Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


Метеоризм – қоринда газнинг тўпланиши ( димланиш



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Метеоризм
– қоринда газнинг тўпланиши (
димланиш
),оғир бўлиб, 
буралиб оғриш. Метеоризминг сабабчилари:1) ичакда газ ҳосил бўлишнинг 
тезлашиши, яъни енгил бижғиш жараёнига сабаб бўладиган ўсимлик 
клетчаткасидан истеъмол қилиниши: 2) ичак деворларининг тонуси пасайиш 
ҳисобига ҳаракатлантириш вазифасини пасайиши: 3) мўътадил ҳосил бўлган 
газнинг ичак деворларида сўрилишини бузилиши; 4) аэрофагия – кўп 
миқдорда ҳавонинг ютилиши ва ютилган ҳавонинг ошқозон орқали 
ичакларга ўтиши. 
Қорин бўшлиғида ошқозон- ичак трактидан ташқари паренхиматоз 
аъзолари ҳам жойлашган бўлиб, бўларга жигар, меъда ости бези киради. 
Жигар ёки ўт пуфаги жароҳатланса, ўнг қовурға равоғида оғриқ 
бўлиши мумкин. Баъзи бир ҳолларда узоқ чўзилувчи тўмтоқ оғриқ бўлса, 
бошқа ҳолларда ўткир, тутиб қолувчи оғриқ билан характерланади. 
Диафрагмал асаб глиссон қобиғини, ўнг бўйин ва елка камарини иннервация 
қилгани учун оғриқ ўнг елка камарига, куракка ва кураклар оралиғига 
беради. Хуружсимон оғриқ, жуда тез, бирданига бошланади ва чидаб бўлмас 
даражасигача етади. Бундай оғриқ аввалига фақат ўнг қовурға равоғи билан 
чегараланади сўнг аста-секин атрофга тарқалиб, бутун қорин соҳасини 
эгаллайди. Юқорига, ўнгга ва орқага иррадиация беради. Хуруж бир неча
соатдан, бир неча кунгача давом этади. Бундай оғриқ ўт пуфагида тош 
бўлганида кузатилади. 
Диспептик бузилишлар
ўз навбатида ошқозон ва ичак формаларига 
бўлинади. 
Ошқозон шаклидаги диспептик ўзгаришларга кекириш, кўнгил 
айниши, жиғилдон қайнаши, қайт қилишлар киради. 


357 
Кекириш деганда 1 та ҳолатни тасаввур қилиш керакки ошқозонда ёки 
қизилўнгачда йиғилиб турган ҳавони оғиз орқали бирдан товуш билан 
чиқиши б) ошқозондаги, истеъмол қилинган овқатни ҳаво билан бирга, яъни 
ошқозон таркибидагини кекириш билан бирга қайтиб чиқиши. Кекириш 
кардиал очиқ тешик ва ошқозон мушакларнинг қисқарилиши эвазига 
бўладиган жараён, чақалоқларни эмизганда кўп миқдорда атмосфера 
ҳавосини ютиш ва уни кекириб чиқариб юбориш аэрофагия дейилади. 
Беморда чин ахалия бўлгани учун амалиётда сассиқ кекириш уларда 
кузатилмайди. Сассиқ кекириш ошқозондаги ҳаракат доирасининг бузилиши, 
туриб қолган овқатнинг бижғиши ва чириши, унинг натижасида ҳосил 
бўладиган кўп миқдордаги газнинг қайтиб чиқишдир. Бемор аввалига ёғ ва 
сут кислоталари ҳисобига аччиқ таъмли ҳидсиз газни кекиради, сўнг бижғиш 
жараёни бошланади. Бунинг оқибатида сассиқ кекириш кузатиш мумкин 
(палағда тухум ҳидига ўхшаган). Нордон кекиришда-ошқозон ширасининг 
гиперсекрецияси ҳисобига бўлса, аччиқ кекиришда-сафрони 12-бармоқли 
ичакдан ошқозонга ўтиши натижасида содир бўлади. 
Жиғилдоннинг қайнаш-эпигастрал соҳада ва тўш орқасида ўзига хос 
оғриқни, ачишни ҳис қилиш. Рефлекс гастроэффагит ҳисобига, 
қизилўнгачнинг пастки қисмига, ошқозондан нордон ошқозон ширасининг 
ўтиши ҳисобига бўлади. Жиғилдон қайнаши эзофагитда, яра касалликларида, 
холециститда, гиперсекрецияда, соғлом болаларда маълум бир овқат турини 
истеъмол қилганда учратиш мумкин. 
Кўнгил айниши -рефлектор акт бўлиб, адашган нервни таъсирланиши 
натижасида эпигастрал соҳада ўзига хос оғир босимли ҳолатни объектив ҳис 
қилиш билан кечадиган ҳолатдир. Кўнгил айнаш-бемор рангининг учиши, 
умумий беҳоллик, бош айланиши, тер ажратиши, сўлак оқиши, артериал 
босимнинг пасайиши, оёқ-қўлларнинг музлаши, баъзан эса ҳушини 
йўқотиши билан бирга боради. Қусишдан аввал кўнгил айниши мумкин. 
Кўнгил айниш механизми шу пайтгача аниқланмаган. Қусишдан аввал 
кўнгил айнишини инобатга олсак, асаб тизимсига, шунингдек ошқозон, 12-


358 
бармоқли ичак ва ингичка ичаклар тонусига боғлиқ деймиз. Лекин айрим 
касалликлар борки, уларда юқорида санаб ўтилган фактларимиз асосий 
ўринни эгалламайди. Жумладан қон айланишининг бузилиши, буйрак 
хасталиклари, айрим болаларда ёқимсиз нарсани эсга олиш ҳам кўнгил 
айнишга сабабчи бўлиши мумкин. Кўнгил айниши гастрит, ошқозон раки, 
панкреатит, гепатит, қон касалликларида ҳам кузатилади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish