Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

Режалаштириш
тартибга солувчи жараѐн сифатида корхона 
фаолиятини яқин ва узоқ истиқбол сари илгари суриш, асослаб бериш
муайянлаштириш ва изоҳлаб беришни ифодалайди. Охирги ҳолатда гап 


корхона фаолиятини башорат қилиш ҳақида бориши мумкин. Башорат 
қилишни режалаштиришнинг бошланиши ва узоқ муддатли истиқболга 
мўлжалланган давоми сифатида кўриб чиқиш мумкин. Режалаштириш ва 
прогнозлаштириш ўзаро алоқада бўлган иккита жараѐн бўлиб, хўжалик 
фаолиятини аввалдан бажарилган ҳисоб-китоблар, энг кам таваккалчилик ва 
энг юқори натижаларга эришиш асосида юритишни кўзда тутади. 
Режалаштириш 
корхона 
томонидан 
бажарилувчи 
вазифалар 
муайянлаштирилган режаларда ўз аксини топади. Бозор иқтисодиѐтида режа 
―ѐт унсур‖ ѐки ―юқоридан‖ келувчи буйруқ сифатида қабул қилиниши 
сабабли, ҳозирги хўжалик юритиш фаолиятида 
индикатив режа ва прогноз
деб номланувчи, лекин моҳиятига кўра режалаштиришнинг барча ҳолларда 
объектив заруриятини тасдиқловчи тушунчалардан фойдаланилади. Демак, 
режалаштириш
, жумладан, индикатив режа ва прогноз – бу, 
корхоналарнинг хўжалик фаолияти учун маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни 
сотиш учун барча омиллардан фойдаланиш ва тайѐргарликнинг ўз вақтида 
бўлиши билан боғлиқ бўлган қулай шароитларни яратишдир. 
Режа ва режалаштириш орасидаги фарқни англаш муҳим аҳамият касб 
этади. 
Режалаштириш
индикатив режа ѐки прогноз каби режаларни ишлаб 
чиқиш жараѐни бўлса, 
режа
корхонанинг маълум бир вақт мобайнида амалга 
оширувчи техник-иқтисодий кўрсаткичларини ўзида акс эттирувчи 
ҳужжатни ифодалайди. Бошқача қилиб айтганда, режа – бу, корхонанинг 
мақсадли функциялари ва уларни амалга ошириш йўлларини белгилаб 
берувчи режалаштиришнинг моддийлашган шаклидир. Шу тариқа режалаш-
тириш бозор ва бозор механизмига қарама-қарши бўлмасдан, аксинча, ишлаб 
чиқаришнинг мақбул йўналишларини аниқлаш, фойдаланилмаган заҳира ва 
имкониятларни қўллаш, корхонанинг оқилона баҳо сиѐсатини шакллантириш 
ҳамда хўжалик юритиш алоқаларининг самарали шаклларини ўрнатишга 
кўмаклашади. Режалаштириш ва башорат қилиш ѐрдами билан ички ва 
ташқи бозордаги истеъмолчилар талаби аниқланади, корхонанинг ташқи 


иқтисодий фаолияти кучайтирилади.Бироқ режалаштириш имкониятларини 
мобилизация қилиш режалаштиришнинг ўзидагина ифодаланмайди. 
Режалаштириш одамлар, биринчи ўринда мутахассислар томонидан 
амалга оширилиши сабабли исталган режа ѐки прогнознинг ҳаѐтга татбиқ 
этилиши кўп жиҳатдан иқтисодчиларнинг малакасига, улар режалаштириш-
нинг услубий асосларини яхши билишига, шунингдек, ишлаб чиқариш режа-
ларининг бозор талабларини ҳамда корхонанинг мўлжалланган даромадга 
эришишини ҳисобга олишига ҳам боғлиқ. Режани ишлаб чиқиш қанчалик 
асослаб берилган бўлса, унинг ҳақиқийлиги ва иқтисодиѐтдаги аҳвол билан 
боғлиқлиги шунчалик юқори бўлади. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish