4.7.5. Қоннинг патологик ўзгаришлари.
Қизил қон таначаларининг ўзгариши
Қоннинг қизил қисмининг
ўзгариши сифат жиҳатдан бўлиши мумкин.
Эритроцитлар миқдорини ортиши — полицитемия полиглобўлия
ҳақиқий ва сохта бўлиши мумкин. Ҳақиқий полицитемия физиологик бўлади
— янги туғилган чақалоқларда, юқорига, яъни тоққа чиққанда вва патологик
бўлади — ҳансирашнинг ҳамма турида, болаларда туғма юрак порокларида,
369
ҳақиқий полицитемия 5000 000 — 10000000 4—5 ёшли болаларда камроқ
учрайди. Сохта полиглобўлия вақтинчалик бўлади ва бу бола организми кўп
суюқлик йўқотганда, ўткир диспепсияда, дизентерияда, баъзи оғир
инфекцион касалликларда, тери ажралиши кучайганда, организмга кам
суюқлик тушганда кузатилади.
Эритроцитлар ва гемоглобинни миқдорини камайиши анемия
дейилади, у ҳам ҳақиқий ва сохта бўлади.
Полихроматофиллар — эритроцитларнинг ёш регенерациялланган
шакли( ранг билан бўлган) қон ҳосил бўлиш жараёнида кўпаяди.
Ретикулоцитлар — эритроцитларнинг ёш шакли бўлиб, тўрсимон
тузилишга эга, уларнинг миқдорини ортиши, суяк кўмигини фаолиятини
яхшилигини кўрсатади.
Макроцитлар — катта эритроцитлар ва гемоглобинга бой, янги
туғилган чақалоқларнинг қонини регенерация хусусиятини яхшилигини
кўрсатади.
Гиперхромия – эритроцитлар ўлчамини катталашиши гемоглабин билан
бойиши.
Гипохромия – бу гемоглабин миқдорини камайиши – анизоцитоз – ҳар
хил катталикдаги эритроцитлар ҳосил бўлиши (макро ва микроцитлар,
мегалоцитлар).
Пайкилоцитоз – қонда шакли ўзгарган эритроцитлар пайдо бўлиши.
Қоннинг оқ қон таначаларининг ўзгариши
лейкоцитларнинг
миқдорининг ортиши ва камайиши билан, лейкоцитар формулани ўзгариши
билан, лейкоцитлар сифатини ўзгариши, ёш ва дегенерацияланган
шаклларнинг пайдо бўлиши билан ифодаланади.
Нейтрофилли лейкоцитоз – нейтрофил лейкоцитларни миқдорини
ортиши, бу физиологик бўлиши ёки йирингли – септик касалликларда
учраши мумкин.
Лимфатик реакция – бу ўткир инфекцияларга қарши қон айланиш
тизимининг ўзига хос реакцияси. Бу ҳолатда переферик қонда лимфоцитлар
370
сони 50-70% га ортади, бу махсус инфекцион касалликларда (бруцеллез, сил)
учрайди.
Моноцитоз – моноцитларнинг сонининг ортиши, ўткир инфекцион
касалликларда, қизамиқ, безгак, сил, инфекцион моноклеозда учрайди.
Эозинофилия – эозинофиллар миқдорини ортиши, бир қанча патологик
ҳолатларда: болаларда экссудатив диатезда, айниқса теридаги аниқ
кўринишда, бронхиал астмада, зардоб касалликларида, анафилактик
ҳолатларда,
скарлатина,
лейкемия,
лимфагранулематозда
учрайди.
Базофилия – ўткир ва сурункали лейкозда, лимфагранулематоз,
полицетамия, ҳавфли анемияда учрайди. Лейкоцитлар миқдорини камайиши
– лейкопения, бир қанча инфекцион касалликлар учун хос, масалан, қорин
тифидан тузалаётган пайтда, қизамиқ, қизилча пайтида, сепсис, йирингли
жараёнларда, зотилжамда учрайди.
Сохта лейкопения – совуқда тери томирларини торайиши натижасида
капиллярлар тўрида қоннинг нотўғри тақсимланишига боғлиқ.
Нейропения – нейрофилларни миқдорини камайиши, кўп ҳолларда
лейкопения билан бирга боради ва инфекцияни ўткир шакли ва сепсисни
ифодалайди. Абсолют нейропения агранулоцитоз ва алейкемия учун хос.
Алейкемия – бу қон ҳосил қилувчи тизимнинг чуқур шикастланиши билан
кечадиган касаллик ва периферик қонда лейкопения бўлиши билан
ифодаланади.
Лимфопения – лимфоцитлар миқдорини камайиши, лейкоцитларни
пайдо бўлиши билан кечадиган инфекцион касалликларда учрайди.
Периферик қонда дегерацияланган қон элементлари пайдо бўлиши
мумкин – гигант нейтрофиллар ёки тескари уларни ҳажмини камайиши ёки
тезда
ядрони
кичрайиб
қолиши
кузатилади.
Дегенарацияланган
лейкоцитларни пайдо бўлиши – Шиллинг бўйича ўнга силжиш дейилади.
Токсик лейкоцит доначаси – бу протоплазмада токсик нейтрофия
доначасини пайдо бўлиши. Бу реактив хусусиятга эга ва ҳужайраларни
371
ўзгаришга олиб келадиган токсик моддалар таъсирида юзага келади. Бу ҳолат
оғир яллиғланиш жараёнларида, лейкозда кузатилади.
Переферик қонда гигант нейтрофилларни ҳосил бўлиши уларни суяк
кўмигида ҳосил бўлиши ва шаклланиши бузилишидан келиб чиқади.
Тромбоцитоз – тромбоцитлар миқдорини ортиши, инфекцион
касалликларда учрайди (зотилжам, ревматизм ва бошқалар).
Тромбопения – тромбоцитлар миқдорини камайиши, анемиянинг оғир
турида, лейкоз, Верльгоф касаллигида учрайди.
Эритроцитларнинг чўкиш тезлиги катта диагностик аҳамиятга эга, у
организмнинг инфекцияга қарши реакциясини ифодалайди. ЭЧТ ни
кучайиши инфекцион жараённи ўтиб кетганини, ЭЧТ ни камайиши эса –
яхшилигини, инфекцион жараённи пасайганини билдиради. Кўкйўталда ЭЧТ
ўзгармайди ва ЭЧТ ни кучайиши асорат қўшилганини билдиради. Агар
болани ҳолати ёмонлашса ЭЧТ эса ўзгармаса, бу боланинг инфекцияга
қаршилигини камайишини кўрсатади. ЭЧТ гипертонияда, хавфли ўсмаларда
бўлади. Жисмоний зўриқишда ҳам қисқа муддатга ЭЧТ ни кучайиши
мумкин, шунақа кўриниш эмоционал ҳолатларда (чинқирганда, болани
қўзғалишида) кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |