Ayupova M. Yu


Ўқиш ва ёзувнинг бузилиши



Download 3,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/177
Sana11.03.2022
Hajmi3,2 Mb.
#491387
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   177
Bog'liq
Ayupova M Логопедия кутубхонага

Ўқиш ва ёзувнинг бузилиши

Афферент мотор афазияда ўқиш ва 
ёзув бузилишининг даражаси, артикуляцион аппарат апраксияси 
оғирлигига боғлиқ. Бутун артикуляцион аппаратнинг қўпол апракциясида 
ўқиш ва ёзув бирмунча қўпол бузилади. Ўқиш ва ёзувнинг тикланиши уни 
бартараф этиш билан бир вақтда олиб борилади. Ички ўқишнинг 
тикланиши ёзма нутқнинг тикланишидан илгарилаб кетиши мумкин. 
Диктовка остида сўзларни ёзишда, предметларни ёзма номлашда, ёзма 
мулоқотга уринишда барча артикуляцион қийинчиликлар ўз аксини 
кўрсатади, яъни кўпгина литерал параграфиялар пайдо бўлади. Улар унли 
ва ундош фонемалар аралашувини (ўрни ва артикуляцияси бўйича яқин) 
акс эттиради, ундошлар (сонорлар) тушириб қолдирилади. 
Афферент мотор афазиянинг иккинчи вариантида беморлар сўзда 
ҳарф тартибини қийинчилик билан сақлайдилар, уларни ойнали акс 
эттирадилар (ойна-найо, даво-вода), унлиларни тушириб қолдирадилар 
ёки аввал барча ундошларни ёзадилар, сўнг унлиларни ёзадилар, чунки 
уларда қоидага кўра, сўзда шу товушнинг борлиги ҳақидаги тасаввурлар 
сақланган бўлади, масалан, ё ҳарфини «ҳаёт» сўзида ташлаб кетиб, «т» 
товуши устига бемор икки нуқта қўяди. 


Айрим ҳолларда, қўпол афферент мотор афазияда, оғзаки нутқнинг 
бутунлай йўқлиги ва ёзма нутқнинг маълум миқдорда сақланганлиги 
ўртасида диссоциация кузатилади. Бу ҳолда ёзма нутқ атрофдагилар 
билан мулоқот воситаси бўлиб хизмат қилади. Ёзма нутқнинг бундай 
сақланганлиги, асосан апраксиянинг фақат ҳалқум ва ҳиқилдоқда 
мавжудлиги билан тушунтирилади. (Н.И.Жинкин, 1958). 
Ўқиш ва ёзувнинг тикланишига қараб литерал параграфиялар сони 
қисқаради. 
Афферент мотор афазиянинг иккинчи варианти, чап ярим шарнинг 
тепа бўлимлари зарарланганида, яширин чапақайликка эга кишилар учун 
характерлидир. 

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish