Ayupova M. Yu



Download 3,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/177
Sana11.03.2022
Hajmi3,2 Mb.
#491387
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   177
Bog'liq
Ayupova M Логопедия кутубхонага

Эфферент мотор афазия 
Бир текис, маромли 
ҳ
аракатлар, бош мия пўстлоғи мотор олди 
соҳаларида амалга оширилади. 
Қатъий бўйсуниш қонунига мувофиқ гапда сўзларнинг, сўзда бўғин ва 
товушларнинг синтагматик занжири ҳосил бўлади: «ҳовли» ёки «боғча» 
сўзида товушлар тартиби айнан шундай бўлиши лозим, бошқача бўлиши 
мумкин эмас; гапда сифат ёки кўмакчи, 
феъл ёки равишдан олдин туролмайди 
ва ҳ.к. 
Эфферент мотор афазия, чап ўрта 
мия артериясининг олдинги шоҳлари 
зарарланиши натижасида келиб чиқади. 
У одатдагидек, 
ҳ
аракат дастурини 
ўзлаштириш ва амалга оширишдаги 
қийинчиликларда 
намоён 
бўлувчи 
кинетик 
апраксия 
билан 
бирга 
кузатилади.(27-расм) 
Миянинг мотор олди бўлимларининг 
зарарланиши нутқий стереотипларнинг патологик инертлигини келтириб 
чиқаради. Бу товуш, бўғин ва лексик ўрин алмашинувлар ва 
персервациялар, такрорлашларга олиб келади. Персервациялар-
27-расм
Эфферент ва афферент 
сўз, бўғинларни ихтиёрсиз такрорлашлар,
мотор афазияда
миянинг локал жа-
бир артикуляцион актдан иккинчисига
раҳотланиши. 1-эфферент мотор
ўз вақтида ўтолмаслик оқибатида юзага
афазия. 2-афферент мотор афазия
келади. 
Бу эса ўз навбатида оғзаки нутқни, ёзув, ўқишни қийинлаштиради, гоҳида 
бутунлай йўқотади. 
Экспрессив нутқ бузилиши 
Қўпол эфферент мотор афазияда, бош мия қон айланишининг 
бузилишидан сўнг илк босқичда шахсий нутқ бутунлай бўлмаслиги мумкин. 


Афазиянинг бу шаклида артикуляцион аппарат апраксияси алоҳида 
товушларни такрорлашда эмас, балки товуш ёки бўғин серияларини 
такрорлаш қобилиятини йўқотишда ўз аксини кўрсатади. Бемор уларни кўп 
маротаба такрорлайди, товуш ёки бўғинларнинг икки сериясини такрорлаш 
илтимос қилинса, товуш талаффузи актида ҳеч қийналмай аввалги товуш 
ёки бўғин қаторидаги товушларни персервациялайди. Бу эфферент мотор 
афазиянинг энг мураккаб вариантидир. Бунда номлаш функцияси 
бутунлай йўқолади, биринчи бўғин айтиб юборилганда эса ё уни 
автоматизацияланиб тугаши, ё айнан шундай бўғиндан бошланувчи бошқа 
сўзга ўтиб кетиш 
ҳ
олати юзага келади. Масалан, предметли расмларни 
номлаётган беморга «қо» бўғинини айтиб юборсангиз, «қовун» сўзи ўрнига 
«қовоқ», «қоғоз», «қошиқ» ва ҳ.к. ларни талаффуз қилади. 
Алоҳида сўзлар артикуляциясининг инертлиги оқибатида, бўғинни 
олдиндаги сўзга ўтказишга асосланувчи контаминация 
ҳ
олати кузатилиши 
мумкин: «қошпоқ» (қошиқ, қалпоқ). 
Эфферент мотор афазиянинг бошқа вариантида, нутқ ва мулоқотнинг 
спонтан 
тикланишида 
кўпинча 
яққол 
ифодаланган 
экспрессив 
аграмматизм шаклланади: беморлар феълларни ташлаб ўтадилар, 
қўшимчаларни, кўмакчиларни, от флексийларини қийинчилик билан 
қўллайдилар-«телеграф услуби» каби ном олган аграмматизм намоён 
бўлади. Бу ички нутқнинг предикатив
1
функцияси бузилиши оқибатида 
юзага келади. Бирмунча холатларда феъллар гап охирига ўтиб қоладилар. 
Масалан, «Кўлдаги воқеа» сюжетли расмлар серияси бўйича ҳикояда 
қуйидагича матн баён қилинган: «Бу бола.... бола ва мана кўл ва кема ва 
бола, қандай эди... ...сувга йиқилиш ва кемани у ерга чақириш узоқ ... Ва 
бола ўқувчи ботинкасини ечиши керак.... чақиради ҳалигидек .....ёрдам 
беринглар...» 
Эффект мотор афазиянинг учинчи вариантида унчалик қўпол 
аграмматизмлар кузатилмайди, лекин сўзларни танлашда ҳаддан ташқари 
инертлик намоён бўлади, баён қилиш жараёнида узоқ паузалар, 
персервациялар, вербал парафазиялар кузатилади, сўзлар чўзиб 
талаффуз қилинади. 
Нутқий жараёнлар кечишининг инертлиги келтириб чиқарган узоқ 
паузалар, ташқи кўринишидан семантик афазия учун характерли бўлган 
амнестик қийинчиликларни эслатади, бироқ уларнинг негизида лексик 
воситаларни 
танлашнинг 
инертлиги 
ётади. 
Сўзларни 
танлаш 
бошқарувининг бузилиши вербал парафазияларга олиб келади. 
Ва ниҳоят, эфферент мотор афазиянинг шундай вариантлари ҳам 
учраб турадики, бунда бир бўғинни бошқаси билан оҳангдор, равон 
қисмида алмаштириш билангина нутқ бузилиши юзага келади. Бундай 
беморлар нутқи грамматик жиҳатдан тўғри тузилади, аммо нутқнинг ритмик 
оҳанг томонининг бузилиши туфайли нафақат урғули бўғинларни ажратиш 
1
предикативлик-кесимлилик, кесим бўлиб келган (грамматика сощасида), предикат-(фалсафа 
тушунчаси)-му
ҳ
окама предмети-субъектни ани
қ
ловчи манти
қ
ий тушунча. 


бузилади, балки психологик предикатнинг оҳанги, ифодалилиги ҳам 
бузилади, яъни мантиқий урғу нима устига тушса, у ҳам бузилади. 
Афферент мотор афазиядан фарқли равишда, эфферент мотор афазияда 
бўғинларнинг товуш тузилиши соддалашмайди, бузилмайди, бироқ ўзининг 
оҳангдорлигини йўқотади, чўзилувчан, монотон бўлиб қолади. 
Эфферент мотор афазияли беморларнинг оғзаки нутқи учун литерал 
парафазиялар характерли эмас, аммо улар ёзма нутқда кўплаб учрайди. 

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish