Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


Талоқ чегараларини перкуссия қилиш



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Талоқ чегараларини перкуссия қилиш.
Талоқни перкуссия қилиш 
учун иккита чизиқдан чап ўрта қўлтиқ ости чизиғидан - юқори ва пастки 
чегараси аниқланади. Шу чизиқ Х қовурға бўйлаб талоқнинг олдинга ва орқа 
чегаралари аниқланади. Соғлом болаларда талоқни олдинги чегараси 
олдинги қўлтиқ ости чизиғидан нарига ўтмайди. Сантиметрли тасма 
ёрдамида талоқни кўндаланг ва узунаси размерлари ўлчаниб касаллик 
тарихига ёзилади. Меъёрда 1 ёшдаги бола талоғининг улчами 4х4 см, 2-3 
ёшда 5х5 см, 10 ёшдан катталарда ҳудди катталарникидек бўлади.
Жигар ва талоқни бевосита ва билвосита усул билан перкуссия қилиш 
мумкин. Аускультацияда соғлом болаларда ичакларни перестальтикасини ва 
товуш интенсивлигини кучайиши, сусайиши ёки умуман йўқолиши мумкин. 
4.6.5 Овқат ҳазм қилиш тизими органлари аускультацияси 
Аускультофрикция
- аускультация билан перкуссияни бир вақтда ўтказиб 
ошқозонни пастки чегарасини аниқлаш. 

Расм 58.
Аускультофрикция
Бунинг учун стетоскоп ошқозон соҳасига қўйилади, оқ чизиқ бўйича 


355 
юқоридан пастга, яъни ханжарсимон ўсимтадан, то киндиккача перкуссия 
қилиб, ошқозоннинг пастки чегараси аниқланади. Яъни ошқозон пастдан 
кучайиши билан ифодаланади. 
4.6.6 Овқат ҳазм қилиш тизими касалликлар семиотикаси 
Ҳаётининг биринчи йилида Болалар кардиал сфинктери суст 
ривожлангани учун кўпинча ҳаво аралаш ютиш учрайди (аэрофагия). Бунинг 
сабаби овқатлантириш тизимси бузилганликда. Бошланғич даврда болаларда 
қусиш кўп учрайди. 
Қайт қилиш марказий механизми ёки гастродуоденаль муҳит 
бузилганлигидан. Қайт қилиш қайт марказига таъсир кўрсатилганда ҳар хил 
инфекция менингит ёки бош чаноғига шикаст етганда юзага келади. Унинг 
асосий омили бирданига пайдо бўлишидир. 
Бола ҳаётининг биринчи йилидаёқ бошланғич қайт қилиш аломатлари 
яъни лўхчиш хеч қандай оғриқсиз, кўкрак қафасига огирлик тушмасдан 
юзага келади. Лўхчиш ичак инфекциясининг бошланғич даврларида бўлиши 
ҳам мумкин. Лекин кўпинча лўхчиш соғлом болаларда ҳам кузатилади. 
 
Нотўғри ўргатилган ёки эмизиш қоидаларига риоя қилмасдан куч 
ишлатиб яъни мажбурий эмизиш, болаларда доимий қайт қилиш холларга 
олиб келади ва бу ҳол ҳар сафар она эмизганда юз беради. Боланинг 
бошланғич ойларида қайт қилиши фавворасимон бўлиши мумкин, бу ҳол 
пилоростеноз бўлиб бундай кўриниш доимий ўрганиб борилади. 
Қусиш ва лўхчишни фарқлашда ажралиб чиқаётган овқат ва суюқлик, 
яъни ошқозонга етиб бормаган овқат, кўпинча ( кислотасимон суюқликлар 
билан куйганда) ошқозон стенозида кўришимиз мумкин. 
Ич қотиш
органик ва функционал келиб чиқишга эга бўлиши мумкин. 
беморларда ич қотиш кўпинча колитларда кузатилади. Ич қотиш ҳоллари 
кўпинча доимий бир хил овқатланишдан ва ошқозон химуси билан шиллиқ 
қатламнинг яқин боғлиқлиги ҳолатида юзага келади. Бундан ташқари ич 


356 
қотиш холлари спастик кўринишда ёки овқатланиш жараёнида, овқат 
таркибида ёғ миқдори кўпайиб кетганлигидан бўлиши мумкин.
2-3 ойлик болаларда ич қотиши функционал кўринишга эга бўлади. 
Янги туғилган чақалоқларда бир неча кун ахлат келиши кузатилмаса, унда 
боланинг ичагидаги туғма носозлик ҳақида ўйласа ҳам бўлади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish