Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


Расм 56. Талоқни пайпаслаш Расм 57



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Расм 56.
Талоқни пайпаслаш Расм 57.
Ундуляция усули
Меъда ости безини пайпаслаш.
Грот усули билан меъда ости безини 
пайпаслаш. Бунинг учун беморни чалқанчасига ётқизилади, оёқлари тизза ва 
сон чаноқ бўғимларидан букилади. Шифокор чап қўлини (ёки беморнинг ўзи 
чап қўлини ) мушт қилиб бел умуртқаси соҳасига қўяди. Ўнг қўли билан 
бемор қорнидаги чап тўғри мушагининг ташқи қирғоғи бўйлаб, умуртқа 


351 
поғонасига томон йўналтириши керак. Киндик соҳасида умуртқа поғонасига 
етиб борилади. Меъда ости бези тасмасимон бўлиб, умуртқа поғонаси устида 
ётади. Бу усул соғлом болаларда ҳам оғриқ чақириши мумкин.
Қорин бўшлиғида жуда кўп 
оғриқ нуқталари
бўлиб, улар патологик 
жараёнларни қайси аъзода эканлигини кўрсатади.
Улар қуйидагилардир: 
1.
Кера нуқтаси ёки ўт пуфаги нуқтаси, ўнг тўғри мушак ташқи қирғоғи билан 
ўнг қовурға равоғининг бириккан нуқтаси. 
2.
Мейо - Робсон ёки панкреатик нуқта (меъда ости безининг тана ва дум 
қисмининг оғриқ нуқталари). Чап квадрат бўйлаб киндикдан чап қовурға 
равоғига ўтказилган биссектрисанинг юқорига 1/3 қисмидаги нуқтага 
жойлашган.
3.
Дежарден нуқтаси (меъда ости безининг бош қисми оғриқ нуқтаси). 
Киндикдан ўнг қовурға равоғига ўтказилган биссектрисадаги, киндикдан 5 
см юқорида. 
4.
Боас нуқтаси. X,XI,XII кўкрак умуртқа поғонасининг кўндаланг ўсимтаси 
босилганда, ошқозонда ёки 12 бармоқли ичакда яра бўлса, оғриқ пайдо 
бўлади.
5.
Опенжовский нуқтаси. X,XI,XII кўкрак умуртқа поғоналарининг ўткир 
ўсимтаси босилганда ҳам, агар оғриқ пайдо бўлса, ошқозонда ёки 12 
бармоқли ичакда яра борлигидан далолат беради.
Шунингдек оғриқ симптомлари
ҳам мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар 
киради: 
1.
Георгиевский - Мюсси - (Френикус) симптоми жигар ёки ўт пуфаги 
жароҳатланган бўлса, тўш- ўмров сўрғичсимон мушаки оёқчалари орасини 
босса, ўнг томонда оғриқ пайдо бўлади. 
2.
Мерфи симптоми: ўт пуфагини жароҳатланиш жараёни бўлса, мусбат бўлади. 
Бу симптомни текшириш учун, беморни ўтирган ва бироз энгашган ҳолда 
нафас олиш таклиф этилади. Ўнг қўл бармоғини кафт юзаси томони билан 
ўнг қовурға равоғига, ўт пуфак проекциясига киргизиш керак. Агар бемор 


352 
нафас олганда оғриқ пайдо бўлса, симптом мусбат ҳисобланади.
3.
Ортнер-Греков симптоми: ўнг қовурға равоғи бўйлаб, кафтни ташқи қирраси 
билан урилса, агар ўт пуфаги ёки жигар жароҳатланган бўлса, оғриқ пайдо 
бўлади.
4.
Мендель симптоми: Бу симптомни қилиш учун, беморга қорин типида чуқур 
нафас олиш таклиф этилади. (мақсад ошқозоннинг олдинги деворини қорин 
бўшлиғи деворига яқинлаштириш ва ошқозонни текширишга янада осон 
бўлишидир). Эпигастрал соҳани бармоқ билан ёки болғача ёрдамида аста - 
секин уриб кўрилса, агар оғриқ пайдо бўлса, демак яранинг аниқ топографик 
жойлашган соҳасининг Мендель симптоми ёрдамида аниқлаш мумкин.

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish