келтиришдир. Коррекцион-педагогик машғулотларнинг асосий вазифаси -
кинестетик гнозис ва праксисни бартараф этишдир.
Логопедик ишнинг аниқ вазифалари ва усулларини логопед нутқ
бузилишининг оғирлик даражасига қараб аниқлайди.
Яққол кўзга ташланадиган афферент мотор афазиянинг бартараф
этишнинг бошланғич даврида коррекцион педагогик ишлар қуйидаги режа
бўйича олиб борилди:
1. Нутқнинг талаффуз томонини тиклаш;
2. Нутқнинг тушунишдаги
бузилишини бартараф этиш;
3. Ўқиш ва ёзувнинг аналитик элементини тиклаш.
Касалликнинг ўрта оғир даражасида коррекцион педагогик иш
артикуляцион малакаларини мустаҳкамлаш, литерал парафазияни
бартараф этиш, экспрессив нутқни
ривожлантириш, мураккаб бўғинли
сўзларнинг талаффузидаги камчиликларни бартараф этиш, экспрессив ва
импрессив аграмматизм ҳамда сўзларни ёзишдаги параграфияларни
бартараф этиш.
Касалликнинг енгил даражасида коррекцион-педагогик иш мураккаб
бўғинли сўзлар талаффузида артикулятор қийинчиликларини,
аграмматизм элементларини бартараф этиш ва касалларни ўкиш ёки иш
жойларига қайтаришга тайёрлаш.
Афазиянинг бу шаклида коррекцион-педагогик иш
усулларини
танлаш нутқ орқали мулоқотнинг кодлайдиган парадигматик бўлимининг
бузилиш даражасига бо
ғ
лиқ. Бу даражани нейропсихологик текшириш
орқали аниқланади. Масалан, импрессив аграмматизмнинг чуқур
кўринишида намоён бўлиши бош мия қуйи кисмида каттагина жароҳатлар
борлигидан далолат беради ва натижада логопед ўз ишида бош мия қуйи
қисмининг вазифаларига суяна олмайди. Агар логопед ўз
ишининг
бузилган артикулятор қийинчиликларини тиклашда сўз пайдо қилиш
орқали эмас, балки кўриш ва эшитиш назорати орқали бошласа мақсадга
мувофиқ бўлади.
Касалларда тикланишнинг резидуаль-даврида ўқиш ва ёзиш
бузилишлари кузатилади. Шунинг учун беморларга товушларни эшитишга
ўргатиш, маълум товушларни сўз бошида, ўртасида ва охирида аниқлаш,
эшитиш асосида ҳарфлар ёки сўзларни ёздириш аҳамият касб этади.
Бундай ишларни олиб борилмаслик беморларда ўқиш ва ёзишнинг
тикланишини кечиктиради.
Логопед беморлар билан ишлаш жараёнида уларда аниқ нутқ эмболи
«на-на-на», «ти-ти», «ана», «мана»
мавжуд бўлгандагина кўриш ва
эшитиш имитация усулларидан фойдаланади. Бу усуллар кўпинча
хиқилдоқ ва овоз бойламларини апраксияси, ҳамда артикуляцион
аппаратнинг тотал апраксиясида қўлланилади. Ушбу усулларни қўллаш
жараёнида ойна, зондлар ва бошқа логопедик асбоблардан
фойдаланиш
тавсия этилмайди. Чунки булар беморнинг эркин ҳарорат даражасини
ошириб, уларнинг артикуляцион қийинчиликларни чуқурлаштиради.
Артикуляцион апраксия кўп ҳолларда ораль (нутқсиз) апраксия билан
кузатилади, бунда беморлар пуфлай, туфлай олмайдилар, лозим бўлганда
тилини чиқариб кўрсата олмайди, лунжларини шишира олмайдилар.
Бундай ҳолларда у ёки бу товушлар устида ишлашдан аввал беморларга
тил, лаб, лунж, юмшоқ танглай харакатини
оширувчи харакатларни
бажариш таклиф этилади.
Беморлар
у, о, и
каби унли товушларни талаффуз қилишга ҳаракат
қилганларида, ёки ундош товушларни талаффуз килишда овозсиз нафас
чиқарадилар, ёки тил, лаб билан ноаниқ бўлган товушлар чиқарадилар.
Логопед беморларни маъносиз артикуляциялардан озод қилиб ўйноқи ва
имитацион машқларга жалб қилиш мақсадида улардан тиш оғригандагидек
инграшни, гуёки совуқ қотган қўлларга пуфлашни ва шу каби ўйин
тарзидаги машқларни бажаришни таклиф этади. Булар ўз ўрнида
беморларга қандайдир маънога эга бўлган орал ва артикуляцион
харакатларни бажаришга ундайди.
Артикуляцион органларда апраксия турли даражада бўлиши мумкин.
Шунинг учун беморларда товушларни ҳосил қилиш
осон талаффуз
этиладиган лаб ёки тил олди товушларидан иш бошлаш тавсия этилади.
Чунки ишнинг бошланғич даврида литерал парафазия кучли бўлади.
Машғулот бир-бирига контраст бўлган
Do'stlaringiz bilan baham: