Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
142
млн тонна ва кўмир 2850 млн тонна нефтга эквивалент миқдордаги заҳирага
эга. Республикамизда аҳоли сони динамикаси бугунги кундаги кўрсаткичга
тенг бўлганда, мавжуд нефт заҳиралари 10-12 йилга, табиий газ заҳиралари
28-30 йилга, кўмир заҳиралари эса 50 йилдан ортиқроқ муддатга етиши
башорат қилинмоқда (Перспективы развития возобновляемой энергетики в
Узбекистане, 2007). Шу боис, Ўзбекистонда энергия ишлаб чиқаришнинг
ноанъанавий усулларини ишлаб чиқиш, улар учун муқобил
энергетик
манбалар яратиш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор
қаратилмоқда (“Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Републикаси Президентининг
фармони, 2013).
Ўзбекистон ҳудудининг катта қисми чўл зонасига тўғри келади. Чўллар
ўзига хос флористик таркибга эга бўлиб, улар асосан майда шоҳли
қорамоллар учун озуқа сифатида фойдаланилади. Аммо чўл ўсимликлари
орасида айрим ўсимликлар гуруҳлари, масалан, галофит ўсимликларнинг
орасида халқ хўжалигида мақсадли фойдаланилмайдиган, аммо кўп биомасса
ҳосил қиладиган турлар учрайди. Юқоридаги хусусиятларга эга
ўсимликларни ўрганишга қаратилган тажрибалар асосида бир қатор
ўсимликларнинг биоэнергетика учун муқобил энергия берувчи манба
сифатида фойдаланиш хусусиятлари ўрганилди.
Жумладан, сарсазан
(
Halochnimum strobilaceum)
гипергалогит бутача бўлиб, бўйининг узунлиги
70 см гача боради.
Бир йиллик новдалари серэт, бўғимларга бўлинган. Ер
бағирлаб ўсиб, кўп ёстиқсимон биомасса ҳосил қилиши билан ажралиб
туради (Шеримбетов С.Г., 2015). Балиқкўз (
Climacoptera lanata)
бўйи 10-45
смга етадиган бир йиллик ўт. Пояси ост томондан кўп миқдорда шохланиб,
кўп биомасса ҳосил қилади. Барглари этли. Оқбош (
Karelinia caspia)
кўп
новда ҳосил қилиш ҳусусиятига эга бўлган бутача, узунлиги 15-75 см
атрофида. Тақир ва шўрланган жойларда кенг тарқалган. Қорасаксовул
(
Haloxylon aphyllum)
афил гуруҳига кирувчи ксероморф дарахт. Шўр
тупроққа ўсишга мослашган бу ўсимлик поясининг ўртача ўсиши 70 смга
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
143
тўғри келади. Саксовулнинг пояси яхши ёқилғи эканлиги бир қатор
мутахассислар
томонидан
таъкидланган.
(А.И.Введенский,
1953;
Шеримбетов С.Г., 2015). Улар ёғочлиги нисбатан оғир, тез синувчан ва яхши
ёқилғи бўладиган пояга эга бўлиб, иссиқлик колорияси кўмирдан
қолишмайди. Бу ўсимликларнинг пояларини анъанавий усулда ёқиб тўлиқ
куйдирган ҳолда фойдалансак, катта ҳажмда CО
2
ажралиб, атроф-муҳитнинг
ифлосланишига сабаб бўлади. Бу эса бир қатор экологик муаммоларга сабаб
бўлади.
Муаммонинг ечими сифатида, Ўзбекистонда углеводород хомашёси
камайиб бораётган ҳозирги шароитда муқобил
энергетик манбаларнинг
барқарор ривожланиши ва рақобатбардошлигини оширишнинг энг муҳим
омили сифатида галофит ўсимликлар ҳосил қиладиган биомассалардан
оқилона фойдаланиш учун уларни биотехнологик усулда ферментациялаш
асосида биоэтанол, биогаз ёки биоўғитлар олиш
технологияларини амалий
жиҳатдан ўрганиш зарурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: