Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Расмли варақалар
– чизилган расм, туширилган расм ва текстларнинг 
биргаликда тасвирланиши. 
Диопазитивлар-
ойнага ва плёнкага туширилган тасвирлар. 
Диафильмлар 
– киноплёнкага туширилган тасвирлар. 
Санитария шифокорининг тўртинчи усули – 
оммавий ахборот
усулидир (театр, кино, эстрада, телевидение). Оммавий ахборот усулида 
асосий ўринни - санитар тарғибот ишида кўпроқ самара берадиган 
кинофильмлар
эгаллайди.


52 
Санитар тарғиботни бажаришда катта ўрин 
телевиденияга
ажратилади. Телевидения орқали кинодан ташқари аҳоли саломатлигини 
мустаҳкамлаш бўйича олимлар, шифокорларнинг маърузаларини кўрсатиш 
мумкин. 
Санитар тарғибот ишларини самарали олиб бориш учун авваламбор 
уни 
режалаштириш
муҳим аҳамият касб этади. 
Режалаштиришнинг асосий тамойили – бу аҳолининг турли 
категоряларига дифференцияли ёндошувдир. Санитар тарғибот ишларини 
режасини тузиб бўлгандан сўнг, унинг бажарилишини назорат қилишни 
ўрнатиш лозим. Назорат қилиш барча даволаш-профилактик ва санитар-
эпидемиологик муассасаларнинг бош шифокорлари зиммасига юклатилади. 
Бунинг учун ҳар бир олиб борилган санитар-тарғибот ишлари рўйхатга олиб 
борилиши керак (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги 
томонидан қабул қилинган 38-сонли хужжат). 
Шундай қилиб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда соғлом турмуш 
тарзи бутун аҳоли ва ҳар бир гуруҳларининг бурчидир. 
 4.6. Замонавий этапда санитар-эпидемиологик назорат хизматини 
ташкиллаштириш 
 
- ижтимоий экология ва профилактикада санитар-эпидемиологик 
хизматининг ўрнини тушунтириш, 
- аҳолини санитар-эпидемиологик хизмати билан таъминлашнинг асосий 
тамойилларини тушунтириш, 
- Давлат санитар назорат қонуни ва уни аҳоли саломатлигидаги аҳамиятини 
тушунтириш 
Соғлиқни сақлаш тизимининг асосий тамойилларидан бири 
ҳисобланган профилактик йўналишда иш олиб бориш фақат давлат 
профилактика муассасалари фаолиятида эмас, балки давлат санитария-
эпидемиологик назорат муассасалари фаолиятида ҳам етакчи ўрин эгаллайди. 


53 
Бу йўналиш давлат санитария-эпидемиологик назорати хизматининг 
профилактик тадбирлар олиб боришда муҳим аҳамиятга эга. 
Давлат санитария-эпидемиологик назорат муассасаларининг асосий 
мақсади бўлган санитар-эпидемиологик хавфсизлик асосан санитария-
эпидемиологик хизмати органи ва муассасалари яъни Давлат санитария-
эпидемиологик назорат маркази томонидан таъминланади. Давлат 
санитария-эпидемиологик хизмати муассасалари аҳоли саломатлигини 
таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди. Санитария-эпидемиологик назорат 
хизматига қуйидагилар киради:
- юқумли касалликларни тарқалишини камайтириш; 
- саломатликни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳит соҳасидаги политика; 
- сувнинг сифатини таъминлаш
- ҳавонинг сифатини таъминланиши. 
- озиқ-овқатлар сифатини таъминланиши 
- чиқиндилардан тозалаш ва тупроқни ифлосланишдан сақлаш; 
- аҳолии яшаш жойларидаги экология, 
- ишчи саломатлиги ва бошқалар. 
Юқорида келтирилганлар шуни англатадики, Давлат санитария-
эпидемиологик назорати хизмати аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш 
тизимида етакчи ўрин эгаллайди, бундай муассасалар фаолиятини олиб 
борилаётган профилактик тадбирлар даражаси ва самарасини баҳолайди. 
Мамлакатдаги санитар-эпидемиологик ҳолатлардан келиб чиққан 
ҳолда, давлат санитария-эпидемиологик назорати хизмати муассасалари ва 
гигиеник илм фаолиятининг асосий йўналишларига киради: 

мамлакатда санитария-эпидемиологик ҳолатларни яхшилашга 
қаратилган давлат ишларини йўлга солиш, аҳолии саломатлигига салбий 
таъсир этувчи омилларни бартараф этиш: 
- аҳолии ҳолатини яхшилаш борасида санитария-эпидемиологик 
назоратни таъминлаш; 


54 
- санитария-эпидемиологик назорат масалаларини ҳал этувчи қонуний 
базани мустаҳкамлаш; 
- сув манбалари назоратини кучайтириш, ичимлик суви сифатини 
яхшилашга эътибор қаратиш; 

озиқ-моддаларни 
сифатини 
яхшилаш 
борасида 
назоратни 
кучайтириш, овқат рационини биологик актив қўшимчалар, витаминлар, 
минерал моддалар билан бойитиш, айниқса болалар овқатланишини 
сифатини ошириш: 
- озиқ-овқатларни сифатини яхшилаш борасида меъёрий базаларни 
ишлаб чиқиш;
- ишлаб чиқариш ва иш жойларини аттестация қилишда иштирок этиш; 
- мактаб биноларини ҳолатини мактаб жиҳозлари, ўқув қуроллар ва 
кўргазма материалларни гигиеник талабга жавоб беришини назорат қилиш; 
- ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишда давлат санитария-эпидемиологик назорат 
хизматидан кенг фойдаланиш. 
Узоқ вақт давомида мамлакатимизнинг иқтисодий – ижтимоий 
шароитини ўзгариши билан параллел равишда санитария-эпидемиологик 
назорат хизматининг таркиби ва вазифалари ҳам бир неча бор ўзгариб келди. 
Ўзбекистондаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар 
санитария-эпидемиологик хизматини такомиллаштириш йўлида соғлиқни 
сақлаш тизимида раҳбарлар ва мутахассисларни тайёрлашни активлаштириб 
юборди. Аҳолини санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилашга қаратилган 
тадбирларни ташкиллаштириш борасида юридик база яратилди. 
Аҳолини 
санитария-эпидемиологик 
ҳолати 
деганда 
жамоат 
саломатлиги ва аҳолии яшайдиган муҳитнинг шундай ҳолати тушуниладики, 
бунда одам организмига салбий таъсир этувчи омиллар бўлмайди ва ҳаёт 
фаолияти учун ижобий шароитлар мавжуд бўлади. 
1998 йилда Ўзбекистонда «Давлат санитар назорати» қонуни қабул 
қилинди. Давлат санитар-эпидемиологик хизмати орган ва муассасалари бир 
ягона тизимни ташкил этади. Бу тизимга республикадаги, Қорақалпоғистон 


55 
республикаси, вилоят, шаҳар, туман давлат санитария-эпидемиологик 
назорат муассасалари, сув ва ҳаво йўллари транспорти, гигиена ва 
эпидемиология профилидаги илмий-текшириш муассасалари, олий ва ўрта 
махсус ўқув юртлари, мутахассислар тайёрлайдиган ва уларни малакасини 
оширадиган ва бошқа санитария-профилактика муассасалари киради. 
Давлат санитария-эпидемиологик назорат маркази республика 
бюджети ва бюджетдан ташқари маблағ билан молиялаштирилади. 
Давлат санитария бош шифокорлари, давлат санитария-эпидемиологик 
назорат хизмати мутахассислари давлат бошқарув органлари вакиллари 
ҳисобланадилар ва улар давлат ҳимоясида бўладилар. Санитария-
эпидемиологик назорат бошлиқлари давлат санитария-эпидемиологик 
назорат хизмати низомига асосан ишга қабул қилинадилар ва БССТимдан 
озод қилинадилар. 
Шундай қилиб, марказлаштирилган санитар-эпидемиологик хизмати 
ташкил этилди. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish