ТАБИИЙ МАНБАЛАРДАН СЕЛЕКТИВ МЕТАНОБАКТЕРИЯЛАР
ШТАММЛАРИНИ АЖРАТИШ ВА ЎРГАНИШДА ЗАМОНАВИЙ
ГЕНОМИКА УСУЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Аликулов Б., Нарзиев Ж., Исмоилов З.
Самарқанд давлат университети
Самарқанд шаҳри, Сартепо маскани, 73 уй, 29 хона
bieghali.alikhulov@umail.uz
Ўзбекистон шароитида муқобил энергетик манбалар сифатида биогаздан
фойдаланиш мақсадида, уни ажратиб олиш технологияларини чуқур тадқиқ
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
140
қилиш, самарадорлигини ошириш усулларини ўрганиш муҳим аҳамият касб
этмоқда (Қ.Мурадов, 2014; Қ.Давранов, 2016). Биогаз ажралиши тезлиги ва
ажралган газнинг сифатий кўрсаткичларининг юқори бўлиши метаногенез
жараёнини таъминловчи продуцент микроорганизмлар тури ҳамда фаолияти
билан боғлиқ. Шунинг учун биогаз ажратиш технологияларини
самарадорлигини оширишда селектив метанобактериялар штаммларини
ажратиш ва уларни амалий жиҳатдан тадқиқ қилиш микробиология ва
биотехнология долзарб вазифалардан бири ҳисобланади (Фролов А.В., 2011;
В.Германович, 2011; Е.Чернышева, 2012).
Табиатда метан газининг ботқоқликларда табиий ҳолда ҳосил бўлиб
туриши маълум. Шундан келиб чиққан ҳолда турли ботқоқ намуналаридан
метаноген манба сифатида фойдаланиб, ҳайвонларнинг органик чиқиндилари
ва ўсимлик қолдиқ биомассаларидан биогаз ажратиб олиш ҳамда ажралган
газларни сифат жиҳатдан таҳлил қилишга қаратилган тажрибалар
натижасида Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани ҳудудида жойлашган
айрим ботқоқликларда метанобактерияларнинг селектив штаммлари бор деб
тахмин қилиш мумкин. Масалан, 2010-2013 йиллар давомида ўтказилган
тажрибаларда ботқоқликлардан продуцент сифатида фойдаланилганда газ
ҳосил бўлиши қорамол чиқиндиларидан ўртача 12,4±0,5-кунларда, қўй-
эчкилар чиқиндиларидан 10,6±0,5-кунларда, паррандачилик чиқиндиларидан
9,4±0,4-кунларда рўй берган бўлса, буғдой похолидан 20,7±1,3-кунларда, ғўза
поясидан 19,6±1,3-кунларда, дарахт баргидан 29,0±0,6-кунларда амалга
ошди. Ажралган газ таркибидаги метаннинг улуш кўрсаткичи ва миқдори
мос ҳолда ўртача қорамоллар чиқиндиларида 33,0±1,5 % ва 0,30±0,03 м
3
/кг,
қўй-эчки чиқиндиларида 33,0±1,5 % ва 0,33±0,02 м
3
/кг ҳамда паррандачилик
чиқиндиларида 38,6±1,4 % ва 0,44±0,07 м
3
/кг га тенг бўлган бўлса, ўсимлик
қолдиқларидан ғўзапояда 58,0±1,5 % ва 0,50±0,02 м
3
/кг; буғдой похолида
42,6±1,5 % ва 0,26±0,03 м
3
/кг ҳамда дарахт баргида 42,0±1,5 % ва 0,24±0,03
м
3
/кг га тенг бўлди. Бу натижалардан кўриниб турибдики, фойдаланилган
ботқоқ
намуналарида
метанобактериялар
мавжуд.
Аммо,
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
141
метанобактерияларнинг ўзига хос биологик хусусиятларга эга бўлганлиги
уларни ажратиб олиш, ўстириш ва систематик жиҳатдан таҳлил қилишда
муаммолар туғдиради.
Табиий манбалардан селектив метанобактериялар штаммларини
ажратиш ва уларни систематик жиҳатдан ўрганишда замонавий геномика
усулларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Замонавий илмий
адабиётлар ва манбаларда метаногенез жараёнини амалга оширувчи
микроорганизмлар геномидаги нуклеотидлар, улар ичида метанни кўп
миқдорда ҳосил қилувчи ферментлар ажратувчи генлар тўғрисидаги
маълумотлар баён қилинган. Бу маълумотлар асосида геномиканинг
замонавий усуллари, жумладан, полимер занжир реакцияси (ПЗР - ПЦР)
ёрдамида маҳаллий шароитда табиий ҳолда яшовчи микроорганизмлар
геномидаги нуклеотидлар кетма-кетлиги, метаногенезни фаол ҳолда
бошқарувчи генларни аниқлаш мумкин.
Таҳлил қилинган маълумотлар шуни кўрсатдики, табиий манбалардан
селектив метанобактериялар штаммларини ажратиш ва ўрганишда замонавий
геномика усулларидан фойдаланиш зарур ҳамда истиқболлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |