларини такрорлайди. Ушбу кунда ўтиладиган 
сабоқларини бир-икки марта кўздан кечиради. Чой вақти 
бўлганидан сўнг дарҳол ота-она, ака-ука ва опа-сингилла-
ри қаторида одоб билан ўтириб чой ичади. Тайёр нонушта-
га ўтирмасдан катталар вақтини олмайди, ўзи дарсдан кечга 
қолганидек, уларни ҳам иши ва ўқишидан кечикишига сабабчи 
бўлмайди. Одобли бола мактабга яхши хулқ ва одоб билан бо-
ради. Катта кишилардек ўз йўлидан юради, лой йўлак ва юрил-
майдиган жойлардан юрмайди. Кўчада катта ёшли кишиларни 
кўрса, улардан олдин салом беради. Уларга ҳурмат-эҳтиром 
кўрсатади, ранжитмайди ёки дилига озор бермайди.
Одобли боланинг белгиси
добли бола бирон ножўя ишни билмасдан қилиб қўйса, 
кишилар унга қараши билан иши нотўғри эканини ту-
шуниб, хижолат чекади, қилган ишидан ўзини ноқулай ҳис эта-
ди ва уялади. Агар шу вақтда бир киши насиҳат қилса, унинг 
айтгани ўзининг фойдасига айтилаётганини ўйлайди. Бироқ 
индамай йўлига кетмасдан насиҳат қилган кишига: “Билмас-
дан қилиб қўйибман. Бошқа бундай хато ишга қўл урмайман!” 
деб кечирим сўрайди. 
Аммо одобсиз ва тарбия кўрмаган бола эса ундан фарқ 
қилади, хато ишларини тушуниб етмайди. Агар унга би-
рон киши насиҳат қилса, насиҳат қилувчига қаттиқ гапириб, 
сўзини эътиборга олмайди, ҳатто унга ҳурматсизлик қилади.
Азиз болажон, шуни доим ёдда сақла: одобли бола ҳар 
қанча кўримсиз бўлса ҳам тарбияли ва одобли бўлгани учун 


– 17 –
уни ҳамма яхши кўради. Одобсиз бола ҳар қанча чиройли 
бўлса ҳам, эътибор қозонмайди. Устига шинам ва яхши ли-
бослар кийиб олганига қарамай ҳеч ким унга ҳавас билан 
қарамайди. Чунки болага баҳо берилганда ҳамма вақт унинг 
одобига қаралади, кийимларига эмас.
Одобли боланинг кундан-кунга қадри ва ҳурмати ошиб бо-
ради. Аммо у бундан талтайиб кетмайди, шундай тарбия бер-
гани учун ота-онасидан миннатдор бўлади, улар буюрган хиз-
матни бўйин товламасдан бажаради. Одобсиз боланинг эса 
кундан-кунга ҳурмати тушиб боради.
Қайси бола ёши улуғ ва кекса кишиларнинг сўзига кирса, ўзи 
ҳам улуғ бўлади. Одобли бола яна ўзидан катталар ҳурматини 
бажо келтиради, дуоларини олишга интилади. Зеро, дуо одам-
нинг ўсиб-униши учун қанот вазифасини бажаради.
Одобли болани ҳар ким хуш кўради ва уни мақтов билан 
тилга олади. Қандай ишни қилмоқчи бўлсалар, одамлар одобли 
болага ишонадилар. Аммо тарбия кўрмаган болани ҳеч бир 
ишга яқинлаштирмайдилар, унга бирон юмушни ишониб 
топшира олмайдилар. Балки уни изза қилиб, беодоблигини 
юзига соладилар.
Ота-она учун тарбия топган бола катта бойликдир. Одоб-
ли болани ҳеч қандай бойликка алмаштириб бўлмайди. Чунки 
бойлик билан одоб-ахлоқни сотиб олиш мумкин эмас-да! Яна 
одоб билан эришиш мумкин бўлган ютуқларга бойлик билан 
етиб бўлмайди.
Эй фарзандим, энди ўзинг айт-чи: миллиард сўм пули, қўша-
қўша данғиллама уй-жойлари, турли русумдаги машиналари 
бор одам бойми ёки бир одобли фарзанди бор одамми? Бой-
лиги бисёр одамнинг ўғли беодоб бўлса, қандай хунук, бойли-
ги ўртача ёки камбағал кишининг фарзанди одобли, ўқишлари 
аъло бўлса, қандай чиройли?! Икковини бир-бирига қиёслаш 
асло мумкин эмас. Демак, бойлик ҳамма нарсани ҳал қилади, 
деб ўйлаш тўғри эмас. Ҳақиқий истеъдод, адолат, одоб-ахлоқ, 
инсоф ва имон-эътиқод олдида бойлик жуда ожиз нарса бўлиб 
қолади.


– 18 –
Одобли бола ҳақорат ва қарғиш олмайди. Ўзи бировлар-
ни сўкиб, ҳақорат қилмайди, бошқаларнинг сўкиниши ва 
ҳақоратига сабаб бўлмайди.
Одобли бола қилган ишлари ёки ўзида бор фазилатлар би-
лан мақтанмайди, керилмайди, кеккаймайди, балки камтар 
бўлади, ўзидаги фазилатларни дўстлари билан баҳам кўради, 
мулойим, очиққўл ва очиқкўнгил бўлади. Бу “меники”, бу “се-
ники” деб ажратиш, ҳамма вақт фақат ўзини ўйлаш, бошқалар 
билан иши бўлмаслик одобли бола шаънига дуруст эмас. Демак, 
боланинг келажакда бахтли ва толеъли бўлиши унинг одоб-
ахлоқи ва қанчалик илм олишига боғлиқ. Бола ота-онасининг 
сўзига кирса, айтганларидан чиқмаса, берган маслаҳатларини 
жон деб қабул қилса, бундай бола улғайганида, албатта бахтли 
бўлади.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish