1
. ангиобластик ёки мезенхимал
2.
экстрамедуллар
360
3.
медуллар
Лимфа тизимси эмбрионда кейинроқ ривожланади, фақатгина 2чи
ойнинг охирида 3чи ойнинг бошларида эмбрион ҳаётида биринчи лимфатик
қопчалари пайдо бўлади. Периферик қон плазма ва шаклли элементлар:
эритроцит, лейкоцит ва тромбоцитлардан ташкил топган. Периферик
қоннинг таркиби чақалоқларда ва ёш болаларда ўзига хос хусусиятга эга ва
катталардан анча фарқ қилади. 7 ёшгача қиз ва ўғил болаларнинг қони
ўртасида фарқ бўлмайди.
Чақалоқлик даврида қон ўз таркибида кўп миқдорда гемоглобинни,
эритроцитни, лейкоцитларни ва бошқа морфологик таначаларни тутиши
билан ажралиб туради. Етилиб туғилган болаларнинг чақалоқлик даврида
эритроцитларнинг сони 3,58 -ғ 7,20х10
12
л, гемоглобин миқдори 17г\170г,
гемоглобиннинг 4\5 қисмини фетал гемоглобин ташкил қилади. Бу эса
боланинг 1 ойлик даврида катталарнинг гемоглобини билан алмашинади.
4.7.2. Турли ёшда қон ҳарактеристикаси
Болада туғилиш вақтида 2 хил гемоглобин бўлади. НВГ — 80% ва НВА
— 20%, ретикулоцитлар миқдори ошган(8—13%), нормобластлар, катта
ҳажмли эритроцитлар(макроцитоз), ҳар хил ҳажмдаги анизоцитоз ва
полихроматофилия(ҳар хил рангда) бўлиши кузатилади. Осмотик
чидамлилиги кўп ва кам бўлган эритроцитлар бўлади. Эритроцитларнинг
чўкиш тезлиги секинлашган. Етилиб туғилган боланинг 1—4 кунлик ҳаётида
эритроцитлар ва гемоглобиннинг миқдори 1 хил бўлиб, озгина ўзгариши
мумкин.
5 кундан бошлаб эритроцит ва гемоглобин камая бошлайди ва 1-
ҳафтанинг охирида ҳамма кўрсаткичлар максимал камайиши кузатилади. 2-
ҳафтадан бошлаб эритроцит ва гемоглобин миқдори 1 хил даражада туради.
1 ой ичида эритроцитларни микдори 4,49х1012 л, гемоглобин14,28 г\л,
чақалоқларда лейкоцитларнинг сони кўп бўлиб, ўртача 10,25х10
9
л бўлади.
361
Чақалоқларда лейкоцитоз гормонал назария билан тушунтирилади. Бу
назария бўйича ҳомилага она организмдаги гормонлар йўлдош орқали ўтади.
Бу гормонлар бола туғилгандан кейин ҳам унинг организмида 1 оз сақланиб,
болаларнинг жинсидан қатъий назар кўкрак безларининг катталашшига олиб
келиб, қизларда жинсий аъзосидан пушти ранг суюқлик ажралади. Қон
зардобининг лейкоцитар формуласида 1 куни нейтрофиллар кўп(69—65%)
бўлади, кўпинча чапга миелоцитлар ва металилоцитлар томонга силжиш
билан; лейкоцитлар миқдори 8—14х10
9
г\л, эозинофиллар 0,5—0,64,
базофиллар, бўлмаслиги мумкин. Тромбоцитлар миқдори 1 мл қонда 143 000
дан 413 000гача бўлиб, ўртача 2,78х10
9
л ташкил қилади. Анизоцитоз ва жуда
катта пластинкалар фарқланади.
Чала туғилган болаларнинг қони катта даражада ўзига хос
ўзгаришларга мойил бўлади. Эритроцитларнинг миқдори 7,0х10
9
л,
гемоглобин миқдори 233 г\л гача бўлиб, 90%ни фетал гемоглобин ташкил
қилади. Бу кислородни ўзига яхши бириктириб олиши туфайли туғилишдан
олдин ҳомила организмининг ва туғилгандан кейин ҳам бола организмини
кислород билан таъминлайди. Чала туғилган болаларнинг қон ўзига хос
хусусиятга экалиги шундаки, туғилгандан кейин эритроцит ва гемоглобинни
миқдори тезда камая бошлайди. Шунинг учун 2—5 ойда қонни яхшилаб
кузатилса камқонлик келиб чиқади (Нв — 50—83 г\л, эритроцитлар 2,0 —
3,0х10
12
г\л) аммо аста—секин бу камқонлик ёшига келиб йўқолади.
Чақалоқларга нисбатан эмадиган болаларнинг қони кам ўзгаради.
Меъёрда туғилган бола 6 ойлик бўлганида эритроцитлар ўртача 4,55х10
10
г\л,
гемоглобин 132 г\л гача камаяди. Ретикулоцитларнинг энг кўпайган вақти
эритроцит ва гемоглобиннинг камайган вақтига тўғри келади. Рангли
кўрсаткич ўртача 0,8 дан 0,9 гача бўлади, бу эса эритроцитларнинг шу ёшда
етарли миқдорда гемоглобин билан тўйинганини кўрсатади.
1 ёшли болаларда лейкоцитларнинг сони ўртача 8,4 —10,5х10
9
г\л
бўлиб, 5—6 ойликда камайиб (8,4х10
9
г\л), 9—12 ойда анча кўпайиб 8—9х10
9
г\л га етади. Лейкоцитар формулада лимфоцитоз сақланади, 2 ёшгача 50—
362
60% ташкил қилади, нейтрофилларнинг сони эса 26—30% гача бўлади,
метамиелоцитлар кам учрайди. Эозинофиллар миқдори ўртача 2.6 —5,3%
гача бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |