Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/210
Sana20.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#503119
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   210
Уйғонгандан сўнг қилиш номаъқул
ҳисобланган амаллар
1. Ўриндан турмай, ялқовланиб ётавериш;
2. Ётадиган кийим билан одамларга кўриниш;
3. Ўринни йиғиштирмай туриб кетиш;
4. Юз-қўлни ювмасдан бошқа ишга киришиш;
5. Эрталабки зарур ишларини орқага суриш.
Эрталаб уйқудан тургач, озгина бадантарбия қилишга 
одатланиш керак. Бундай қилиш одамнинг соғлиғи учун жуда 
ҳам фойдалидир. Машқлардан сўнг нонушта қиласиз. Нонуш-
та тайёрлашда катталарга ёрдамлашишни ўрганинг. Нонушта 
пайтида овқатланиш одобига риоя қилишни унутманг. Но-
нуштадан сўнг дарс жадвалига қараб, китобларингизни тек-
шириб оласиз. Мактабга тайёргарлик кўрасиз. Бугун керак 
бўладиган китоб-дафтарларингизни эсингиздан чиқарманг. 
Мактабга кеч қолмасдан боришга одатланинг.
Луқмони Ҳакимнинг ўғлига насиҳатлари (2)
й ўғлим, Аллоҳга ширк келтирма! Чунки ширк энг кат-
та гуноҳдир. Одамларга юзингни буриштирма. Ҳеч 
қачон кеккайиб, манмансираб юрма. Чунки Аллоҳ такаббур ва 
мақтанчоқ кимсаларни хуш кўрмайди. Ерга қараб вазминлик 
билан юргин ва ҳеч қачон овозингни баланд кўтарма!
Эй ўғлим, саломатлик бебаҳо бойлик ва гўзал ахлоқ беқиёс 
неъматдир. Катталар билан гаплашаётганингда ҳар бир 
сўзингга аҳамият бер. Қариндошлар билан алоқани узма. Бе-
корчи ва бемаъни одамлар олдида ўтирма. Ўзингдан катталар 
билан ҳазиллашма.
Ўғлим, имкон қадар уруш-жанжалдан сақлан! Дунё ишлари 
учун ортиқча ғам ема. Ёшлигингни ғанимат бил ва илмли ки-
шилар билан маслаҳатлаш. Қайғуга ботма, ғамгин бўлма. Одам-
ларнинг қўлидаги нарсаларга кўз тикма. Тақдирга рози бўл. 
Ўзингга берилган ризққа қаноат қил. Ўзингдан-ўзинг беҳуда 
ғамгин бўлма. Хафагарчилик билан қалбингни банд этма.


– 26 –
Эй ўғлим, аввало ўзингга насиҳат қил. Бошқаларга бир 
нарсани айтишдан олдин ўзинг унга амал қил. Билиминг ва 
ҳолингга қараб сўзла. Сукут қилсанг, пушаймон бўлмайсан. 
Сўз кумуш бўлса, сукут олтиндир. Катталар билан тортишма. 
Мусибатга сабрли, кишилар олдида камтар бўл.
Ўғлим, ёлғон сўзлашдан жуда эҳтиёт бўл. Чунки ёлғон ди-
нингни бузади ва одамлар олдида обрўйингни тўкади. Нати-
жада эътибор ва даражангни йўқотасан. Очиқ чеҳрали, тўғри 
сўзли бўл. Саломлашишга одатлан.
Эй ўғлим, оз мол-дунё жўяли сарф-харажат ва тадбир би-
лан кўпаяди. Кўп мол-дунё беҳуда сарф-харажат оқибатида 
камаяди. Агар қаноатли бўлсанг, дунёда сендан бой одам 
бўлмайди.
Эй ўғлим, меъдангни овқатга тўлдирма. Акс ҳолда ақлинг 
ва фаҳм-фаросатинг ўтмаслашади. Агар ошқозон тўлса, фикр 
ухлайди, ҳикмат сукутга кетади ва аъзолар ибодатдан бош 
тортади.
Эй ўғлим, ишларингда фақат олимлар билан маслаҳатлаш. 
Олим жоҳилни билади. Чунки унинг ўзи олдин жоҳил эди, 
жоҳил олимни билмайди, чунки у олдин олим бўлмаган.
Ўғлим! Яхшиликни унинг қадрига етадиганларга қил. 
Бўри билан қўй дўст бўлмаганидек яхшилик соҳиблари билан 
гуноҳкор кимсалар ҳам бир-бирига дўст бўлолмайди. Дунё-
да тоат-ибодатларга ҳам ғайрат қилки, охиратда сенга ҳамроҳ 
бўлсин. Дунёни батамом тарк этма. Ҳалолидан ризқ ишлаб 
топки, ҳеч кимга муҳтож бўлмайсан.
Эй ўғлим, ҳасад қилма, бировлар орқасидан ёмонлама. Агар 
сенга ёмонлик қилишса, кечиримли бўлгин, яхшилик кўрсанг, 
шукр қилгин, офат ва балоларга дуч келганингда сабр этгин. 
Ғайрлик ва кўра олмасликдан ҳазар қил, касалмандлар зиёра-
тини канда қилма, ўтганларни ёмон сифатлар билан эслама.
Фарзандим, сўзни юмшоқ сўзла, қаттиқ сўзлама, аҳмоқ ва 
жоҳилларни сукут билан кутиб ол. Вақтингни кўпини сукут 
билан ўтказ. Кўпроқ тафаккур қилсанг, тилинг балосидан 
қутуласан. Сукут саломатлик эшигини очувчи ягона калит-


– 27 –
дир. Ўзингдан катталар билан тортишма ва уларга қайсарлик 
қилма. Ўзингдан кичикларга паст назар билан қарама, бир 
сўзни айтмоқчи бўлсанг, яхшилаб ўйлаб гапиргинки, ҳеч ким 
сенга “уф” демасин.
Эй ўғлим, ёзда сойдан, қишда кўзадан сув ичма. Очкўзлик 
баданнинг энг катта душманидир, иштаҳасизлик ҳам шундай. 
Ювингач, маълум муддат ўраниб ётиш керак. Овқатдан сўнг 
юриш керак. Оёғингни иссиқ тут, бошингни салқин... 
Эй ўғлим, бировга яхшилик қилсанг, яхшилигингни эсла-
тиб, уни уялтирма, камситма. Бировга ичирган ва едирганинг-
ни миннат қилиб, заҳарга айлантирма! Эвазига нарса кутиб 
қилинган яхшилик яхшилик ҳисобланмайди, балки у оддий 
олди-бердидан иборат, холос.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish