Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Имом Аъзамнинг ўғлига насиҳатлари



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/210
Sana20.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#503119
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   210
Имом Аъзамнинг ўғлига насиҳатлари
Эй ўғлим, сенга айтадиган бир қанча васиятларим бор. Улар-
ни жон қулоғинг билан эшитиб, амал қилсанг, икки дунёда бахт-
саодат қозонасан:
1. Барча ишларингда ниятни холис қил. Ҳалол 
луқма ейишга ҳаракат қил.
2. Барча аъзоларингни гуноҳ ва ёмон ишлардан 
сақла!
3. Нимани билишга муҳтож бўлсанг, уни бил-
май қолма!
4. Дунё ва охират йўлида фойдаси тегадиган кишилар билан-
гина дўст тутин.


– 20 –
5. Мусулмонга ҳам, ғайримусулмонга ҳам душманлик қилма.
6. Аллоҳ берган ризққингга қаноат қил.
7. Бошқаларга муҳтож бўлиб қолмаслик учун қўлингдаги бор 
имкониятдан тадбиркорлик билан фойдалан.
8. Одамлар сенга паст назар билан қарашларига сабаб 
бўладиган ёмон ишларни қилма.
9. Ҳожатингдан ортиқча нарсаларга берилишдан сақлан.
10. Одамлар билан кўришганда гапни салом беришдан бош-
ла, майин ва мулойим сўзла, яхшиларга ёқимли бўл, ёмонлар би-
лан муроса қил.
11. Одамлар орасида низо ва жанжал чиққанида душман-
ларингдан кўра дўстларингдан эҳтиёт бўл. Зеро, душманинг 
дўстингдан фойдаланиши мумкин.
12. Сирингни, пулингни ва борадиган жойингни бировга айт-
ма.
13. Яхши қўшничилик қил ва уларнинг азиятларига сабр қил.
Ёдда сақланг: 
Имом Аъзам – Нўъмон ибн Собит (мел. 
699-769) ҳанафий мазҳабининг асосчиси ва жуда катта 
олим.
Қизалоқлар одоби
из бола оиланинг зийнатидир. Қизи бор ҳовли файз 
таратиб туради. Қизнинг муомаласи унинг ҳуснидир. 
Қизнинг ҳаёси гўзаллигидир. Қизнинг ҳаёси билан андишаси 
бўлса, ясанишнинг ҳожати йўқ. Ҳаёси бор қиз оддий кийим 
билан ҳам чиройли кўринади.
Тарбия топиш ва одобли бўлиш ўғил болаларга қанчалик ло-
зим бўлса, қиз учун ундан ҳам кўпроқ лозимдир. Шу сабабдан 
баъзи ишлар ўғил болаларга айб кўринмаса ҳам, қиз болалар-
да катта айб саналади. Масалан, либос ва бош кийим йиртиқ 
бўлиши ўғил болаларда ҳам айб, лекин қизларда ундан кўпроқ 
айбдир. Одобли қизлар эркак одам назарини тортмайдиган 
кийимларни кияди, ярим яланғоч кийим кийишдан уялади, уят 


– 21 –
саналадиган аъзоларини беркитиб юради, кўчада бегона эр-
как кишиларга қарамасдан, одобсиз сўзларга қулоқ солмасдан 
мактабга боради.
Мактабдан қайтгандан сўнг сабоқларини такрорлаб бўлиб, 
қизларга лозим бўлган уй юмушларини қиладилар. Улар 
кўпроқ кийим ва дўппи тикиш, ҳар хил таомлар пишириш, 
пишириқ ва ширинликлар тайёрлаш ва ўрганиш билан машғул 
бўладилар.
Одобли қиз ҳамиша онаси ёнида бўлади, кўча-кўйларга 
чиқиб юрмайди, бирон иш билан кўчага чиқса ҳам, кеч 
бўлмасдан уйига қайтади ва ўғил болалар билан ўйнамайди. 
Одобли қиз кир-чир, нопок ва йиртиқ, очиқ-сочиқ кийим-
ларни киймайди, бошяланг ва оёқяланг юришдан ийманади. 
Одобли қиз уст-бошини тоза тутиб, сочларини тараб озода ва 
ораста бўлиб юради, оғзи ва тишларини тозаловчи воситалар 
билан поклаб, нохуш ҳид таралишининг олдини олади.
Одобли қиз тиззалари ва билакларини очиб, сочларини 
ёйиб юриш билан ўзини бошқаларга кўз-кўз қилмайди. Қиз 
бола ўз номусини пок сақлаши ва унга асло гард-ғубор те-
гизмаслиги керак. Қиз боланинг сўзи ва қиладиган иши ҳар 
доим одоб доирасида бўлса, ҳамма уни мақтайди ва ўзига 
келин қилишни дилига тугиб қўяди.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish