Ayupova M. Yu


Эфферент мотор афазияни бартараф этишда коррекцион педагогик иш



Download 3,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/177
Sana11.03.2022
Hajmi3,2 Mb.
#491387
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   177
Bog'liq
Ayupova M Логопедия кутубхонага

 
Эфферент мотор афазияни бартараф этишда коррекцион педагогик иш 
 
Мотор эфферент афазияда коррекцион педагогик ишнинг асосий 
вазифалари бу сўзнинг товуш ва бўғин тузилишидаги бузилишларни 
енгиш, тилнинг сезгирлигини тиклаш, сўзларни тўғри танлашга ўргатиш, 
аграмматизм, алексия, аграфияни тузатиш ҳамда оғзаки ва ёзма баён 
этиш тизимини тиклаш. 
«Олдинги» мотор эфферент ва динамик афазияларда коррекцион-
педагогик иш сақланган парадигматик тизимга ҳамда логопед томонидан 
ташқаридан киритилган нутқий баён этиш дастури ва тузумларига 
таянилади. Бу дастур ва тузумлар сўзнинг бўғин тузилишини 
режалаштиришдан бошлаб, жумла ва матнларни режалаштиришни, 
тузишни тиклаш билан тугатилади. 
Айнан ташқаридан киритилган воситаларгина мотор эфферент афазик 
беморларга бир бўғин ёки сўздан бошқаларига ўтишда, персеверация, 
эхолалияни енгишда, сўз, жумлаларга кирувчи бўғинларни танлашдаги 
қийинчиликларни бартараф этишга ёрдам беради. 
Нутқнинг талаффуз томонини тузатиш сўзнинг ритмик-бўғинли 
тизимини, унинг кинетик оҳангдорлигини тиклашдан бошланади. 
Жуда қўпол мотор эфферент афазия билан ўқиш ва ёзишнинг тотал 
бузилишларида иш товушларни бўғинларга қўшишдан бошланади. Бунда 
бемор нафақат логопед кетидан бўғинларни бир неча марта тақлид қилиб 
такрорлайди, балки бир йўла уларни қирқма алифбедаги ҳарфларни қўйиб 
чиқади. Сўнг ўзлаштирилган асосий бўғинлардан содда гаплар тузади. 
Масалан: 
лола, китоб, бола, қалам
ва ҳоказолар. Сўзнинг турли 
схемалари тузилади, сўзнинг бўғин структураси вазнли тарзда танланади. 
Кейин маълум вазнли (ритмик) структура бўйича сўзларни 
автоматлаштириш ишлари бошланади. Бунинг учун беморга устун 
шаклида ёзилган бир хил бўғинлардан тузилган сўзларни ўқиш тавсия
этилади. Аста-секин сўзнинг бўғин структураси мураккаблашиб 
боради. Аввал бемор логопед ёрдамида, сўнг мустақил бўғинларга 
ажратилган сўзларни ўқийди. Сўзда бўғин ва товушлар қаторини ажратиш 


мақсадида сўз таркиби кўргазмали тасвирланади (масалан, кўк чизиқ 
билан бутун сўз, қизил билан-бўғинлар ҳамда яшил билан-ҳарфлар 
белгиланади). Аввал бемор бу схемани логопед ёрдамида, сўнг мустақил 
амалга оширади. 
Сўзнинг товуш ва бўғин тузилишини тиклаш билан бирга жумлали 
нутқни тиклаш ишлари ҳам бошланади. Жумлали нутқни тузатиш тилнинг 
сезгирлигини тиклаш, шеър, мақол, маталлардаги қофияни илғаб олишдан 
бошланади. 
Айниқса, мақол ва маталларнинг феълли қофиялари жуда 
фойдалидир: 
«Нима эксанг, шуни ўрасан», «Хурмат қилсанг, хурмат 
кўрасан»
ва ҳоказо. Ташқи нутқни тиклашда асосий аҳамият артикуляцион 
харакатчанликни 
оширишга 
қаратилади. 
Ҳаракат 
кўникмаларини 
шакллантириш жараёнида алоҳида импульслар синтезланади, бир 
бутунликка йиғилади ва «кинетик тузумни» ёки «кинетик оҳангни» ташкил 
этади. Шунинг учун беморга бир бутун динамик нутқий боғланишларни 
олиш учун биргина сўзни айтиш кифоядир. Масалан, матал ва 
мақоллардаги бир-бири автоматик равишда алмаштирадиган сўзни олиш 
мумкин. Айнан мана шундай динамик боғланишларни ишлаб чиқиш 
харакат кўникмаларини шаклланишига ёрдам беради. Бу эса бир қатор 
машқларни автоматлаштириш натижасида юзага келади. 
Бемор билан ишлаганда бир қанча сюжетли ва предметли расмлар 
кўрсатилади, ҳамда улар билан ўйинлар ўтказилади. Масалан, расмда 
тасвирланган 
«Бола мактабга кетяпти» 
жумласига логопед олдин 
«мактабга»
сўзига диққатни жалб этади, сўнг йўналтирувчи саволлар 
ёрдамида 
«кетяпти»
сўзига ўтади. Ҳазил саволлар ёрдамида логопед 
беморни саволни эшитишга ва унга эмоционал жавоб беришга ўргатади. 
Масалан, логопед сўрайди: 
Бола мактабга учиб кетяптими? Балки бола 
мактабга машинада кетаётгандир? Яхшилаб қарангчи, балки бу 
боламас, кампирдир?...
Бу саволларга беморлар эмоционал тарзда жавоб 
берадилар: 
«Йўқ, бу кампир эмас, бола-ку», «у машинада эмас», «у 
учмаяпти, юряпти».
Логопед предметли расмлар кўрсатиб, беморга яна 
ҳазил тарзида саволлар беради, ўйин ўтказади. Бунда саволлар 
предметнинг нима учун кераклиги, у билан нима қилиш мумкинлиги, 
масалан ейиш (бунинг учун ювиш, қайнатиш кераклиги ва ҳоказо), шу 
предметнинг хусусиятлари ҳақида берилади. 
Эфферент мотор афазияда феълларни тўғри танлашга ўргатиш учун 
фақатгина иборалардан фойдаланиш ёрдам бермайди. Самарали 
натижага эришиш учун логопед аниқ ифодали пантомимолардан 
фойдаланиши лозим. Масалан, содда сюжетли расм асосида логопед 
беморга жумла тузишга ёрдам беради: 
«Мана бу аёл бир бўлак газлама 
олиб, қизига кўйлак...»
(логопед аниқ тикиш пайтидаги қўлнинг харакатини 
кўрсатиб беради). 
«У қайчини олиб, газламани...
(логопед яна газламани 
қирқиш пайтидаги қўлнинг харакатини кўрсатиб беради). Харакатни бундай 
жонли кўрсатиб бериш усули беморга керакли феълларни топишларини 
осонлаштиради. 


Кейин логопед бир кўринишдаги жумлани турли сўзлар билан тугатиш 
вазифасини беради. Масалан: 
мен нонуштага 
(мураббо, нон, қаймоқ ва 
ҳоказо) 
едим.
Мен...(шифокорни, яқин дўстимни, кенжа қизимни) 
кутяпман.
Бериладиган вазифалар расмга таянган ҳолда ўтказилади 
(бемор жумла тузяпти: 
«Бола ўқияпти, чизяпти, ёзяпти, сузяпти, 
югуряпти»
ва ҳоказо). Олдин логопед ўзи расмларга жумла тузади, кейин 
гапларнинг турли схемаларига таянган ҳолда тегишли саволлар орқали 
талаффуз этишга қизиқтиради. Схемалар бир қанча бўлиши мумкин. Ҳар 
бир гап бўлагига савол берилади: 
ким? нима қиляпти? нима билан? 
қаерда?-
схема бўйича:
 
«эга

кесим

тўлдирувчи» ва ҳоказо. Кейинчалик бу 
ёйиқ схема қисқартирилади. Яъни ёзиб чиқилган бўлаклар бўш тўртбурчак 
ёки шакллар билан алмаштирилади. 
Беморларга бундай синтактик схемани бериш уларни жумлани қисмларга 
бўлишга ва сўзлардан мазмунли, грамматик бутунликни ҳосил қилишга 
ўргатади. Гапда феълни аниқлаш мақсадида схемада у рангли қалам 
билан белгиланади. Аста-секин ташқарида берилаётган таянчлар 
қисқартирилади, беморнинг фаоллиги оширилади: сўзлардаги бўғинларни 
ажратиб турувчи ёрдамчи чизиқлар схемалар билан алмаштирилади. 
Феъллардан иборат бўлган луғатни бойитиш учун бир қанча феълга битта 
эга ёки бир қанча отга битта феъл топиш керак бўлади. Шу билан бирга 
логопед бемордан битта буюм билан нималар қилса бўлади ёки бир 
буюмнинг бошқа буюм ёки харакатлар билан боғлиқлигини сўрайди. 
Масалан: пичоқни тозалайдилар, ўткирлайдилар, пичоқ билан кесадилар 
ва ҳоказо. 
Логопед томонидан режалаштирилган биринчи оғзаки матнлар кун 
тартиби ҳақида баён қилишдан иборат бўлади: 
«Мен турдим, ювиндим, 
тишларимни ювдим...»
ва ҳоказо. Бу ҳикоялар кун давомида ўзгаришларга 
қараб тўлдирилади. Аввал бемор ўзи ҳақида ўтган замонда гапиради. 
Кейин келаси замоннинг турли шаклларини ўзлаштирган ҳолда келажакка 
режа тузади: 
«Мен ўқийман», «Мен гапираман», «Мен яхши гапираман»
ва ҳоказо. Машғулотлар давомида ўзлаштириладиган сўзлар беморни 
атрофдагилар билан мулоқотга киришишга имкон бериши керак. 

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish