Генетика, геномика ва биотехнологиянинг замонавий муаммолари



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/123
Sana12.03.2022
Hajmi2,5 Mb.
#491646
TuriСборник
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   123
Bog'liq
konfer 2016 cgb

 
 
ГЛОБАЛ МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА 
БИОТЕХНОЛОГИЯ УСУЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ 
АҲАМИЯТИ 
 
Бозоров Э., Нозимова Л., Йулдошев А., Исмайилова М. 
Самарқанд давлат университети
Самарқанд шаҳри, Челак кўчаси, 13 уй 
baxritdinqi70@yahoo.com 
Кейинги йилларда одамлар сонининг кескин ортиб кетиши 
кузатилмоқда. 2000 йилда ер юзида 6 млрд. атрофида одам яшаган бўлса, бу 
кўрсаткич 2006 йилда 6,5 млрдга, 2011 йилда 7 млрд га тенг бўлди. 
Мутахассисларнинг фикрича, аҳоли сони ўсиш динамикаси шу тарзда давом 
этса, 2025 йилда ер аҳолиси сони 8 млрдга, 2050 йилда 10 млрдга етиши 
мумкин (А.М.Арчаков, 2014). Инсонлар сонини юқори тезликда ортиб 
бориши ва туғилиш тезлигини баландлиги бир қатор глобал муаммоларни 
келтириб чиқармоқда. Бундай муаммоларга тупроқ унумдорлигининг 
пасайиши, ўсимликлар зараркунандалари таъсирининг ортиши ва 
ўсимликлар касалликларининг ривожланиши, ҳайвонлар маҳсулдорлигининг 
пасайиши натижасида озиқ-овқат етишмовчилиги, саноат ва маиший 
чиқиндилар 
миқдорининг 
кўпайиши, табиий 
биохилма-хилликнинг 
йўқолиши, фойдаланиланаётган заҳиралар, жумладан углеводородлар 
заҳирасининг камайиши, ирсий ва юқумли касалликларнинг кенг қамровли 
тарзда ортиши кабиларни киритиш мумкин (Қ.Давранов, 2015; М.Г.Сафин, 
Ю.С.Рузиев, Б.С.Аликулов, 2015). Бу муаммоларни бартараф этишда 
биотехнология усуллари ва ютуқларидан фойдаланишнинг аҳамияти катта.
Биотехнология – ҳар хил мураккабликга эга бўлган биологик агентлар ва 
системалар (микроорганизмлар, вируслар, ўсимлик ва ҳайвон тўқималари ва 
ҳужайралари, шунингдек ҳужайра ичида жойлашган ёки уларни ташқарисида 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
148 
тўпланадиган моддалар ва ҳужайра компонентлари) ни каталитик 
имкониятларидан фойдаланиб, инсон фаолияти учун фойдали бўлган 
моддаларни бошқарилган равишда ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 
Кейинги йилларда дунёнинг ривожланган мамлакатларида бу фаннинг юқори 
даражада тараққий этиши кузатилмоқда. Жумладан, АҚШ да қуёш 
энергиясини биоконверсия қилиш, металларни ишқорлаш, биокатализ учун 
янги штаммлар яратиш, ўсимликларни ўстирувчи бактериал стимуля- торлар, 
мақсадли маҳсулот биосинтези ва тиббиёт биотехнологияси кабилар 
ривожланаётган бўлса, Япония, Германия, Франция ва бошқа давлатларда 
микроб штаммларни селекцияси билан боғлиқ ишлар, ДНК рекомбинацияси 
ва ҳужайра гибридизацияси усулларини ишлаб чиқиш, ҳужайра ва 
ферментларни 
иммобилизациялаш, 
биотехнологик 
жараёнларни 
аппаратларини ва янги технологияларни ишлаб чиқиш, ноананавий озиқ-
овқат ва ем-хашак қўшимчаларини самарадорлигини ошириш ва 
кенгайтириш, ўсимликларни ҳужайра культураси асосида тиббиёт 
препаратлар ишлаб чиқиш, биоинсектицидлар ишлаб чиқиш каби 
йўналишлар маҳсулотлари кўпайиб бормоқда. 
Юқорида таҳлил қилинган маълумотлардан кўриниб турибдики, 
инсоният олдида турган глобал муаммоларни биологик агентлар ва 
системалар (микроорганизмлар, вируслар, ўсимлик ва ҳайвон тўқималари ва 
ҳужайралари, шунингдек ҳужайра ичида жойлашган ёки уларни ташқарисида 
тўпланадиган моддалар ва ҳужайра компонентлари)ни каталитик 
имкониятларидан фойдаланган ҳолда маҳсулотлар олиш орқали ечиш 
имкониятлари мавжуд. Микроорганизмлар, вируслар, ўсимлик ва ҳайвон 
тўқималари ва ҳужайраларини шу йўналишдаги имкониятларини амалий 
жиҳатдан ўрганиш зурур деб ҳисоблаймиз. 

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish