346
ҳисобланади:
1
Холедуходуадэнал зона
- юқори квадрат соҳасига жойлашган бўлиб,
юқоридан - ўнг қовурға равоғи, чапдан - оқ чизиқ, пастдан - киндикдан ўнг
ёнбошга ўтказилган перпендикуляр чизиқ билан чегараланган.
2
Эпигастрал зона
- эпигастритини эгаллайди. Пастдан ўнг ва чап қовурғалар
равоғини бирлаштирувчи чизиқ билан, юқоридан ўнг ва чап қовурғалар
равоғи билан чегараланган.
3
Шоффар зонаси
- киндикдан ўнг қовурға равоғининг ўртасига биссектриса
ўтказилади ва ана шу биссектрисанинг чап
томонидаги майдон ташкил
қилади. Бу зона юқоридан ўнг қовурға равоғи билан чапдан оқ чизиқ билан
ундаги биссектиса билан чегараланади.
4
Панкреатик зона
- киндикдан мезогастриум бўйлаб бел умуртқагача ўтган
белбоғсимон йўл ҳисобланади.
5
Аппендикуляр зона
- ўнг пастки квадрат бўлиб, юқоридан киндикдан, ўнг
ёнбош суягининг юқори олд қирраси билан чегараланади.
6
Сигмал зона
- пастки чап квадрат бўлиб, юқоридан киндикдан ўнг ёнбошга
ўтказилган перпендикуляр билан, ўнг томондан оқ чизиқ билан, пастдан ўнг
ёнбош суягининг юқори ва олд қирраси билан чегараланади.
7
Штернберг зонаси
ёки қорин бўшлиғидаги
лимфа тугунларини пайпаслаш
зонаси. Юқори чап ва пастки ўнг квадратларини эгаллайди.
Пайпаслаш
жараёнида
қорин
бўшлиғидаги
оғриққа,
унинг
локализациясига, шунингдек тери ва тери ости ёғ қавати, мушакларнинг
таранглигига, чуррага ва бошқа ўзгаришларга эътибор бериши керак.
Агар маҳаллий яллиғланиши бўлса (аппендицит, холецистит)
локал
босим кучли оғриқни чақиради, агар локал босимни бирдан кесиб қўйилса
(қўлни бирдан олиниши оқибатида) оғриқ, янада кучаяди. Шеткин-Блюмберг
симптоми - юзаки пайпаслаш ёрдамида паренхиматоз аъзоларни
катталашганини, ўсмани, ошқозон ва ичаклар таранглигини аниқлаш мумкин.
Лекин Образцов-Стражеско усули билан чуқур пайпаслаш кўпроқ
маълумот беради. Шунинг учун ҳам чуқур пайпаслаганда маълум қонун-
347
қоидаларга риоя қилиш керак. Яъни сигмасимон, кўр ичак, ёнбош ичакнинг
кўтарилувчи ва тушувчи қисмларини, кўндаланг чамбар ичакни, жигар, 12-
бармоқли ичак, ошқозон
ости бези, буйракларни пайпаслашда ўнг қўл ёки
иккала қўл (бимануал усулдан) фойдаланилади.
Пайпаслаш усулида қуйидаги 4 та ҳолат муҳим ўринни эгаллайди:
1-чи ҳолат-шифокор қўлини қорин бўшлиғининг олдинги деворига
шундай қўядики, текширилаётган ичак ўқига ёки аъзонинг чекка қиррасига
перендикуляр ҳолатда жойлаштирилади.
2-ҳолат - терида бурма ҳосил қилинади.
3- ҳолат қўлни қорин
ичига ботириш, чуқур пайпаслашда қўл бемор
ҳар нафас олганда қорин бўшлиғига
аста - секин киритиб, текширилаётган
аъзога ёки ичак деворига етиб боради.
4 ҳолат - бармоқлар учи ёрдамида текширилаётган ичакни ёки аъзонинг
кўндаланг ўқи бўйлаб, сирғалувчан ҳаракат қилинади. Аъзонинг ҳолатига,
жойлашишига
қараб
сирғалувчан
ҳаракати
ичкаридан
ташқарига
(сигмасимон ва кўр ичакларда) ёки юқоридан пастга қараб (ошқозон,
кўндаланг чамбар ичакларда ) ва ниҳоят кўндаланг ичакни кўтарилувчи ва
тушувчи қисмларини пайпаслаш мумкин (медиалдан латералга қараб
пайпаслаш мумкин).
Do'stlaringiz bilan baham: