98
БОБУРНОМЛ
Туш пайт эди. Кўзетар ерда бир суво-
р и н и н г ҳ а р б и й а н ж о м л а р и й и л т и р а б
кўринди. Ким лигини ҳеч билолмадик. Бу
Муҳаммад Боқир экан. Ахсида биз билан
бирга эди. Ахсидан чиққан да ҳар ким ҳар
тарафга тарқалиб, яш ириниб юрган экан.
Банда Али билан Бобо Сайрамий: „Отлар
и к к и к у н д и р к и , ем иш емаган. Ў тл о ққа
тушиб, отларни ўтга қ ў я й л и к “ , дедилар.
У ердан отланиб, ўтлоққа тушиб, отлар-
ни ўтга қ ў й д и к . Н ам озгар м аҳ ал и , бир
отлиқ к и ш и биз бекинган тепали кка чи-
қиб к е л м о қ д а эди, тан и д и м : Ғ а во ни нг
улуғи — Қодирберди. Буларга: „Қодирбер-
дини чорланг“ , дедим. Чорладилар. Кел-
ди. Кўриб, сўрашиб, иноят ш аф қат сўзлар
айтиб, ваъдалар қилиб, м ойилликлар из-
ҳор этиб жўнатдим, токи арқон, ўроқ, бол-
та, сув кечмак асбоби, от еми, егулик ва
агар илож и бўлса, от ҳам келтирса. Хуф-
тон намози пайти ш у ж ойнинг ўзига ке-
лиш ига ваъдалаш дик.
Кеч намозшом пайти бир отлиқ Кар-
нон тарафидин Ғаво сари ўтиб борарди.
„К им сан?“ , деб сўрадик. Жавоб берди. Бу
ҳам М уҳаммад Боқирбек экан. Боя туш-
да кўрган ердан яна бир ерга яширинга-
ни бораётган экан. Товушини ш унчалик
ў эгар ти р д и ки , гарчи й и л л а р мен билан
бирга бўлган эса-да, асло таний олмадим.
Агар уни таниб ўзим изга қў ш сак я х ш и
бўларди. У ўтиб кетганидан кейин хийла
хавотирга тушдим. Энди биз Қодирберди
Ғавоий билан келиш илган пайтгача тура
олмасдик. Банда Али: „Карноннинг ма-
ҳ ал л ал ар и д а х и л ват богчалар бор, унда
ҳеч к и ш и биров бор деб гумонсирамайди.
У ерга бориб, Қодирбердига к и ш и юборай-
лик, ўша ерга келсин“ , деди. Ш у хаёл би-
лан отланиб, Карноннинг маҳаллаларига
келдим. Қиш эди, анча совуқ эди. Бир эски
мўйнали пўстин топиб келтирдилар. Кий-
дим. Бир коса сўк оши топиб келиш ди.
Ичдим. А жаб ҳузур қилдим. „Қодирбер-
дига к и ш и ю бордингм и?“ , деб сўрадим
Банда Алидан.
„Юбордим" деб жавоб берди. Бу бад-
б ах т ф ар о са тс и з х о т и н ч а л и ш л а р ўзар о
келиш иб, бир ки ш и н и Ахсига — Танбал
қ ош ига юборган эканлар. Б ир усти ёпиқ
уйга кириб, ўт ёқдик. Б ир пайт кўзим уй-
қ у га к етди. Бу э р к а к н у с х а л а р а й ёр л и к
қилиб, яна менга айтадиларки: „Қодирбер-
дидан хабар олмагунча бу ердан қимирлаб
бўлм айди. Б у ер м а ҳ а л л а л а р орасидир,
четда бўм-бўш боғлар бор. У ерга борсак,
ҳеч ким гумонсирамайди“ .
Ярим кечада отланиб чекка боққа бор-
дим. Бобо Сайрамий том устида у ёқдан-бу
ёққ а юради. Тушга я қ и н томдан тушиб,
менинг қошимга келиб: „Юсуф қўрғонбе-
ги келмоқда“ , деди.
Мени ғалати ваҳима босди. „Билиб кел-
чи, у менинг ш у ердалигим ни биларми-
к ан ?“ дедим.
Чиқиб сўзлашиб келди. Мана бу хабар-
ни топиб келди: „Юсуф қўрғонбеги айтди:
„Ахси дарвозасида бир пиёда учраб, деди-
ки: „Подшоҳ Карнонда фалон ердадир“ .
Мен ҳеч к и м га би л д и р м ай , бу пиёдани
урушда менга асир тушган Вали хазиначи
билан бир ерга қамаб қуйиб, ўзим бу ёққа
чопиб келдим. Б екларни нг бу иш лардан
хабарлари йўқди р“ .
„Сен нима деб ўйлайсан?“ дея сўрадим
Бобо Сайрамдан.
Айттики: „Барчаси ўз одамларингиз —
навкарларингиздир, улар нимаям қилишар-
ди. Б орм оқ к е р а к . У лар си зни подшоҳ
қилиб кўтарадилар“ .
Дедимки: „Шунча тўқнаш ув ва урупт
бўлиб ўтганда, қандай ишонч билан улар
ёнига борай?“
Ш уларни гаплашиб турган эдик, Юсуф
кириб олдимда тиз чўкиб букилиб айтди-
ки: „Нимасини яшираман. Султон Аҳмад-
бекнинг хабари йўқдир. Ш айх Боязидбек
сизнинг хабарингизни топиб мени юборди“ .
Ш уни айтгач, менда алланечук ҳолат
юз берди. Оламда жон қўрқувидан ёмон-
роқ нарса бўлмас экан. „Ростингни айт, —
дедим мен, — агар иш ўзгачароқ бўлгудек
бўлса, мен ювиниб олай“ .
Юсуф онтлар ичди. Лекин унинг онти-
га ким ишонарди? Ўзимда тоқатсизликни
ҳис қилдим.
Ўрнимдан туриб, боғнинг бир гўшаси-
га бордим. Узим билан ўзим мулоҳаза қил-
дим. Дедимки: „Киши агар юз, борингки
минг йил яш аса ҳам охири ўлмоқ керак.
Do'stlaringiz bilan baham: