Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

тирик меҳнат харажати нормалари
(маҳсулот бирилигига сарфла-
нувчи иш вақти нормаси, вақт бирилигида ишлаб чиқариш нормаси, хизмат 
кўрсатиш нормаси, миқдор нормативи); 
-
моддий харажат нормалари
(хом ашѐ, материал, ѐқилғи, энергия, 
бутловчи қисмлар); 
-
ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш нормативлари
(ишлаб 
чиқариш циклининг давомийлиги, тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳажми, 
ишлаб чиқариш заҳиралари ва ҳоказо); 
-
меҳнат воситаларидан фойдаланиш нормалари
(машиналар, асбоб-
ускуналар, механизмлар, қурилмалар); 


-
корхона, цех, асбоб-ускуналарнинг лойиҳа қувватига чиқиш вақти 
нормалари.
Кўриниб турибдики, режалаштириш жуда мураккаб ва меҳнат талаб 
қилувчи жараѐн бўлиб, корхона фаолиятининг ресурслар харажатини 
нормалаштиришдан то маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилишгача 
барча кўрсаткичларини инобатга олади. Режалаштиришнинг 
асосий 
вазифалари
қуйидагилар: 
-
мақсадни белгилаш; 
-
корхона фаолиятининг турли хил йўналишлари, айниқса, халқ 
хўжалиги ва аҳоли учун зарур бўлган масулот ишлаб чиқаришнинг 
иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини асослаб бериш; 
-
зарурий моддий-техника асоссини шакллантириш; 
-
молиялаштириш манбаларини аниқлаш; 
-
якуний натижаларнинг ижобий бўлишига эришиш. 
Амалиѐтда бу вазифаларни корхона директори ѐки иқтисодий-режалаш 
хизматининг ўзи бажармайди ѐки бажариши лозим эмас. Бунда бутун жамоа, 
айниқса, агар бу корхона акциядорлик жамияти шаклида фаолият 
кўрсатаѐтган бўлса, иштирок этиши зарур. Афсуски, корхона ходимлари 
кўпинча ―раҳбарга кўпроқ нарса кўринади‖ тамойили асосида ишлайдилар ва 
яхшироқ натижаларга эришиш учун ташаббускорлик кўрсатмайдилар. 
Тажрибалар эса корхона муаммоларини ҳал қилиш барча ходимлар, 
жумладан, ишчиларга ҳам бўлган ҳолдагина бу корхоналар гуллаб-яшнаши 
мумкинлигини кўрсатади. 
Бугунги кунда бозор иқтисодиѐти корхонанинг ишлаб чиқариш 
фаолиятини режалаштириш ва рационал бошқариш тизими ҳамда максимал 
равишда қулай шароитларни яратмоқда. Бундай шароитларда режалаштириш 
бозор иқтисодиѐти ва бозор муносабатларининг барча имкониятларидан 
фойдаланишга хизмат қилиши лозим. Корхона фаолиятини умуман эмас, 
балки ҳар бир муайян ҳолдаги вазифаларни ҳал қилишга йўналтирган ҳолда 
режалаштириш зарур. Бунинг учун режалаштиришнинг илмийлик, комплекс-


лилик, узлуксизлик, оптималлик, мослашувчанлик каби тамойилларига 
таяниш зарур. 
Корхона, айниқса, агар у йирик бўлса, асосий, ѐрдамчи ва хизмат 
кўрсатувчи цехлардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири фақат ўзига хос 
бўлган вазифани бажаради ва шунга мос ҳолда фаолиятни режалаштириш ва 
тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятига эга бўлади. Шундан келиб чиққан 
ҳолда 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish