Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


 Эшитиш маҳоратининг умумий тамойиллари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

5.4. Эшитиш маҳоратининг умумий тамойиллари 
 
Энди эшитиш маҳоратининг бир неча самарали тамойилларини кўриб 
чиқамиз. Гапиришни бас қилинг – бу тўғрисида ёзиш жиддий эмасдек 
туюлади, лекин суҳбат давомида бир вақтда биргина одам гапиради, 
иккинчиси эса уни тинглайди. Бутун эътиборни беморга қаратинг ва 
ўзингизга жалб этинг. Уни саволлар ва мулоҳазалар билан чалғитманг, 
бунинг ўрнига беморга бор гапни сўзлаб беришга имконият беринг. 
Чалғитувчи омилларнинг олдини олинг – бу омиллар телефон қунғироқлари, 
автомобил ва техник эихозлар, одамлар шовқини бўлиши мумкин. Газета 
ўқиётган, қўлида қалам ўйнаётган, дерезадан ташқарига боқаётган ва шу каби 
машғулотлар билан шуғулланаётган одам билан суҳбат қуриш қийин кечади. 
Шунинг учун бундай ҳолатларнинг олдини олинг. 
- сўзлашаётган одамдан нигохингизни олиб қочинг; 
- гапираётган одамга, унинг сўзларига қизиқишингиз борлигини кўрсатинг; 
- суҳбатнинг асосий мазмунини илғаб олинг; 
- инсоннинг кайси мавзуда гаплашишни истамаслигини аниқланг; 
- бемор учун қайғуринг. 
Беморнинг ҳаёллари ва ҳис-туйғуларини башорат қила ола билиш 
Беморнинг айтган сўзларигагина эмас, балки у айта олмаган гапларига ҳам 
эътибор бериш керак. 
Барча маълумотлар 3 та компонентдан иборат: 

Эшитиш
– бемор кечинмалари тўғрисида маълумот берувчи компонент. 

Билишга оид
– беморни яқиндан билиш ва унинг нималарга қодирлиги 
тўғрисида маълумот берувчи компонент. 

Аффектив
– бемор нималарни ҳис этаётгани ёки кимнинг таъсири остида 
эканлиги тўғрисида маълумот берувчи компонент. 
Бу компонентлар хоҳлаган комбинацияда учраши мумкин. 
- Фақат эмпирик компонентдан. 
- Фақат билишга оид компонентдан. 


68 
- Фақат аффектив компонентдан. 
- Эмпирик ва билишга оид компонентдан. 
- Эмпирик ва аффектив компонентдан. 
- Билишга оид ва эффектив компонентдан. 
- Учала компонентдан ҳам. 
Асосий эътибор, одатда, беморнинг ҳис-туйғуларига қаратилади, бунда 
эътибор беморни тушунишда ҳал қилувчи омил бўлиб ҳисобланади. 
Кўпчилиқ муаммолар ҳис-туйғуларга тақалади, қандайдир сабабларга кўра 
беморга қийинчилиқ туғдиради. Унга ёрдам бериш учун ёки уни қийнаётган 
ҳис-туйғуларни англаш учун уларга конструктив йўл билан ечим топиш 
лозим. Ҳамшира шу туйғуларни билдиришга имконият бериб, уларнинг 
батафсил айтилишига ёрдам бериш керак. 
Беморнинг ҳис-туйғуларини аниқлашни хоҳлаган ҳамшира беморга: 
«Бу ерда ҳис-туйғулар тўғрисида гаплашишимизга хеч нарса халақит 
қилмайди. Ҳис-туйғуларингизни мен билан баҳам кўришингизни хохлардим. 
Сизга ёрдам беришга ҳаракат қиламан» каби гапларни айтиши лозим. Шу 
пайтда ҳамшира фақат айтилаётган ҳис-туйғуларгагина эмас, балки 
айтилмаётган туйғуларга ҳам эътибор бериши керак. У беморни диққат 
билан эшитиб, бемор ўйлаётган аниқ бир муаммо тўғрисида маълумот олиши 
учун калит бўлиб хизмат қилувчи нарсани қидиради. Беморнинг сўзлари, 
қилиқлари, ҳаракатлари, имо-ишоралари ва мимикаси калит бўлиб хизмат 
килиши мумкин. Шуларнинг барчасини бир бирига жамлаганда бемор 
тўғрисида кўп нарсани айтиб бериш мумкин. 
Беморнинг суҳбатда қайси сўзларни танлаб гапириши ва бу сўзларни 
қандай айтиши, оҳанги, тезлиги, овознинг баланд-пастлиги унинг гаплари 
остида ётган ҳис-туйғуларини тушуниш учун калит бўлиб хизмат килиши 
мумкин. Эътиборли ҳамшира суҳбат пайтида қайси сўзлар гапирилаётганда 
ёки қайси сўзларни эшитганда бемор руҳий, асабий ҳаракат қилганини эслаб 
қолади. Тананинг ҳолати, унинг имо-ишоралари, ҳаракатлари ҳамшира учун 
катта маълумот беради. Шулардан сўнг ҳамшира беморга: «Мен сизни 


69 
айтмаган фикрларингиз ва ҳис-туйғуларингиз тўғрисида шундай фикрладим 
... Фикрим тўғрими? Шундай бўлса, нега бу тўғрисида гапирмаяпсиз? Агар 
фикрим нотўғри бўлса, илтимос менга тўғрисини айтинг» каби сўзлар билан 
мурожаат қилиши лозим. Афсуски, бундай ҳолатлар кўп учрайди, яъни 
аввалдан ўз туйғулари тўғрисида гапириб бера олмаслиги кўпчилиқ 
беморларга хосдир. Бемор ўз туйғулари тўғрисида гапириб бериши учун 
имкониятлар қидиради. Лекин унинг ҳаракатлари нохуш ҳолатларга тўғри 
келиб қолиши мумкин. Бундай ҳолатларга кўпинча ҳамшира ҳам сабаб 
бўлади. Масалан: бемор гапираётганда эътибор бермаслик, гапни бошқа 
мавзуга буриш ёки: «бўлиши мумкин эмас» каби сўзлар ва ҳаракатлар 
беморни шаштидан қайтариши мумкин. Ҳамшира бундай ҳолатларнинг 
олдини олиши лозим. 
Иккинчи ҳолат, беморнинг ўз ҳис-туйғуларидан уялиш ва оқибатидан 
қўрқишидир. Кўпчилиқ одамлар ўз туйғуларидан уяладилар, уларнинг 
туйғуларини муҳокама қилинишидан ва кулгу бўлишидан қўрқадилар. 
Ҳамшира бу қийинчилиқларга қарамай беморга катта ҳурмат кўрсатиши 
лозим. Ва беморга: «Сиз айтаётган ҳисларни мен тушунаман ва Сизни 
аввалгидек ҳурмат қиламан» деган гапларни айтиб унинг кўнглига таскин 
бериши керак. Бундай вазият беморга ҳис-туйғуларини батафсилроқ гапириб 
беришга муҳит яратиб беради. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish