Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Назорат учун саволлар 
 
1.
 
Санитария оқартув ишлари турлари
 
2.
 
Санитар тарғибот нима?
 
3.
 
Саломатлик марказлари ҳақида тушунча
 
4.
 
Санитария маорифининг усуллари
 
5.
 
Замонавий санитар-эпидемиологик назорат хизматини 
ташкиллаштириш йўллари
 
6.
 
Давлат санитария-эпидемиологик назорати хизмати
 
7.
 
Аҳоли саломатлигини сақлаш чоралари
 
8.
 
Давлат санитария-эпидемиологик назорати хизмати муассасалари ва 
гигиеник илм фаолиятининг асосий йўналишлари
 
Таянч сўзлар: 
санитар оқартирув, саломатлик, назорат. 


60 
5 БОБ. ҲАМШИРАЛИК ИШИДА КОММУНИКАЦИЯ АСОСЛАР 
5.1. Ўзаро муносабат ўрнатишда коммуникация ўрни 
 
Коммуникация –
бу мулоқот демакдир. Барча одамлар жумладан 
бемор ва тиббиёт ходимлари бир-бири билан мулоқот орқали муносабатда 
бўладилар, алоқа қиладилар. Коммуникация тушунчаси ва унга тўғри 
ёндошиш ҳамширалик иши учун катта аҳамиятга эга. Ҳамшира беморлар 
парваришида ўзининг коммуникация борасидаги кўникмаларини тадбиқ 
қилиб ва доимо ўз хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиши лозим. Агар бемор 
тушкунликка тушган бўлса, руҳий ва жисмоний қийинчилиқларни бошидан 
кечираётган бўлса ҳамшира бу ҳолатда ўзининг мулоқот борасидаги бор 
маҳоратини, билим ва кўникмаларини ишга солмоғи лозим. Коммуникация 
кўникмалари муайян вақт ва маъсулият ҳиссини талаб қилади. 
Ижобий ва илиқ мулоқот ҳамширалик иши муваффақияти, самараси 
учун муҳим омилдир. Айниқса пациентни шифохонага ётқизишда, уни бошқа 
бўлимга ўтказишда, операция ва бошқа оғир муолажаларга тайёрлашда у 
тўғри мулоқотнинг аҳамияти катта. 
Ҳамшира бемор билан самимий, чин кўнгилдан, унинг шахсини ҳурмат 
қилиб, қўллаб-қувватлаб, аниқ ва тушунарли мулоқат ўрнатиши керак. 
Беморда мулоқат даврида турли эҳтиёжлар келиб чиқиши мумкин. 
Бунда уларга маслаҳатлар бериш, кўнглини кўтариш, тинчлантириш ёки у 
билан ижтимоий алоқа ўрнатиш лозим, бу вақтда ҳамширага унинг 
тажрибаси, мулоқат кўникмалари ва муаммоли воситаси катта аҳамият касб 
этади. Бемор билан мулоқат ўрнатиш учун зарурий коммуникация асослари: 
- Иштирок этиш ҳисси. 
- Эшита билиш. 
- Тушуна билиш. 
- Қайғусига шерик бўлиш. 
- Ўзи ҳам самимий бўлиши унга кўнглини очиб бориши. 
- Бегона қарашларни тўғри қабул қилиш. 


61 
- Ҳамдардлик билдириш. 
- Хақгўйлик. 
- Шахсини, аҳлоқ-одобини ҳурмат қилиш. 
- Инсонпарварлик, инсон шахсини, фазилатларини ҳурмат қилиш. 
- Эзгулик, яхшилиқ хусусияти. 
Коммуникация – ҳамширалик парваришининг инсонпарварлик 
асосларидир. 
Ҳамширалик ишида беморга малакали, раҳмдиллик асосида юқори 
савияда ёрдам кўрсатилади. Бу ҳамшира ва пациент ўртасида бир-бирини 
тушуниб, маъсулиятни ҳис қилиб мулоқат қилиш демакдир. 
1. Иштирок этиш ҳисси – ҳам жисмоний, ҳам ижобий иштирок этиш: 
- Пациент кўрган нарсани кўриб, уни ҳис қилиши. 
- Қарашлари билан мулоқот ўрнатиб, лекин кўзига тик қарамаслик лозим. 
- Пациентнинг гапига суҳбатига қизиқишини, ўз ҳолати билан намоён 
қилиши (беморнинг сўзига қизиқишини сездиришолдинга эгилиб қулоқ 
солиш) керак. 
- Суҳбатдан қониқаётганлигини бош чайқаш, юз қиёфаси билан билдириш. 
- новербал маълумотларнинг маъносини тушунишга ҳаракат қилиш 
(пациентнинг овоз тони ва қиёфасига қараб). 
- иштирок этиш ҳисси бу кенг маънони англатади. Унга бирданига эришиб 
бўлмайди, бунинг учун вақт керак. 
Иштирок этиш ҳисси ҳам жисмонан, ҳам психологик жиҳатдан намоён 
бўлиши лозим. Бунда илиқлик ҳиссиётини қўллаш лозим. Пациентни тинглар 
экан, ҳамшира унга илиқ муносабатини, ҳамдардлигини билдириши керак. 
Илиқлиқ туйғулари новербал йўллар орқали беморга таъсир қилади, бўлар 
қуйидагилар: 
- Табассум. 
- Дўстона оҳангдаги мурожаат. 
- Пациентга бевосита таъсир қилиш. 


62 
- Пациент билан мулоқотда ҳамшира гавдасини тўғри тутиши, қўллари ҳам, 
танаси ҳам гавдасига мос бўлиши. 
- Пациентга бутун диққат-эътиборини қаратиши лозим. 
2. Эшита билиш – Бошқа одамларнинг ҳиссиёти, фикрини эшита билиш 
эшитиш учун эътибор, сезгирлик, бошқа нарсаларга чалғимаслик лозим. 
Эшитишда фикри-зикрини фақат мулоқотга жалб этиш, унинг фикри билан 
қизиқиш, фикрини эътиборга олиш, муаммоларини ҳис этиш керак. 
Ҳамшира учун эшита билиш, пациентнинг эҳтиёжларини енгиллаштиради. 
Эшита билишнинг асосий принциплари: 
Суҳбатни тугатиш – Суҳбатда фақат бир одам гапиради, ҳамшира ёки бошқа 
одам унинг сўзини бўлмасдан эшитиши лозим. 
Чалғитувчи омилларни йўқотиш. 
- Яхши эшитўвчи суҳбатдошини диққат билан эшитиши лозим. Атрофда 
чалғитувчи омиллар бўлмаслиги лозим (М: телефон, бошқа одамлар 
шовқинлари ва ҳоказо). 
Шуни ҳам унутмаслик лозимки, газета ўқиётган, бошқа ерга қараб 
турган, ўйнаб ўтирган одам билан суҳбатлашиш қийин кечади. Суҳбатдошга 
қараб 
қулоқ 
солиш. 
Суҳбатдошингизнинг 
мавзуси 
сизни 
қизиқтираётганлигини унга сездиришингиз лозим. Пациентнинг кўзига 
қараб, ўзингизни самимий тутинг. Бу билан суҳбатдошингиз билан 
мулоқотга киришишингиз осон кечади. Суҳбатдошингизнинг гапларидан 
асосий ғояни ажратиб олинг, икир-чикирларига эмас асосий деталларга 
эътиборни қаратинг. Унинг нима демоқчи эканлигини, мақсадини 
тушунишга ҳаракат қилинг. Ҳис-туйғуларини ажрата билинг. 
Инсонни ғоядан ажрата билиш муҳим. Кўпинча одамларни нима тўғрисида 
гапириш эмас, балки ким гапираётганлиги қизиқтиради. Биз ўзимиз ёқтирган 
одамларнинг гапини ижобий қабул қилмайдиган одамларнинг гапига 
эътиборсиз қараймиз, бу нотўғри. Барча одамларга бир хил муносабатда 
бўлиш лозим. Пациент сўзлаганда нимани сир тутмоқчилигини ким ҳақда 
гапирмоқчи эмаслигини илғаб олиш лозим, чунки айнан шу нарса аҳамиятли 


63 
бўлиши мумкин. Ўзингизнинг ҳис-туйғунгизни жиловлашингиз керак. Ҳар 
қандай ҳолда ҳам босиқлик билан суҳбатдошингизни эшитишга, уни тушуна 
билишингиз муҳимдир. 
Дарҳол хулоса чиқаришга шошилманг. 
3. Маълумотларни тўғри қабул қилишни ўрганиш. 
Ҳар бир одам мулоқот даврида бошқа бир одамнинг дарду, хасратини тўғри 
қабул қилишни ўрганиши лозим. Уни эшитишга, ҳис-туйғуларига, 
ҳамдардлик билдириш, унга ёрдам бериши керак. Ҳамшира ўз пациентини 
қўлидан келганча маънавий қўллаб-қувватлаши, уни агар лозим бўлганда 
парвариш қилиши лозим. 
4. Кўнглини олиш. 
Бу пациентга ҳамдардлик билдириб, ҳамшира ҳам унга жавобан ўз кўнглини 
очиши ва демак суҳбатдоши билан самимий муносабатда бўлиши демакдир. 
5. «Бегона» қарашларни тўғри қабул қилиш. 
- Унга тўгри тушунтира билишингиз, унинг фикрини тўғри томонга 
ўзгартира олишингиз, ўзингизга ишонтиришингиз лозим. Ҳамшира пациенти 
нотўғри фикр юритаётган бўлса, бунга уни ишонтириш лозим. 
6. Самимий ва адолатли бўлиш. 
- Бу ишонч қозонишнинг энг тўғри йўлидир. Ҳар бир одам ўз пациенти, 
суҳбатдоши билан самимий ва чин дилдан мулоқотда бўлиши, у билан 
ҳамдард бўлиши лозим. Суҳбатдошига нисбатан адолатли бўлиши ва унга 
тўғри маслаҳат керак бўлса ёрдам бериши лозим. Шундагина пациент унга 
ишониб, ўз муаммолари билан ўз вактида огоҳ этади. 
7. Ҳамдард бўлиш. 
Суҳбатдошингизни эшитаётганда унинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. 
Унинг ҳар сўзини диққат билан эшитиб тахлил қилиб олинг. 
8. Ҳурмат қилиш. 
Ҳар қандай ҳолда ҳам суҳбатдошингизни ҳурмат қилишингиз лозим. 
Ҳурмат қилиш ҳисси шунчалик юқори бўлиши лозимки, ўзингиз ҳам 
суҳбатдошингизни устун қўйишингиз лозим. 


64 
Коммуникацияда пациентнинг жавоб бера олмаган саволларини ҳам аниқлаб 
олиш лозим. Ҳамшира бундай саволларни энди бошқача қилиб сўраши 
лозим. Олинган барча маълумотлар 3 компонентга эга: 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish