СОМАТИК ЭМБРИОГЕНЕЗ ЁРДАМИДА КАРТОШКА
(SOLANUM
TUBEROSUM L.)
НАВЛАРИДА ЯГОНА ҲУЖАЙРАДАН РЕГЕНЕРАНТ
ЎСИМЛИКЛАР ОЛИШ
Бабаджанова Ф.И., Убайдуллаева Х.А., Зиёдуллаева У.С.,
Маткаримов Ф.И., Буриев З.Т., Абдурахмoнов И.Ю.
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум, Университет кўча, 2-уй
f.babadjanova@genomics.uz
Картошка
(Solanum tuberosum L.)
етиштириш майдонига кўра жахонда
учинчи энг муҳим экин тури ҳисобланади. Республикамизда қишлоқ хўжалик
экинларини мукамаллаштирилган навларини яратилишига катта аҳамият
берилмоқда. Шу ўринда, генетик бойитилган ўсимликлар олишда соматик
эмбриогенез усули, яъни ягона ҳужайрадан тўла ўсимлик олиш самарали
усуллардан бири ҳисобланади. Ушбу усул орқали янги ўсимлик навлари
олиш осонлашади ҳамда генетик ресурсларни узоқ муддат сақлаб қолишини
таъминлайди (N. Andreea ва бошқ. 2009; Park Y.S. 2002.). Тажрибамизнинг
асосий мақсади картошка навларида соматик регенерантлар олишни
оптималлаштириш.
Тадқиқот объектига картошканинг
in vitro
шароитида ўстирилаётган
соғлом ва йирик баргга эга бўлган тўрт ҳафталик
(Solanum tuberosum L.)
Дезире, Атлант ва маҳаллий Сарнав-17 навлари танлаб олинди. Картошка
ўсимлиги ниҳоллари баргидан халос қилиниб, бўғин ва 1 мм барг асоси олиб
ташланади. Баргдан халос қилинган пояча 5-7 мм қилиб кесиб олинди ва 1 С
озуқасида хона ҳарорати 22
0
С бўлган қоронғу хонага 3 кунга инкубацияга
қўйилди. Қоронғуда инкубациядан кейин фотопериод 16 соат ёруғ 8 соат
қоронғу бўлган хонага 2 ҳафтага қўйилди. 2 ҳафта мобайнида каллус ҳосил
бўлиш жараёни бошланди. Ҳосил бўлган каллуслар 1 К озуқага ўтказилди.
25-28 кундан сўнг биринчи эмброид бўртиқлари пайдо бўла бошлади ва поя
узунлиги 1-2 см га етгандан кейин илдиз отувчи озуқага RM-3 озуқага
кўчирилди. Олинган картошка регенеранти SH-3 озуқа муҳитида ўстирилди.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
146
Каллус тўқималар ҳосил бўлиш жараёнини аниқлаш бўйича олиб
борилган тажриба натижаларига кўра 1 С озуқада каллус ҳосил қилган
эксплантлар Дезире навида 61% ни, Атлант навида 58,5%ни ва Сарнав-17
навида 60% ни ташкил қилди. Каллус ҳосил қилиш жараёнида Дезире ва
Сарнав-17 навлари деярли бир-биридан деярли фарқ қилмаслиги аниқланди.
Олинган каллус тўқималар 1 К озуқага ўтказилгандан 25-28 кун ўтгач
биринчи эмбриоид бўртиқлари пайдо бўла бошлади. Ҳосил бўлган
эмбриоидларни поя узунлиги 1-2 см га етгандан кейин илдиз отувчи озуқага
RM-3 озуқага кўчирилди ва олинган картошка регенеранти SH-3 озуқа
муҳитида ўстирилди.
Тажрибалар шуни кўрсатдики, соматик эмбриоидлар ҳосил бўлиш
жараёнида юқори кўрсаткич Сарнав-17 навида 74,1% ни, паст кўрсаткич
Атлант навида 70% ни ташкил қилди. Регенерация самарадорлиги бўйича
юқори кўрсаткич Дезире навида 69,6 % ни, паст кўрсаткич Атлант навида
64,9 % ни ташкил қилди. Олинган регенерант ўсимликларни
микрокаламчаларга бўлиб микро ва макро элементларга эга бўлган озуқа
муҳитида
in vitro
шароитида кўпайтирилди. Микрокўпайтиришнинг якуний
маҳсули микротуганаклар ҳисобланади. Ҳосил бўлган микротуганаклар 2-3
ой давомида ўстирилди ва 4
0
С ҳароратга тиним даврига қўйилди.
Каллус ҳосил қилган эксплантлар Дезире навида 61% ни, Атлант навида
58,5% ни ва Сарнав-17 навида 60% ни ташкил қилди. Каллус ҳосил қилиш
жараёни маҳаллий Сарнав-17 нави билан Дезире ва Атлант навлари ўртасида
бир-биридан деярли катта фарқ қилмаслиги аниқланди. Соматик эмбриогенез
жараёни маҳаллий Сарнав-17 навида Дезире ва Атлант навларига нисбатан
юқори кўрсаткични ташкил қилди. Регенерация самарадорлиги бўйича
маҳаллий Сарнав-17 нави Дезире навидан паст кўрсаткич 66,6 % ни, Атлант
навидан юқори кўрсаткични ташкил қилди. Шундай қилиб биринчи марта
картошканинг маҳаллий Сарнав-17 нави ҳамда назорат сифатида олинган
Дезире ва Атлант навларида соматик эмбриогенез йўли орқали, ягона
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
147
ҳужайрадан тўла ўсимлик олиш, ҳамда
in vitro
микроклонли кўпайтириш ва
микротуганак ҳосил бўлиш жараёнларини оптималлаштирилди
.
Do'stlaringiz bilan baham: |